Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [50]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [26]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [13]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [9]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [6]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир соатда – «Флеш» ёки Бундеслига бош тўпурари - 20 ёшли ўсмир

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сербиялик йигитча Лука Йович яқинда Россияда ҳам гол урганди. Жума куни эса «Айнтрахт» сафида «Фортуна» дарвозасини 5 марта ишғол қилиб, Франкфурт клубининг 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.

У атиги 20 ёшда. Хуллас, у Бундеслига тарихида «пента-трик» қайд этган энг ёш футболчи бўлди. Қизиғи, «Айнтрахт»нинг яна бир вакили Бранамир Хргота ФИФА кунлари ўтказилган норасмий ўйинда 8та гол урганди (бу ҳақда газетамизнинг ўтган сонида мақола берилди), Йович эса расмий баҳсда эътиборни ўзига қаратди. Шундай экан, серб вундеркинди билан яқинроқ танишиш керак. Бунда bombardir.ru сайти маълумотлари айни муддао. 

* Бунга қадар «Айнтрахт» тарихида ҳеч бир футболчи расмий ўйин­да «флеш»га эришмаганди - Лука Йович биринчи! 

* Лука Бундеслигада жорий мавсумнинг бош тўпурари бўлиб турибди. Атиги 1та ўйин ва ёш йигитча тўпурарлар пойгасида куз бўйи барчани ҳайратлантириб келаётган Пако Алькасер билан тенглашиб олди. Йович аввалги мавсум 22та ўйинда иштирок этиб, 8та гол урганди. Энди ҳозирги статистикасига қаранг: 6та ўйин, 7та гол.

* Серб йигити аслида «Бенфика»га тегишли, «Айнтрахт»да эса 2 йиллик ижара келишуви асосида ўйнамоқда. Португалия клуби иқтидорли ҳужумчини «Црвена Звезда»дан сотиб олганди, бироқ у рақобатга дош беролмади. Яъни ҳаттоки, «Бенфика-В» таркибидан ҳам муқим жой ололмади. Ижара шартномасига мувофиқ, «Айнтрахт» Лука трансферини 12,5 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бироқ «Бенфика» энди савдога осонгина кўнмаса керак.

* Лука Сербия Республикаси ҳудуди - Босния ва Герцеговинанинг муаммоли яримавтоном ўлкасида туғилган. Бу ўлка аслида мустақилликка эришмоқчи, лекин Сербия таркибига қўшилиш ҳаракати кучлироқ.

* Йович болалигида шу қадар кучли ўйнаганки, турнирлардан бирида отасига ҳар бир учрашув учун 50 евродан таклиф этиб, уни Белградга олиб кетишган. Дарвоқе, «Партизан» ҳам йигитчани ўз томонига оғдиришга уринган: 8 ёшли болакай отасига ойига 200 евро миқдорида маош таклиф этган. Лекин Йовичлар оиласи «Црвена»ни танлаган, барибир.

* Лука «Црвена Звезда»даги дебютини 16 ёшида нишонлади. Эътиборлиси, захирадан майдонга тушган футболчи атиги 3 дақиқа ўтиб, голлари ҳисобини очганди. Биласиз, шу ёшдаги болалар одатда 9-синфда ўқишади.

* 2015 йилнинг ноябрь ойида Йовичлар оиласига безори ҳужум уюштириб, пул талаб қилган: «Агар сўраганимни бермасанглар, Луканинг оёғини синдираман ва у фақат стол тенниси ўйнаши мумкин, шунда ҳам ногиронлар аравачасида...». Лекин катта Йович таҳдиддан эсанкираб қолмай, дарҳол полицияга мурожаат этади ва жиноятчини тезда «қўл»га олишади.

* 2017 йилнинг охирида Луканинг трансфери 2 млн. еврога баҳоланган. Ҳозир бу сумма 12 млн. еврога етди. Қисқаси, 8 ойда 6 баравар ўсиш.

* Йович сентябрда Нижний Новгород шаҳрида Россия ёшлар термаси дарвозасига гол урди. Саралаш бос­қичи якунида серблар гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишди, руслар эса 3-поғонада қолиб, Европа биринчилиги ҳамда Олимпиада йўлланмаларидан мосуво бўлишди.

* Серб вундеркинди охирги 4та ўйинда 8та гол ҳосил қилди. Бунга қадар «Ганновер», «Хоффенхайм» ва «Лацио» дарвозабонларини ранжитганди.

* «Бенфика» Йович трансфери учун «Црвена Звезда»га 6,6 млн. евро тўлаган бўлсада, мураббийлар уни асосий жамоада атиги 40 дақиқа ўйнатишган. Улар йигитчани ишга профессионал тарзда ёндашмасликда айблашганди.

* Франкфурт клуби собиқ бош мураббий Нико Ковач талаби билан Йовичнинг ижара шартномаси учун 200 минг евро беришга рози бўлишган. 

* Ўтган мавсум статистикаси: Лука 1та ўйинга ўртача тўғри келадиган голлар сони бўйича фақат Роберт Левандовскидан ортда қолганди.

* Йович Сербия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этди, тўғри, Бразилия термасига қарши баҳсда атиги 1 дақиқа ўйнади, холос. 

Сўз

- «Бенфика»даги омадсизликдан сўнг Нико Ковачдек қаттиққўл мураббийга эҳтиёж сезаётгандим. Мени айнан у «уйғотди». Бунинг учун Никодан қарздорман. У ҳамиша бор куч билан ишлашни талаб қилади». Лука Йович.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:18, 31.10.2018. Ўқилди: 7256 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.