Испания чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган “Эспаньол” – “Валенсия” учрашувида мезбонлар “кўршапалаклар”ни қанотини қайриб қўйди.
Айтайлик биринчи бўлимда жамоалар тенг кураш олиб боришди. Лекин, иккинчи бўлимда “Валенсия” кўплаб хавфли вазиятларни ташкил қилди.
Бироқ, “югурганики эмас, буюргани” деганларидек “Эспаньол” ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Гранеронинг голидан кейин, Иглесиас 68 дақиқада иккинчи голни уриб “Валенсия”ни қийин аҳволга солиб қўйди. Шундай тарзда, Каталония клуби ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.
Эспаньол – Валенсия 2:0
26 август, 21.15, «Корнелья Эль Прат»
Голлар: Гранеро (62), Иглесиас (68).
Эспаньол: Лопес, Давид Лопес, Вила, Лопес, Эрмосо, Гранеро (Санчес, 80), Марк Рока, Дардер, Гарсия (Перес, 71), Баптистао (Пьятти, 76), Иглесиас.
Валенсия: Нето, Габриэл, Гайя, Пиччини, Диакаби, Васс (Черышев, 64), Кондогбиа, Парехо, Солер, Родриго (Батшуайи, 74), Санти Мина (Гамейро, 67).
Огоҳлантиришлар: Диакаби (30), Эрмосо (48).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).