Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • 3:2
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • 3:0
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • 4:2
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • 1:0
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирзоҳид Ғофуров: «Чемпион бўлмоқчимиз...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби 14 йиллик танаффусдан кейин яна совриндорлар сафидан ўрин олиб, бронза медали соҳибига айланди.

Албатта, ушбу муваффақиятда жамоа етакчиларидан бири Мирзоҳид Ғофуровнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Чунончи, Ғофуров бу йилги Суперлига баҳсларида 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. Аммо  айнан Мирзоҳиднинг мазкур ягона голи эвазига   «Навбаҳор» 10-тур доирасида сафарда «Бухоро» устидан ғалаба қозонди (1:0). Биз якунланган мавсум борасида тажрибали хавбек билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат этдик.  

- Мирзоҳид, якунига етган мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ажойиб ва ўзгача... Суперлига баҳсларини қисқа ва лўнда қилиб шундай таърифласак бўлади. Айниқса, жамоамизнинг 14 йиллик танаффусдан кейин 3-ўринни қўлга киритганлиги барчамизга ўзгача завқ бағишлади.

- Бу йилги натижалар ва шахсий фаолиятингиздан қониқдингизми?

- «Навбаҳор» қайд этган натижа ижобий бўлганлиги боис, жамоавий ўйиндан кўнглим тўлди. Аммо ўзим ҳақимда бундай дея олмайман. Чунки янада яхшироқ кўрсаткичларга эришишим мумкин эди, аслида. Менимча, футболчи ҳеч қачон ўз ўйинидан қониқмаслиги лозим. Шунда у ўсишдан тўхтамайди.

- Суперлиганинг янги форматига муносабатингиз...

- Клубларнинг 2та гуруҳга ажратилганлиги баҳсларнинг янада кескин ҳамда қизиқарли, курашларга бой тарзда ўтишини таъминлади. Умуман олганда, мазкур формат тўғрисида фикрим ижобий. Лекин ушбу формат илк марта қўлланилганлиги учун айрим камчиликлардан ҳам бор, менимча. Бу борада ЎФА ва ПФЛ мутахассислари  бамаслаҳат иш олиб бориб, ўткинчи ўйинларнинг бўлмаслигига эришишади, деган умиддаман.

- Мухлислар учун яратилган шароитлар ва «онлайн» телетранслациялар ҳақида нима дейсиз?

- Мухлислар тўла стадионда тўп суришнинг гашти ва завқи ўзгача бўлади, албатта. Майдонда ўзингни бош­қача ҳис қиласан. Бундан ташқари, Суперлига баҳсларининг телевидения орқали жонли тарзда намойиш этилиши футболчидан ўзгача масъулият талаб қилади ҳамда футболимиз ривожига ҳам улкан ҳисса қўшади.

- Жамоангиз учун Суперлигадаги энг қийин баҳс қайси бўлди?

- Менимча, «Навбаҳор»да осон ­ўйиннинг ўзи бўлмади, ҳисоб. Айниқса, мағлубиятга учраган баҳсларимизда анча қийинчиликка учрадик.

- Жамоа легионерлари ва янги мураббий - Андрей Канчельскис ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўзим футболчи бўлганим учун жамоадошларим тўғрисида фақатгина илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Андрей Канчельскис эса ўз дунёқараши ва услубига эга мураббий. Асосийси, у еврофутболдан баҳраманд инсон. Шу боис, «Навбаҳор»га ҳам  «қўҳна қитъа» ҳавосини олиб киришга ҳаракат қилмоқда.

- Бронза медаллар - бу йилги «Нав­баҳор» учун максимал натижами ёки жамоа бундан ҳам юқорироқ ўринни эгаллашга қодирмиди?

- Ўйлашимча, якуний натижамиз қониқарли бўлди. Негаки, учинчи ўрин ҳам узоқ танаффусдан кейин қўлга киритилди. Ахир, нарвонга ҳам бирданига эмас, поғонама-поғона чиқилади. Ўтган йили  жамоамиз 5-ўринни эгаллаганди, бу йил эса 3-поғонани банд этди. Эҳтимол, кейинги мавсумда чемпионликка ҳам эришармиз.

- Айтингчи, акангиз Рашид Ғофуров футболни танлашингизда қандай ўрин тутган?

- Футболчи бўлишим ва шу даражага етишимда албатта, Рашид акамнинг ҳиссаси катта. Айнан акам туфайли миллионлар ўйинига қизиқиш орттирганимни ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Акам ҳатто ҳозир ҳам ўйинларимни кузатиб, ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, маслаҳатларини бериб туради. Унинг маслаҳатларига амал қилиб, кам бўлмадим. Фурсатдан фойдаланиб, бунинг учун Рашид акамга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Қизиқ, ўз даврининг энг кучли футболчиларидан бўлган Рашид Ғофуров айни пайтда нималар билан банд?

- Очиғини айтсам, акам ҳозирда футболдан анча йироқда, аниқроғи, бизнес соҳасида фаолият юритмоқда. Лекин бўш вақт топса, албатта, бутсаларини қидиришга тушади (кулади). Хуллас, унинг тадбиркорликдаги фаолиятида ҳам футболдаги каби омад ёр бўлишини тилайман.

- Хабарингиз бордир, 14 декабрь куни мавсум лауреатлари номига ойдинлик киритилади. Сизнингча, кимлар Суперлиганинг «энг яхши»лари бўлишга муносиб?

- Шахсий фикримча, энг яхши мураббийга аталган соврин Миржалол Қосимовга берилиши керак. Чунки бу мутахассис «Бунёдкор»даги молиявий муаммоларга қарамай, жамоа билан мавсум сўнггига қадар совринли ўринлар учун кураш олиб борди ва Суперлигада ўзига хос «интрига»ни ушлаб турди. Энг яхши футболчи сифатида эса «Локомотив» клуби ва миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Марат Бикмаевни кўрсатиш мумкин.

- Келгуси режалар қандай? Сизни янги мавсумда ҳам «Навба­ҳор»да кўрамизми?

- Шак-шубҳасиз. 2019 йили ҳам «Навбаҳор»даги фаолиятимни давом эттириб,  жамоамиз билан бирга узоқ кутилган чемпионлик унвонини қўлга киритаман, деган умиддаман.

 

Маълумот учун

 

Мирзоҳид Ғофуров - 1988 йил 22 августда Наманган вилояти Чортоқ шаҳрида туғилган

Футбол билан 6 ёшидан шуғуллана бошлаган

Биринчи мураббийи: Абдулло Жўрабоев

Намангандаги футбол мактаб-интернатини тамомлаган

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Оилали, икки нафар фарзанднинг отаси

Ўйнаган жамоалари: «Навбаҳор» (Наманган) - 2006 йилнинг 2-давраси - 2007 йил, 2009 йил; «УзДонгЖу» (Андижон) - 2008 йил; «NBU- Осиё» (Тошкент) - 2010 йил; «Машъал» (Муборак) - 2011 - 2014 йил, 2016 йил; «Бунёдкор» (Тошкент) - 2015 йил , 2017 йилдан яна «Навбаҳор»да

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:53, 15.12.2018. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик