Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжумани якунига етди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан бугун Тошкент шаҳридаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида ҳар икки жамоанинг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказиляпти.

Айни вақтда Stadion.uz журналисти Акмалхон Эшонхонов матбуот анжуманида Эрон мураббийи Карлуш Кейрушнинг фикрларини сизларга еткизмоқда.

“Эртанги Ўзбекистон МТЖга қарши ўйинни ташкил этгани учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Биз ЎФА билан ажойиб ва дўстона муносабатларга эгамиз. ЎФА ҳамиша ўртоқлик учрашуви ташкил қилишни сўраганимизда йўқ демайди. Бундай ижобий ва самимий муносабат учун ташаккур!

Биз яхши шаклланган тажрибали футболчилардан ташкил топган кучли жамоага қарши тўп сурамиз. Бу баҳс биз учун расмий мусобақалар учун катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Эктор Купер қўл остида ажойиб футболчилар жамлангани шубҳасиз.

Биз Осиё кубогига тайёргарликни бошлаганмиз. Бу баҳсда тажрибали футболчилар билан бирга, Эрон терма жамоасининг эртаси бўлган ёшларга ҳам имконият берамиз.

Сардор Азмун жаҳон чемпионатидан сўнг баъзи сабабларга кўра терма жамоани бутунлай эмас балки бир фурсатга тарк этди.

Сардор Азмун мендан маслаҳат сўраганида, мен уни шахсий сабаблари бўлгани учун вақтинча терма жамоага чақирмасликка рози бўлдим. Маълум вақтдан сўнг у муаммоларини ҳал этиб бўлгач яна жамоамиз сафига қайтади.

Таъкидлаб ўтишни истардимки, ЖЧдаги иштирок Осиё кубогида ёрдам бермайди. Бунинг учун биз тинимсиз меҳнат қилишимиз, футболчиларнинг иштиёқини оширишимиз шарт ва шундагина бизга чемпионлик насиб қилиши мумкин. Осиё кубогига Жанубий Корея, Япония, Ўзбекистон терма жамоалари ҳам чемпионлик учун ташриф буюришади ва улар билан ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ. Биз кўпроқ ишласаккина мақсадга етамиз.

Мен шахсий ҳаётимдаги воқеаларни кўпҳам лозим топмайман. Лекин бир фикрни ошкор қилишим мумкинки, Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда ҳам тўғри қарор қабул қилди. Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман. Мен Эрон футбол федерацияси билан янги шартнома тузганим йўқ. Биз федерация билан ҳақиқий эркаклар каби келишувга эришганмиз. Буни қоғоздагина расмийлаштириш қолган.

Эрон терма жамоасида 7 йил ишлашимга сабаб бу футболчилар билан ўзаро ишонч борлиги. Ҳар хил натижаларга эришдик. Ижобий ва салбий.  Мен футболчиларга қанчалик ишонсам улар ҳам менга шундай ишонч билан жавоб қайтаришади. Футболчилар машғулот вақтида ҳам ўйин пайтида ҳам майдонга бир хил кучли иштиёқ ва шижоат билан чиқишади”, – Карлуш Кейруш.

Масъуд Шожаи: Ўзбекистонда бўлиб турганимиз учун ЎФАга миннатдорчилик билдиоаман. Эртага иккита ажойиб жамоа шиддатли ўйин кўрсатишига ишонаман ва бу буҳс мухлисларда яхши таассурот қолдиради деб ўйлайман. Эрон терма жамоаси сўнгги йилларда Осиёда етакчига айланди. Биз доим буни тасодиф эмаслигини исботлаш учун майдонга тушамиз. Бу расмий мусобақа бўлса ҳам, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам шижофтни пасайтиришга хаққимиз йўқ. Карлуш Кейруш терма жамоамизга келгач, жамоамизнинг ўйини кучайди ва дунёда мавқеи ошди. Шу сабаб ҳам 7 йилдан бери жамоамизда ишлаб келмоқда. Бунинг учун биз ундан жуда ҳам миннатдормиз. Биз уни бошқа терма жамоага қўйиб юбормаймиз. (кулади).

Эрон терма жамоаси аъзолари иштирокидаги матбуот анжумани якунланди. Матбуот анжуманига Эктор Купер ва Отабек Шукуровлар келди.

“Эртага мен иккинчи расмий ўйинда жамоани майдонга олиб тушаман. Шу ўринда таъкидлаб ўтишни истардимки, бу ўйин ҳам биз учун синов бўлади деб айта оламан.

Эртага янги футболчилар ҳам майдонга тушади. Эрон терма жамоаси жуда ҳам жиддий жамоа. Карлуш Кейруш Эронни яхши шакллантирган.

Эртага футболчилардан жамоавий ўйинни талаб қиламан ва кўрсатмаларимга қанчалик амал қилишларига ҳам эътиборимни қаратаман.

Бир нарсага аниқлик киритишни истайман. Биз биринчи ўйинда ҳимояни синаб кўрган бўлсак ҳам кейинги ўйинда фақат хужумни синаймиз дегани эмас. Мен мураббий сифатида ҳимоя мудофаа чизиғидаги хатоларни минимал даражага тушуришни истайман. Ҳимоя сифатли бўлса хужум ҳам шунга монанд бўлади. Биринчи ўйинда ҳимояни синаб кўрган эдик, энди бошқа ўйинларда бошқа позицияларни синаб кўрамиз.

Масалан эртанги ўйинда ҳужумни синаб кўришимиз мумкин. Ҳар бир мураббийда ўз қарашлари бор. Натижа кутишдан олдин, Эроннинг рейтингдаги ўрнига қарасак яхши бўларди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон 95-ўринда бўлса, Эрон 35-ўринда турибди. Буни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман. Эртанги ўйинда футболчилардаги ўсишни кузатмоқчиман. Легионерларимиз жамоага яқиндагина келиб қўшилишди ва уларни ҳам тўлиқ ўрганишимга вақт керак.

Эрон билан ўйинда Сурияга қарши ўйинга нисбатан ўсиш бўлишига умид қиламан. Пенальти масаласига ойдинлик киритмоқчиман. Пенальтини ким тепишини мен ҳал қиламан. Марат Бикмаевми, Отабек Шукуровми менинг кўрсатмамга амал қилиши шарт.

Мен Маратга пенальти бўлса, сен тепасан деб айтганман ва буни ўша вазиятда бошқа футболчилар билмасди. Бу вазият сизларга тушунмовчилик бўлиб туюлган бўлса-да, аслида ундай эмас. Жамоада 2-3 тадан бир ҳил исмли футболчилар бор. Бошида озгина қийинчилик бўлсада ҳозир позициялари билан ажрата оламан. Мен Ўзбекистонга келишимдан олдин уларни фамилия бўйича ёдлаган эдим. Исмоилов ёки Кримец деб. Лекин бу ерда исми билан чақирилар экан. Анзур ёки Егор деб. Жамоа сардори бўлиш учун барчада имконият бор. Кимгадир сен сардор бўласан десам унда хохиш бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб бу жараён табиий бўлиши лозим. Мухлислардан яна бир оз сабр сўрайман. Вақт ўтгач ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Ҳар бир мухлис терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этишини хоҳлайди. Деспасито қўшиғида айтилганидек ҳаммаси секин-секин амалга ошади”, дейди Купер.

Отабек Шукуров: Эртанги ўйинда биз мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Пенальтини ким тепишидан қатъий назар, асосийси жамоага манфаат келса бўлди. Биз доим битта жамоа яъни бир бутун оила каби бир биримизни ҳурмат қиламиз.

Шу тариқа бугунги матбуот анжумани якунига етди. Эътиборингиз учун раҳмат! Эртага сизларни "Миллий" стадионда кутиб қоламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:58, 10.09.2018. Ўқилди: 4333 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик