Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машҳур футболчилар пачоқланган қимматбаҳо автомобиллар (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов Краснодарда йўл фалокатини содир этиб, қимматбаҳо автосини абгор ҳалатга келтирди. Воқеа гувоҳлари кўп ўтмай, «тегишли» суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди. Тез орада ҳодиса тасвирланган видеолавҳалар ҳам пайдо бўлди.

Аниқланишича, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида «тойчоқ» қарама-қарши йўлни ажратиб турган металл тўсиққа урилган. Гап M5 First Edition туркумига мансуб қимматбаҳо BMW ҳақида кетмоқда. Айрим ОАВ хабарига кўра, у 28 ёшли Смоловнинг маҳбубасини номига рамийлаштирилган.

Бу русум чекланган серияда ишлаб чиқарилган бўлиб, умумий сони атиги 400 дона, холос. Улардан 20таси Россияга келтирилган ва барчаси дарҳол сотилган. Ваҳоланки, нархи анча баланд - 9 миллион рубль.

Тўғри, айрим маълумотларга кўра, бошқарув рулида Смоловнинг ўзи бўлмаган. Лекин муҳими, йўл ҳаракати ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмади, фақат BMWга жиддий талофат етди... «СЭ» нашри шу баҳона машҳур футболчилар иштирокидаги айрим «авария»ларни эсга олди.

Макс МАЙЕР. 20 ёшли хавбек АҚШдаги таътил чоғи баҳоси 600 минг еврога тенг Lamborghiniда сайрга чиқиб, бошқарувни уддалолмай, тўсиққа урилди. Авто таъмири 400 минг еврога тушди, тўғри, харажатни суғурта ташкилоти ўз зиммасига олди.

Футболчи эса атиги 28 евро миқдорида жарима тўлади, шунингдек, солиқ тўловига 2000 евро берди. Майер бундан сиқилмади, аксинча, ҳеч ким жабр кўрмаганидан хурсандлигини таъкидлади.

Артём МИЛЕВСКИЙ. Киев «Динамо»сида ўйнаган футболчи 2011 йили Maseratiни дабдала қилди, кейин (2013 йили) Ferrari спорт автосининг олд қисми пачоқланди (Туркияга олиб ўтиш учун юклаш чоғида).

Шунда Артём 220 минг евро сарфлаб, уни тезда тиклади, аммо узоқ вақтга эмас. Хуллас, Милевский севимли «тойчоқ»часини алкоголь таъсирида бошқариб, тузатилмас даражада пачоқлади...

Криштиану РОНАЛДУ. Португалиялик суперюлдуз «МЮ»да ўйнаган вақти 300 минг долларга сотиб олган Ferrariсини «бузди». Стандарт вазият: Криштиану бошқарувни қўлдан чиқарган ва машина йўл четидаги металл деворга урилган.

Яхшиямки, футболчининг ўзига ҳеч нарса бўлгани йўқ. «Авария»га боғлиқ битта факт шуки, спорт машинаси шиналаридан бири нақ 70 метр масофага «учиб» кетганди.

Андрей ШЕВЧЕНКО. «Милан»нинг собиқ ҳужумчиси 2009 йилнинг декабрида 200 минг доллар турадиган Porsche Panamera Turboда фалокат содир этди. Бунда айб кўнгилсизликнинг иккинчи иштирокчиси - 24 ёшли ҳамширага қўйилди.

Чунончи, у Honda автомобилида асосий йўл қоидасига амал қилмаганди. Ҳар икки автомобилга талофат етган бўлсада, ҳайдовчилар  жароҳатланишмади. Эътиборлиси, Шевченко ўзини мутлақо хотиржам тутди. Машинани эса суғурта маблағи ҳисобига таъмирдан чиқарди.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:39, 26.08.2018. Ўқилди: 11745 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик