Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8373 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Луис Суареснинг илҳом париси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Уругвай терма жамоасининг энг ёрқин юлдузи - Луис Суарес Россия майдонларида ҳам ишончли тўп сурди. Боиси, у нафақат яшил майдонларда, балки ҳаётда ҳам доимо беғараз ёрдамга шай бўлган.

Муҳими, аниқватўғрийўлникўрсатаоладиганкўмакчиси, суюклирафиқасибор.

Болалик пайтида Луисга қувонч бахш эта оладиган ягона машғулот футбол эди. Уйи ортидаги узун кўча эса унинг учун орзулар майдончаси эди.

«Бир томонда бувим эккан лимон дарахти, иккинчи томонда аёллар турмасининг тиканли девори... асосий ўйингоҳимиз шу ерда эди. Биз доимо ўша жойда тўп сурардик», - Суарес болалик чоғларидаги ўйинларини ҳамон эслайди.

Ўз вақтида Сальтодан Монтевидеога кўчиб келган Суареслар оиласи 5 нафар ўғил ва 2 нафар қиздан иборат бўлиб, ота-онаси тез-тез жанжаллашиб туришарди. Тез орада улар ажрашиб кетишди.

Болалар онаси қарамоғида қолишди. «Ота-онамнинг суҳбатларига зор эдим. Қандайдир маслаҳат беришларини хоҳлардим. Лекин улар доимо иш билан банд эдилар.

Шу сабабли ота-онамдан нималарнидир ўрганишнинг иложи бўлмади. Биз тарқалиб кетдик. Агар уларнинг қимматли ўгитларини олиш имкониятига эга бўлганимда, ўзимни бахтиёр ҳисоблардим», - дейди Луис.

Ҳа, афсуски, Луис билан ота-онаси ўртасида бундай яқинлик йўқ эди. Аммо Яратганнинг ўзи унга тенги йўқ зукко маслаҳатчини инъом этди. Бу пайтда Луис 15, унинг янги таниши эса 13 ёшда эди. Бадавлат оиладан бўлган бу қизалоқ жуда очиқкўнгил, ақлли эди.

«Софини бир кўришдаёқ ёқтириб қолгандим», -дейди Луис ҳар гал уни тилга олганида. Софи илк кунлардан бошлаб Луисни яхши ўқишга мажбур эта бошлади. У эса қизга дурустроқ совға олиш имкониятига эга эмаслигидан эзиларди.

Бироқ дўстининг фаррошлик билан пул топаётгани Софини ажаблантирмади. Гўё у айнан шу йигит билан бахтли бўлишини аниқ биладигандек эди.

Бир куни Луис қизни илк марта учрашувга таклиф этди. Лекин ўзи автомат ўйинига берилиб кетиб, ваъдасини унутиб қўйди. Аксига олиб, ўша куни кучли ёмғир ёғиб, шўрлик Софининг ҳўл бўлмаган ери қолмади. Иложсизликдан у Луиснинг уйига қўнғироқ килди.

Ўша илк учрашувнинг якуни бизга номаълум. Шуниси аниқки, Софи Луисдан хафа бўлмади. У ўз оиласи билан Монтевидеодан 23 км. узоқликда жойлашган Солимар шаҳрида яшар ва бу Луисга маълум қийинчиликларни туғдирарди.

Айниқса, Софининг уйига бориб-келиш чинакам муаммо эди - йўлкира учун кетадиган 40 песо пулни онаси ёки ака-укаларидан сўраш бефойда, баъзан опаси Жованна ёрдам берарди. Унда ҳам пул бўлмаган пайтларда Луис «Насьонал» раҳбарларидан пул сўрарди.

Бундан ташқари, футболчи норасмий бонуслардан ҳам фойдаланиб турарди: «Шу ўйинда гол урсам 20 песо берасизми?». Ҳа, Луис учун муҳими - Солимарга етиб олиш, қайтишга Софидан пул олиши мумкин.

Бўлажак қайнота-қайнонасини ҳужумчи ўзининг романтик табиати билан ром этганди. Улар Луиснинг самимийлигига, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета олиш қобилиятига қойил қолишарди.

«Бахтимга, Софининг онаси мени ёқтириб қолганди. Агар унинг ўрнида мен бўлганимда, 13 ёшли қизимнинг ўзидан 2 ёш катта бўлган дайдисифат йигит билан танишишига изн бермасдим. Аммо улар мени самимий қабул қилишарди. Ҳатто Софи билан баҳслашиб қолганимда, ёнимни олишарди».

Тўғри, баъзан Суарес ортга қайтиш учун маблағи йўқлигини айтишга хижолат қилар ва уйга яёв қайтарди. Шу боис, кўпинча машғулотларга кеч қоларди. Фаррошлик ва Софи билан учрашувлар сал бўлмаса футболдан ҳайдалишига олиб келиши ҳам мумкин эди - мавсумни 37 учрашувда 8та гол билан якунлаган ҳужумчи сўнгги марта жиддий огоҳлантирилди.

Бироқ айнан Софининг таъсири остида Луис тунги дайдиликларга чек қўйди, ўқишга жиддий эътибор бера бошлади, синфдошлари билан тенглашиб олиш учун кечки мактабда қўшимча сабоқ олишга ҳам вақт топа оладиган бўлди: «Софидан жудо бўлиб қолмаслик учун яхши ўқишга мажбур эдим.

У ҳатто уй вазифасини қандай бажараётганимгача назорат қилар, «Тентаквой, ҳамма нарсага ақлинг етади, аммо сал дангасароқсан», дея кўнглимни кўтарарди. Ҳаётимда илк марта тақдиримга бефарқ бўлмаган, ёрдам беришга шай турган инсонга дуч келгандим. Софи мени бутунлай ўзга оламга олиб кирганди».

СОФИ ОРТИДАН ЕВРОПАГА

16 ёшли Суарес бор эътиборини футболга қарата бошлаганида кутилмаган нохуш воқеа юз берди: Софининг отаси ишлайдиган банк инқирозга учраб, фаолиятини тўхтатди. Шу сабабли оила бошлиғи Испаниядаги укасининг таклифидан сўнг Барселонага кўчиш тадоригини кўра бошлади.

Табиийки, Суарес учун бу катта йўқотиш эди: «Барча яқинларимдан жудо бўлдим, ота-онам, дўстларим ортидан энди Софи ҳам мени ташлаб кетмоқда. Уни ҳеч қачон кўрмасам керак, деб ўйладим. Ахир Солимарга бориб-келиш учун пул топа олмай юрган паллада Барселонага қандай бораман?

Ойим Софи иккимизнинг муносабатларимиздан хабардор бўлгани боис, қандай мураккаб вазиятга тушиб қолганимни сезиб турарди».

Софидаги тушкун кайфиятни сезган отаси уни Барселонада бирор-бир касбни эгаллаб, Уругвайда ишлаши мумкинлигини айтиш билан овутди. Софи сартарошликни ҳеч қачон орзу қилмаган бўлсада, айнан шу касбни ўргана бошлади. Мақсади тезроқ уйга қайтиш эди.

Луис эса, ўз навбатида, Европага йўл олиш пайига тушиб қолди: «Бир ойдан сўнг Софи қўнғироқ қилиб, йил охиригача Барселонага етиб боришимни, акс ҳолда, ҳеч қачон кўришмаслигимизни маълум қилди. Чунки у жуда зерикиб қолганди».

2003 йилнинг декабрида ҳужумчининг агенти йўл харажатлари учун маблағ топди, акаси эса майда сарфларга 60 доллар берди. Хуллас, бахтиёр Суарес илк марта Уругвайни тарк этди: «Сафар узоққа чўзилмади. Бироқ мен доимо Софининг ёнида бўлиш учун Европада тўп суришим кераклигини тушундим».

2005 йилда Луис «Насьонал»нинг асосий таркибидан жой олди, бир йилдан кейин Монтевидеога «Гронинген» мутахассислари келишди. Тўғри, улар чилилик ҳужумчи билан танишиш ниятида келишганди.

Бироқ Суарес хусусидаги илиқ фикрлар «Насьонал» ўйинини кўришга мажбур этди. «Ўшанда биз чемпионлик учун курашаётгандик, мен гол урдим. Лекин мени кузатишаётганидан бехабар эдим. Гронинген қаерда эканини ҳам билмасдим, аммо Барселонага Монтевидеодан кўра анча яқин эканига ақлим етарди», - дея эслайди Суарес.

Келишув имзолангач, Луис биринчи навбатда Софи томон ошиқди. Учрашганидан кейин эса ортга ёлғиз қайта олмаслигини тушунди:

- Мен билан кетасан. Ҳозирнинг ўзида!

- Эсингни еб қўйдингми? Қандай қилиб учаман? Ёшим 16да, чиптам ҳам йўқ. Бу ёқда отам нима деркин?

- Ҳозироқ учамиз, чиптани мен оламан.

«Аслида Софини кейинги ҳафтада Барселонага жўнатишни мўлжаллагандик. Аммо у ота-онасининг ёнига буюмларини олиб келиш учун йўл олди», - дейди Суарес ўша воқеа ҳақида тўлқинланиб гапираркан.

