Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Аршавин: «Барселона» мен учун 15 млн. евро таклиф этганди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Россия терма жамоасининг собиқ етакчиси Андрей Аршавин сўнгги йилларда Қозоғистоннинг «Қайрат» клуб шарафини ҳимоя қилаётганди.

Яқинда у Олма-Ота жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказади. Шу билан бирга Андрей футболчилик фаолиятини якунламоқчи.

«КраСава» блоги муаллифи Евгений Савин россиялик ҳужумчи билан суҳбат уюштириб, ўзини қизиқтирган мавзулардаги саволларга жавоб олди.

- Кержаковнинг айтишича, сиз Россия футболи тарихидаги энг яхши футболчи экансиз.

- У футболни яхши тушунади.

- Яхши, сизнинг талқинингиз қандай?

- Мен ўйнаган футболчилар орасида Егор Титов ёқади. Лекин у энг яхшими ёки йўқми, билмайман. Титов менга қарши ўйнаган ўйинчилар орасида энг кучлиси эди.

- Ким зўр: Дзюбами ёки Аршавин?

- Мен.

- Айтишларича, бир вақтлари «Барселона» сизга жиддий қизиққан экан. Шу ростми?

- Ҳа, шу клубга ўтишим мумкин эди. «Барселона» трансферим учун 15 миллион евро таклиф қилган. Лекин «Зенит» рад жавобини берган. Умуман олганда, Санкт-Петербург жамоаси мени сотишни истамаган.

- Петржела, Адвокат, Хиддинк ва Венгер. Уларни энг ёмонидан бошлаб, яхшисигача санаб беринг.

- Венгер, Петржела, Адвокат, Хиддинк.

- Нима учун Венгер - ёмон?

- Чунки унинг қўлида энг кам ўйин ўтказганман.

- «Энфилд»даги «покер» ҳаётингизни ўзгартириб юборганми?

- Умуман олганда, айтарли ўзгартирмаган. Фақатгина PokerStars билан шартнома бўлган. Қанча пул? Ўртача.

- «Арсенал»га яна ўтганингизда нималарни ўзгартирган бўлардингиз?

- Ҳеч нимани. Ҳаммасини олдингидек бажарардим.

- Бендтнер машинасини қандай уриб олган?

- Катта тезликда бориб симёғочга урилган. Агар ўнг ёки чапга бориб текканида, у ҳалок бўларди.

- Сиз кўрган энг ажойиб легионер ким?

- Нимагадир хаёлимга Кинцл келди. У қандай масофадан бўлмасин, оёғининг ташқи тарафи билан тепарди. Бошқача тепишни билмасди. Ўшанда уни нимага олишди, деб ўйлагандик.

- Футболчилар рафиқаларининг минус томонлари.

- Турмуш ўртоғингиз ўқиши ёки ишлаши керак. Шунда эрларини «эговлаш»га вақтлари кам бўлади.

- Ўтган йили турмуш ўртоғингиз «Инстаграм»га «Феррари» машинасининг суратини жойлаштириб, тагига «Янги машинам. Совға», деб ёзганди...

- Мен совға қилмаганман. Бунча пул йўқ. Унда кимнинг ҳадяси? Буни ўзи айтсин. Хавотир олманг. «Феррари»ни сотиб юборди. Ҳозир Porsche Cayenne машинасида юрибди. Шу билан бирга фойда қилди.

- Сизга Дудь қўнғироқ қилдими?

- Йўқ. У спортчилардан интервью олмайди-ку.

- Ўзингиз унинг ёнига борган бўлармидингиз?

- Ҳозир эмас. Мендан сўрайдиган нарсанинг ўзи йўқ. У қизиқарли суҳбатлар уюштиради. Айнан шу инсон туфайли билмаган одамларимни танидим.

- Кокорин ва Мамаев учун қандай жазо адолатли бўлади?

- Уларнинг футбол ўйнашда давом этишларини истардим. Бу йигитлар ҳам жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланишади. Агар майдонда бўлишса, фойдалари кўпроқ тегади. Айнан шу ишни яхши бажаришади. Саша эса ўз даврининг энг иқтидорли футболчиларидан биридир.

- Скриптонитни эшитасизми?

- Йўқ.

- «Спартак»ка ўтган бўлармидингиз?

- Йўқ. Бир сафар Червиченко жамоага ўтишимни истамаган. Бу «Спартак»нинг охирги имконияти эди.

- Сиз ўтишни хоҳлагансиз-у, у истамаганми?

- Ҳа. 60 минг долларни деб шундай бўлган.

- Янги Аршавин қачон пайдо бўлади?

- Балки ҳозир бордир. Лекин у ҳали ёш.

- Ўғлингиз ҳақида гапиряпсизми?

- Тўғриси, билмайман. У қаердадир шуғулланса керак. Лекин бу ҳақда кўп нарса билмайман.

- Нимага?

- Фарзандларим ва биринчи хотиним билан айтарли мулоқот қилмайман.

- «Зенит»да қандай вазифада ишлашни истардингиз?

- Кам иш қилиб, кўп пул топадиган лавозимда. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 06:28, 12.11.2018. Ўқилди: 3759 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.