Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарихий ғалабалар муборак! Айниқса Гибралтарга...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Арманистон футболининг бугунги бош юлдузи Генрих Мхитарян бутун фаолияти давомида ҳеч қачон бу қадар кучсиз рақибга қарши ўйнамаган бўлса керак.

Бироқ натижа... Ҳа, арманлар Европа Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонларида Гибралтар терма жамоасига (суратда) 0:1 ҳисобида ютқазиб, «митти» рақибга октябрь ойининг бош «сенсация»чиси бўлиш имконини беришди.

Гибралтарликлар Еревандаги ғалабадан шу қадар илҳомланишдики, яна 3 кундан кейин ўз тарихларида 2-марта расмий ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Арманистон термаси қандай ютқазди?

Янги турнир - ЕМЛ «шок» ҳолатида - Арманистон термаси ўз майдонида гибралтарлик футболчилар олдида ожиз. УЕФА таркибидаги энг заиф жамоалардан бири Ереванда ўзи учун оламшумул ғалабага эришди.

Ҳа, футбол олами сир-синоатларга тўла. Ахир арманлар гуруҳ аутсайдерига қарши баҳсда анча жанговар таркибга таянишди. Дейлик, Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ҳам илк дақиқалардан майдонда ҳаракатланди. Шунингдек, «Спартак» (Москва)нинг собиқ ҳужумчиси Юра Мовсисян 3 йиллик танаффусдан кейин миллий жамоа сафида кўриниш берди.

Умуман олганда, Арманистон термаси ўйин вақтининг 72 фоизида тўпни назорат қилди, рақиб дарвозаси томон нақ 34 марта зарба йўллади. Шундан 9таси аниқ чиқди, аммо гол йўқ. Хуллас, мезбонлар тўлиқ устунликка эришган бўлсаларда, меҳмонлар голкипери Кайл Голдвин ўз дарвозасини дахлсиз сақлади.

Гибралтар термасига ғалаба тақдим этган гол эса иккинчи бўлим бошида пенальтидан урилди. Бу вазиятда Грайр Мкоян («Алашкерт») жарима майдони ичида тўпни йўқотди ва рақибни қўполлик эвазига йиқитди.

Белгиланган пенальтини кўпчиликка нотаниш Жозеф Чиполина совуққонлик билан амалга оширди. Энди арманистонлик мухлислар Чиполина, Сержант ва Кумбес каби футболчиларни узоқ вақт эслаб юришса керак. Тўғри, кулгу ёки хушкайфият ҳолда эмас, балки алам билан...

Гибралтар термаси учун тарихий натижа

Камтарин миллий жамоа шу тариқа расмий ўйинлардаги илк ғалабасини тантана қилди. Пиреней ярим оролида жойлашган ва Буюк Британия ҳамда Испания ўртасидаги низолар воситаси саналган миттигина мамлакат термаси бунга қадар атиги 2та учрашувда рақибдан устун келганди.

Лекин ҳар икки ютуқ Гибралтарда ташкиллаштирилган ўртоқлик учрашувида расмийлаштирилган. Аниқроқ айтсак, 2014 йили Мальта термасини 1:0 ҳисобида енгишган гибралтарликлар яқинда, яъни март ойида латвияликларни ҳам ягона гол эвазига мағлубиятга учратишди. 0:9, 1:8 ёки 0:7 каби ҳисоблар эса, Гибралтар термаси учун одатийдек бўлиб қолган.

Ҳарқалай, жамоа 3та расмий ўйинни ўта йирик фарқ билан бой берган. Умуман, Гибралтар термаси ФИФА ва УЕФА таркибига тўлақонли аъзо сифатида қўшилгач, Евро-2016 ҳамда ЖЧ-2018 саралаш босқичларида иштирок этди.

Эътибор қаратинг, Европа биринчилиги квалификацияси доирасидаги 10та ўйин ҳам янги жамоа мағлубияти билан тугади. Умумий ҳисоб - 2:56... Гибралтарликлар жаҳон миқёсидаги турнирда ҳам очко ололмадилар: яна 10та ўйин ва 10та мағлубият. Фақат бу сафар голлар нисбати озгина яхшиланди - 3:47.

Айни пайт Гибралтар термасини уругвайлик Хулио Сесар Рибас бошқармоқда. Жамоа унинг бошқарувида Европа Миллатлар лигаси стартида Македония ва Лихтенштейн термаларига тўқнаш келиб, икки ўйинни ҳам бир хил - 0:2 ҳисобида бой берди. Эътиборлиси, гибралтарликлар Еревандаги ижобий натижадан кейин Лихтенштейн термасига қарши жавоб учрашувида ҳам 3 очко олишди ва «D» лигаси 4-гуруҳида 2-ўринга чиқиб олишди. Энди Рибас - Гибралтар футболи тарихидаги асосий қаҳрамон.

Арманларда нима гап?

Табиийки, кутилмаган мағлубият арманистонлик футболчиларга жуда оғир ботди. Айниқса, жамоанинг янги бош мураббийи Армен Гюльбудагянц роса сиқилгандир. Зеро, у терма жамоа бошқарувини сентябрь ойида қўлга олганди. Бунга қадар ишлаган Вардан Минасян Европа Миллатлар лигасининг дастлабки 2 туридан кейин истеъфога чиқишни лозим топди. Арманлар унинг қўл остида ўз майдонларида Лихтен-штейн термасини 2:1 ҳисобида енгиб, сафарда македонияликларга бас келолмагандилар - 0:2.

Диққатга сазовор томони, Генрих Мхитарян ва унинг дўстлари «Гибралтар тарсакиси» аламини гуруҳ пешқадами - Македония термасидан олишди - 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 кун олдинги шармандаликни бироз «ювишди». Дарвоқе, олдинроқ Арманистон термасини италиялик Жанни де Бьязи бошқариши ҳақида хабарлар тарқалганди (у албанларни Евро-2016 финал раундига олиб чиқиш орқали омма эътиборига тушди).

Лекин гап-сўзлар тасдиқланмади ва бош мураббий лавозимига 51 ёшли Гюльбудагянц тайинланди. «Бу натижа - улкан омадсизлик, - дея изоҳлади мураббий «Гибралтар тарсакиси»ни. - Барча масъулиятни ўз зиммамга оламан.

Биз жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик, фақат фойдаланиш масаласида омадимиз чопмади. Ўйлашимча, мухлислар «Шарманда» иборасини футболчиларга йўналтиришмади. Ахир йигитлар гол уриш учун борларини беришди, бироқ ўхшамаса қийин экан...». Newsarmenia маълумотларига кўра, ўйин тугаши билан Еревандаги стадионда оммавий муштлашув юзага келган. Чунончи, айрим мухлислар эҳтиросга берилиб, Гибралтар термасини ғалаба билан баралла табриклашган, бироқ бу бошқа фанатларга ёқмаган.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:50, 24.10.2018. Ўқилди: 1766 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.