Софи бўлмаганида, Луиснинг Европадаги фаолияти ҳам барвақт якунланиши ҳеч гап эмасди - «Гронинген»нинг илк машғулотига 5 кг. ортиқча вазн билан келган ҳужумчига бош мураббий Рон Янс шундай деди: «Вазнинг - 83 кг. Бир кг. ортиқча бўлса, ўзингни кўчада кўрасан!».

Айнан бу масалада ҳам Луисга Софидан кўра яхшироқ ёрдам бера оладиган мутахассис йўқ эди. У қаллиғининг овқатланиш тартибини назорат қилишдан ташқари, фойдали озуқалар ҳақида маърузалар ўқирди. Хуллас, кейинги кўрикда футболчи 83,4 кг. тош босди. Аммо мураббий ортиқча 400 грамм учун кечирди.

Тез орада «Аякс» сафига ўтган ҳужумчи 4 йил самарали тўп сурди - 110 учрашувда 81та гол уриб, Эредивизионнинг энг яхши тўпурари бўлди. Амстердамдаги шароит Луисга ҳам, Софига ҳам жуда маъқул бўлди.

2009 йилнинг 16 мартида бахтиёр жуфтлик никоҳдан ўтишди, тўнғич фарзандлари - Дельфина дунёга келишидан икки ой аввал Суарес ЖАР мундиалида жавлон урарди. Францияга қарши баҳсдан (0:0) кейин Софи Барселонага қайтиб кетди. Чунки у Африкада анча толиқиб қолганди.

Рафиқасининг кўзи ёрийдиган кун яқинлашиб қолганида, Луис Испанияга йўл олди. Дельфина дунёга келгач, Амстердамга қайтди. Чақалоғи билан қолган Софи эса ҳижронга чидай олмай, машинада Амстердамга равона бўлди. Бунгача эр-хотин ўртасида қуйидаги диалог бўлиб ўтди:

- Эсинг жойидами, чақалоқ билан қандай қилиб 24 соат машина ҳайдайсан?

- У ерда ёлғизсан, биз ёнингда бўлмоқчимиз. Йўлга чиқдик.

Софининг беғараз кўмаги «Ливерпул»да ҳам қўл келди. 26,5 млн.лик трансфердан кейин Луис дабдабали анжуманни кутганди. Бироқ тақдимот маросими камтарона ўтди.

Дебют мавсумидаёқ Англиядагилар уни ирқчиликда айблашди ва 8 учрашувга дисквалификация қилишди. 2013 йилда эса ҳужумчининг пиво билан тўлдирилган аравачани судраб кетаётгани тасвирланган сурат матбуотда чоп этилди.

Ваҳоланки, бунда Суареснинг айби йўқ, шунчаки, уни йўқлаб Уругвайдан оила аъзолари, Барселонадан Софининг ота-онаси, шунингдек, Филиппе Коутиньо ва Лукас Лейва яқинлари билан меҳмонга келишганди. Луис ўшанда касбдошлари ҳамроҳлигида дўконга чиққанди.

Бироқ Суарес ўзининг сермаҳсул ўйин-лари билан барча  гуноҳларини ювиб юборди. «Қизиллар» сафидаги энг кўп маош оладиган футболчи бўлиши арафасида Брендан Рожерс шундай деганди: «Кеча Луис иккинчи марта ота бўлди - рафиқаси бу сафар унга ўғил фарзанд ҳадя этди. Суарес ўзини дунёнинг чўққисида тургандек ҳис этмоқда».

Тез орада бахтиёр ота Бенжаминни кўтарган ҳолда «Энфилд»да пайдо бўлди. Ўша оқшом «Ливерпуль» «Кристалл Пэлас»ни 3:1 ҳисобида енгди, Луис эса ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

***

2014 йилнинг июлида Софининг орзуси ушалди: улар Луис билан Барселонага кўчиб ўтишди. Ота-она қизларини жуда соғинган бўлсалар, Каталониянинг бош жамоаси янги юлдузни кутаётганди.

Ҳозирда Суарес голлар уришда давом этмоқда (мисол учун, январда «юзлик» маррасини ҳаммадан тез босиб ўтган футболчи сифатида клуб тарихига кирди), Софи эса Мессининг рафиқаси Антонелла билан биргаликда Sarkany пойабзаллар дўконида ишлайди. Футболчиларнинг турмуш ўртоқлари ушбу савдо марказини 2017 йилнинг майида очишганди.

Луис рафиқаси ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиради: «Софи мени ҳеч вақоим йўқлигида ҳам севган. У қийин вазиятда халоскоримга айланди». Дарвоқе, ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасидаги Саудия Арабистонига қарши баҳсда ғалаба голи муаллифига айланган Луис тўпни футболкасига тиқиб олди. Маълум бўлишича, Софи билан учинчи фарзандни кутишмоқда.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:37, 28.07.2018. Ўқилди: 4301 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.