Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Суперлига. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолган ҳолда "Нефтчи"ни мағлуб этди [30]

Хаби Алонсо: "Мураббийликка ўқиётганимда барчага Мессини қандай тўхтатиш бўйича машғулотлар ўтиларди" [24]

MLS. Месси пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Интер Майами" йирик ҳисобда ютқазди [22]

Суперлига. "Пахтакор" етакчиларга яқинлашмоқда (турнир жадвали) [13]

Ливерпуль-2025. Жавоҳир Умматалиев хорватиялик рақибни мағлуб этиб, финалга чиқди [12]

"Реал" ФИФАга испан футболидаги ҳакамлик бўйича шикоят тайёрламоқда [12]

«Реал ТВ»: Бу шахсларга "Реал" ўйинларини бошқаришни тақиқлаш адолатдан бўларди [10]

Ла Лига. Мбаппенинг гол ва ассисти бир киши кам бўлиб ўйнаган "Реал"га ғалаба келтирди [8]

Ливерпуль-2025. 20 ёшли Фазлиддин Эркинбоев — жаҳон чемпиони! [8]

Ливерпуль-2025. Акмалжон Исроилов — финалга чиққан ўзбекистонлик саккизинчи финалчи [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4187 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё ўйинларига 40 кун қолди: МОҚ матбуот хизматидан янги лойиҳа

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларига тобора оз вақт қолмоқда. Миллий олимпия қўмитаси ҳам спортчиларимиз билан бирга қитъа миқёсидаги Осиёнинг энг нуфузли мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. 18 август – 2 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очилади.

МОҚ – спорт лабораторияси

Миллий олимпия қўмитасини ўзига хос спорт лабораторияси десак адашмаган бўламиз. У ерда янги лойиҳалар, ислоҳотлар устида иш олиб борилмоқда, янгича кўринишдаги мусобақалар ташкил этилмоқда. Биз аҳолининг турли қатламлари орасида спортни оммалаштиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Спорт федерациялари билан ҳамкорликда иш режалари ишлаб чиқилди, кўргазмали чиқишлар, мастер-класслар тақдим этилди. Навбатдаги лойиҳамизни Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз билан бирга амалга оширамиз. «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасида Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти ўзбек спорти юлдузлари билан блиц-интервьюларни Сиз азизларга тақдим этиб боради. Спортчиларимиз унда спортдаги илк қадамлари, фаолияти давомида эсда қолган қизиқарли воқеалар, спортдаги орзу-умидлари ҳақидаги турли саволларга жавоб берадилар. Лойиҳамизнинг илк сонида енгил атлетикачи, Халқаро тоифадаги спорт устаси Надия Дусанова меҳмонимиз бўлади.

«Профессионал спортчи» сифатида сакраш

Мактабда жисмоний тарбия дарсида мунтазам равишда яхши натижаларни кўрсатардим. Ўша пайт атрофдагилар менга енгил атлетика билан шуғулланишни маслаҳат беришган. Шундан сўнг бир қарорга келиб, «Пахтакор» стадионига борганман. Мураббийни кўриб, ундан машғулотларда иштирок этишни сўраганман. Биринчи мураббийимнинг исм-шарифи Андрей Иванович Поповдир. Ажойиб жамоамиз бўларди, машғулотлар кескин ва албатта қизиқарли кечарди. Узунликка ва учхатлаб сакраш бўйича шуғулланардим. Мусобақаларда иштирок этиб, ўз натижаларимни яхшилаб бордим. Кунлардан бир куни баландликка сакраш жараёнларини кузата туриб, енгил атлетиканинг ушбу йўналишига қизиқиб қолдим. Мураббийим бу борада ўзимни синаб кўришни маслаҳат берди. Аввалига 1,30 см натижа қайд этдим. Кейин эса мусобақалар давомида натижалар яхшиланди ва мен тезда спорт устаси меъёрини бажара олдим. Ана шу тариқа баландликка сакраш йўналиши спортчисига айланганман.

Вазн ҳақида

Баландликка сакрашнинг шундай томони борки, у ерда катта вазн билан яхши натижа қайд эта олмайсиз. Ўз вазнингизни оптимал ҳолатда ушлаб туришингиз лозим. Бу борада менга омад кулиб боққан. Махсус парҳезлар тутмайман, шунингдек ширинликларнинг ҳам шинавандаси эмасман.

Кумирлар ҳақида

Алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатиб ўтирмайман. Спортчида менга ёқадиган сифатлар ҳақида гапиришим мумкин. Бизнинг йўналишимизда узоқ вақт ушбу спорт тури билан шуғулланган ва 37 ёшда Олимпия ўйинлари ғолибига айланган спортчи бор. У узоқ вақт давомида ўз формасини ушлаб қолган, яхши натижалар кўрсатган, ўз мақсадлари сари дадил одимлаган. Бундай сифатлар фақат кучли инсонда бўлади. Мария Ласицкенени қайд этиб ўтишим мумкин. У стартга шундай тайёрланадики, унинг чиқишларидан атрофдагилар завқ олишади

Ёдда қолган воқеалар

2016 йилги Олимпиадага тайёрлана туриб, тиззамдан жиддий жароҳат олдим. Хатто юришга ҳам қийналардим. Лицензион мусобақа учун чипталар сотиб олинган, бориш керак. Японияга борганман. Сакрай олмасдим, оқсоқланиб юрардим. Бу мен учун стресс бўлганди. Тайёргарлик учун катта куч сарфланганди. Уйда болаларим кутишарди, катта ўғлим ўшанда 4 ёшда, қизим эса 9 ойлик чақалоқ эди. Рухий томонлама қийин аҳволга тушиб қолгандим. Навбатдаги старт икки ҳафтадан сўнг Шанхайда режалаштирилаётганди. Мақсадим хеч бўлмаса бир маротаба сакраш эди. Мусобақа олдидан чигалёзди машғулотлар вақтида оғриқ шу қадар эдики, кўзимдан ёш чиқиб кетган. Мусобақалар бошланди. Илк чиқишимда 160 см баландликни забт этгандим. Ўшанда хурсандчиликдан роса бақиргандим ва йиғлаб юборгандим. Якунда ўшанда 194 см баландликка сакраб, Олимпиада меъёрини бажаргандим.

Қандай қилиб Олимпиада чемпиони бўлиш мумкин?

Бу ҳақида фақат чемпионлар билади. Мен эса ҳозирча билмайман. Аммо, ўзим учун керак бўлган сифатларни ўрганишда давом этяпман. Юзага келган муаммолар, тўсиққа қарамай ўз мақсадингиз сари олдинга интилиш лозим. Йиқилиб тушсангиз ҳам тезда ўрнингиздан туриб ҳаракатда давом этишингиз керак. Йўл қанчалик машаққатли бўлса, ғалабанинг мазаси шунчалик тотли бўлади.

Надия Дусанованинг эришган ютуқлари:

– Халқаро тоифадаги спорт устаси

– Икки карра Осиё чемпиони (2013, 2017 – Ҳиндистон)

– Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби (2017 – Озарбайжон)

-Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби (2017 – Туркманистон)

– Осиё ўйинлари совриндори (Гуанчжоу-2010 – кумуш, Инчеон-2014 – бронза)

– Учта ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси (Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-де-Жанейро-2016)

Кўриб турганингиздек, Надия Дусанова ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин медали йўқ. Умид қиламизки, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида ҳамюртимиз ўз коллекциясини ушбу мусобақанинг олтин медали билан тўлдириб қўяди. Бу йўлда Дусановага омад тилаймиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:32, 09.07.2018. Ўқилди: 3110 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.