Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карима Йўлдошева: «Бизнинг жамоа юклатилган вазифани уддалашга қодир»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Осиё чемпионати саралашининг биринчи босқичида муваффақиятли иштирок этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Эндиликда Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси келаси йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этишади. Саралашга жиддий тайёргарлик олиб бораётган футболчиларимиз 10-20 декабрь кунлари Наманганда йиғин ўтказишди. Терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева ўтказилган йиғин ва келгуси режалар ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Намангандаги йиғин аъло даражада ўтди. Биз 2005, 2004, 2003 ва 2002 йилларда туғилган ўсмирлар жамоалари билан 5та назорат учрашуви ўтказдик. Жамоамиз тактик ва техник жиҳатдан анча ўсганини таъкидлаб ўтиш зарур. Назорат ўйинлари давомида футболчиларимиз тезкор ўйин, юксак техника ва майдонда курашувчанлик намойиш қилишди. Энг муҳими футболчи қизларнинг кўзида ғалабага бўлган иштиёқни кўриш мумкин эди. Уларга ғалабаларга чанқоқлар. Мураббий сифатида бундан жуда хурсандман. Бундан ташқари, таркибдаги футболчилар бир жамоа сифатида анча шаклланишганига ҳам гувоҳ бўлдим.

Йиғин давомида дарвозабонлар ҳар томонлама ўзларини кўрсата олишди. Асосий таркибга кириш учун рақобат жуда кучли. Бу ҳолат ҳар бир футболчини ўз устида кўпроқ ишлашга ундайди. 

Жамоамиздаги бош қоида – тартиб ва интизом. Баъзи футболчилар жуда истеъдодли ва меҳнаткаш. Аммо белгиланган тартибга бўйсунмайди, бундай футболчиларга орамизда жой йўқ. Футболда ғалабаларга эришиш учун тартиб ва интизомнинг аҳамияти жуда катта.  

Йиғин давомида биз машғулотлардан ташқари Намангандаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига ҳам ташриф буюрдик. Биз бу даргоҳга тез-тез бориб турамиз. Болалар бизни кўриб, жуда хурсанд бўлишди. Уларнинг кўзида қувончни кўриш жуда ҳам ёқимли бўлди. Терма жамоа қизлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан суҳбат уюштиришди, кейин эса ўзаро футбол ўйнашди. 

Умуман олганда, бизнинг йиғинимиз кўтаринки руҳда ўтганини таъкидлаш зарур. Асосий мақсадимиз – Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олиш. Кейин эса Осиё чемпионатида яхши қатнашиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз. Бизнинг жамоа ўзига юклатилган вазифани уддалашга қодир. Биз бунинг учун йиғинларда бор кучимизни сарфлаб, машғулотлар ўтказамиз. 

Келгуси режалар ҳақида гапирадиган бўлсак, январь ойида “Чиғатой”да йиғиламиз. Февраль ойида эса Туркияда ўртоқлик ўйинлари ўтказишни мақсад қилганмиз. Март ойида эса Озарбайжонда халқаро мусобақада иштирок этишни режалаштиряпмиз. 

Ўз ўрнида бизга йиғинлар ташкил этишда катта ёрдам бераётган ва зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимиятига ҳам ташаккур изҳор этаман.  Аёллар футболи ривожига катта эътибор қаратилаётганидан жуда мамнунмиз”, - дейди Карима Йўлдошева.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:57, 20.12.2018. Ўқилди: 1800 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик