Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тақдир: Даҳо «Самурай»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа, анироғи, Шотландия майдонларида жавлон урган техникаси юқори бу футболчи ёдингиздами? Кўплаб ютуқларга эришганига қарамай, Гордон Страчан бошчилигидаги «Селтик»ни ижобий таассуротлар билан эсга оладиган фанатлар кам. Улар учун асосан беш йил мобайнида кельтларни шотланд футбол чўққисига олиб чиқиб, «Рейнжерс» гегемонлигига барҳам берган Мартин О~Нил қадрлироқ. Ушбу мутахассисни «кўҳна қитъа»да кўпчилик ҳурмат қилади - «Ювентус», «Лион» ва «Порту» гигантларини айнан шу мураббий тўхтатганди. 2003 йили «Селтик» УЕФА кубоги финалигача етиб борган.

Страчан афсонавий клуб билан 2005 йили - Хенрик Ларссон кетганидан бир йил ўтгач шартнома имзолади. Барча яхши футболчиларнинг ёши ўтиб қолган, жамоа рамзига айланган етакчининг кетиши эса мухлисларни хавотирга солиб қўйганди. Дарҳол янги авлодни муваффақият сари руҳлантира оладиган савияли футболчи керак эди. Молиявий аҳвол мақташга арзигулик бўлмагани сабаб ушбу вазифани уддалаш янада қийинлашди.

Дебют ҳам шармандали чиқди - Словакиянинг «Петржела» клубидан 0:5 ҳисобида аламли мағлубият қабул қилинди. Гарчи жамоа ўз уйида 4:0 ҳисобида зафар қучган бўлсада, Европа дарвозаси кельтлар учун ёпилганди. Кўп ўтмай, «Мотеруэлл» билан тушунарсиз равишда 4:4 кўринишида дуранг ўйнашди. Пол Телфер ва Мо Камара сингари янги ҳимоячилар ишончни оқлашмади, Крис Саттон эса жароҳат олди. Айнан шундай мураккаб паллада «Селтик»да барча ниятларни оқлайдиган ажо­йиб футболчи пайдо бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.

Япониялик плеймейкер Шунсуке Накамура Италиянинг «Режина»сидан 2,5 млн. фунтга сотиб олинди. Ҳам молиявий, ҳам ном жиҳатидан бу мўъжизавий трансфер бўлди - гарчи японлар Британия ўлкасига ҳадеганда ташриф буюришмасада, Накамуранинг мақтовга лойиқ натижалари бор эди - 2000 йили у Япония лигасининг энг яхши футболчиси, 2004 йилда эса Осиё кубогининг энг ноёб ўйинчиси деб тан олинганди. «Режина» Шунсукенинг услубига мос эмасди, шотландлар эса ҳужумкорликни хуш кўришарди. Бу салоҳиятни намоён этиш учун энг мақбул жой эди.

Мураббийнинг дебюти ўхшамади, Накамураники эса - ажойиб ўтди. «Данди Юнайтед»га қарши уй учрашувида 2:0 ҳисобидаги ғалаба, япониялик ярим ҳимоячи эса жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, дарвозани ишғол қилишига бир баҳя қолди. Гарчи танқидчилар мазкур трансфер фақатгина даромадли япон бозорига чиқиш мақсадида қилинганини таъкидлашсада, вақт ўтгани сари бундайлар сони камайиб бораверди. Накамуранинг ўйини кўзни қувнатарди.

Афсуски, Шотландия лигасида Шунсукени қанчалик қўллаб-қувватлашмасин, ОАВ томонидан салбий фикрлар янгради. «Самурай»нинг кичик жуссали экани Шотландия футболига мос эмаслиги таъкидланди, «Рейнжерс»га 1:3 ҳисобида имконият бой берилгач, ўша учрашувнинг 54-дақиқасида алмаштирилган Накамура бош айбдор сифатида кўрсатилди. Ўта нозик, маҳаллий талабларга жавоб бермайдигандек кўринган япониялик футболчи ҳазил-мутойиба усталари нишонига айланди. Аммо қаҳрамонимиз жамоадаги фаолиятини энди бошлагани сабабли ишонч билдирмаётганларга эътибор бермади. Унинг «Селтик»даги дастлабки голи «Данфермлин» 4:0 ҳисобида тор-мор этилган баҳсга тўғри келди. Лига кубогида «Рейнжерс» мағлубиятга учратилди, лигада эса биринчи ўринни эгаллашга «Хартс» тўсқинлик қилди, холос.

Тез орада япониялик ярим ҳимоячи ўзининг дастлабки совринини қўлга киритди - Лига кубогида «Данфермлин» устидан ғалаба қозонилди. Миллий биринчиликдаги муваффақият ҳам ўзини узоқ куттирмади - «Хартс» барибир, шоҳсупани бўшатишга мажбур бўлди. Захирадаги олтита ўйин билан эришилган чемпионлик - мураббий ва Накамуранинг ишлари юришганидан дарак эди. Охирги паллада «кўк самурайлар»нинг юлдуз вакили «Килмарнок»ка қарши баҳсда (4:1) «дубль» қайд этди. Голлардан бири жарима зарбасидан урилди.

Глазгода ўтган бир мавсум давомида Шунсуке асосий футболчилардан бирига айланиб, совринлар эгасига айланди. Аммо айнан кейинги йил унга афсона мақомини тақдим этди. Навбатдаги чемпионатда янги мураббий - Поль Ле Гуэн бошчилигида тараддуд кўрган «Рейнжерс» билан азалий рақобат қайтиши кутилганди. «Селтик» таркиби эса «Реал» аъзоси Томас Гравесен ҳамда Шотландиянинг бош иқтидори сифатида кўрилган вундеркинд Скотт Браун ҳисобига кучайтирилди. Аммо бу келишувлар ҳеч нимани ўзгартирмади - Накамура асосий юлдуз бўлиб қолаверди.

Галдаги жарима зарбаларини маҳорат ила ижро этган Шунсуке клубдошларини руҳлантираверди. Бу пайт­га келиб О~Нилнинг чемпионлик таркибидан фақат уч киши қолганди. Нил Леннон, Жон Хартсон ва Крис Саттон жамоани тарк этишди, Стилиан Петров эса «Астон Вилла» сафига қўшилишга тайёргарлик кўраётганди.

Алан Томпсон ҳамда Бобо Балде Страчаннинг ёқимтойлари эмасдилар. Атайинми ёки тасодифми, Гордон аввалги муваффақият сабабчиларини захира ўриндиғига ўтқизар ёки улардан бутунлай воз кечарди. Бир йил ичида ҳамкасби қолдирган меросдан ҳеч вақо қолмади. Эҳтимол, бунга Страчаннинг номдор футболчилар феъл-атворини тушунмаслиги сабаб бўлгандир? Ёки имкон қадар иқтисод қилишга интилган. Тўғри, қайсидир маънода, бундай ўзгаришлар натижаларга салбий таъсир кўрсатмади. «Рейнжерс» яна қоқилди ва биринчи дербидаёқ мағлубиятга учради.

Эндиликда Накамура Чемпионлар Лигаси майдонларида ўзини кўрсатди, ваҳоланки, барчаси кўнгилдагидек бошланмаганди - сафарда «Манчестер Юнайтед»га имконият бой берилди - 2:3. Японнинг жарима зарбасидан урган голи «Селтик»ка дурангни тақдим этиши мумкин эди, аммо тиниб-тинчимас Оле-Гуннар Сульшер «қизил иблислар»га ғалабани туҳфа этди. Ҳафсала пир бўлдими? Ҳа, лекин бу ҳолат узоққа чўзилмади.

Уйда кельтлар «Копенгаген» ва «Бенфика»дан устун келишди, сўнгра Манчестер грандидан ўч олиш пайти келди. Бу сафар голлар ёмғири кузатилмади: финал ҳуштагига яқин таблода иккита ноль порлаб турарди. Шу пайт ҳакам жарима зарбаси белгилади. Томошабинлар вазиятни жим томоша қилишди - Шунсукенинг айланма зарбасидан барча хабардор эди. «Япон Бекхэми» бундай стандарт вазиятларнинг аксариятидан унумли фойдаланганди. Инглизларнинг хавотири бежиз эмас эди: ҳаттоки, баланд бўйли Эдвин ван дер Сар ҳам ўзи қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига йўлланган тўпни шунчаки кузатди. Ўйин шу билан якунланмади: манкунианликлар тез орада пенальти ишлашди ва уни Артур Боруц қайтаришга эришди. Ўшанда ўн бир метрли жарима зарбасидан фойдалана олмаган Луи Саанинг юз-кўзидан сезиб олиш қийин эмасди - мазкур баҳсда қўшнилар кучлироқ чиқиб, гуруҳдан чиқиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Кейинги босқичдаги рақиб - «Милан». Нуфузли мусобақанинг чорак финали 1980 йилдан буён «Селтик Парк» томошабинларининг азалий орзуси эди ва дастлабки ўйин голсиз дуранг билан якунланди. Аммо жавоб учрашувида кучлироқ, бадавлатроқ ва тажрибалироқ бўлган итальянлар ғолиб чиқишди. Тўғри, миланликлар ғалабага осонликча эришмадилар: «Селтик» охиригача курашиб, ҳаттоки, яққол пенальтидан маҳрум этилди. Қўшимча вақт­да барибир, Кака польшалик дарвозабонни ожиз қолдирди. Мавсум якунида «россонери» турнир бош совринини қўлга киритди

Шубҳасиз, бадавлат бўлмаган клуб Накамуранинг қаҳрамонлигисиз бу қадар узоққа боролмасди. Лигада ҳам у алмаштириб бўлмас ўйинчига айланди: октябрдаги «Данди» билан ўйинда «хет-трик», декабрда айнан шу клуб дарвозасига йўлланган қойилмақом гол ва... яна «Килмарнок»ка қарши баҳсда амалга оширилган жарима зарбаси. Қаторасига еттита ғалаба «Селтик»ка навбатдаги чемпионликни тақдим этди. Мартда Глазго жамоаси кутилмаганда омадсизликлар гирдобига йўлиқди: иккита мағлубият ва дуранг ярим йўлда тўхтатди, «Рейнжерс» эса фурсатни бой бермай, муваффақиятга эришди.

Апрель бошида «Мотеруэлл» бир амаллаб мағлуб этилди, икки ҳафтадан кейин эса «Килмарнок»ка қарши ҳал қилувчи ўйин ўтказилиши лозим эди. Кутилганидек, баҳс осон ўтмади: дастлаб Ян Веннегор оф Хесселинкнинг голидан сўнг «Селтик» дарҳол тўп ўтказиб юборди ва ҳаммаси дуранг сари етаклаётганди. Аммо қўшимча дақиқаларда рақиб ўз жарима майдончаси яқинида Накамурага нисбатан қўполлик ишлатди. Дарвозага яқин, аммо позиция зарба йўллашга ноқулай эди. Бироқ бундай паллаларда япониялик снайпер камдан-кам ҳолларда адашарди. Аниқ зарбадан сўнг тўп тўппа-тўғри дарвоза бурчагидан жой олди. /алаба! Накамура ҳиссиётларини жиловлай олмай, либосини ечиб ирғитди. Ушбу манзара «Селтик» мухлислари учун ҳам ҳайратланарли эди - одатда, вингер муваффақиятни хотиржам тарзда нишонларди. Ўйин якунлангач, Шунсуке футболчилар фикрига кўра, йил ўйинчиси номига лойиқ кўрилди.

Ушбу ютуққа қарамай, яшил рангли либосда ўйнаётган йигитларнинг муаммосини барча сезаётганди. Буни сўнгги тўрт учрашувдаги учта мағлубият ҳам исботлаб турарди. Ҳаттоки, Шотландия кубогидаги ғалаба ҳам нохуш кайфиятни аритмади. «Рейнжерс» эса кучайишда давом этар, кейинги мавсум янада оғир ўтишини барча тушунарди.

«Селтик» ЕЧЛда «Бенфика», «Милан» ва «Шахтёр»ни енгиб, яна гуруҳдан чиқди. Аммо бу пайтга келиб Накамура асосий етакчи бўлмай қолганди - уни сурункали жароҳатлар ва шунга мос равишда, ёмон жисмоний ҳолат таъқиб этаётганди. Италияликлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг мураббий Эйден Макгидига ишонч билдирди. Чемпионлар Лигаси финали арафасидаги рақиб «Барселона» эди. «Рейнжерс» ва «Мотеруэлл»дан мағлубият қабул қилиб олган клуб Каталония грандини енгишдан батамом умид узганди. Лигада «Рейнжерс»ни етакчидан олти очко ажратиб турар, жамоа захирасида иккита ўйин бор эди. Олдинда азалий рақиблар икки марта тўқнаш келишлари кўзда тутилганди. «Айброкс»га имконият бой берилганидан уч ҳафта ўтиб, «Селтик» меҳмонларни кутиб оларкан, эҳтимолий мағлубият лигадаги муваффақиятсизликдан дарак беришини яхши тушуниб турарди. Айнан шу паллада Накамура ажойиб «камбэк»ка ҳозирланиб, юксак савиядаги ўйинни намо­йиш этганди. Дастлаб у «Селтик»даги фаолияти давомида энг чиройли голини урди, сўнгра ўйин тақдирини ҳал этишига бир баҳя қолди. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячи Карлос Куэльярнинг қўлига тегди. Айбдор четлатилди, белгиланган пенальтидан эса Скотт Макдональд фойдалана билмади. Қўшимча вақтда эса оф Хесселинг ўз сўзини айтди.

Иродали ғалабадан руҳланган кельтлар қаҳрамонликни уйда ҳам такрорлаб, 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Кейинчалик бўлиб ўтган воқеалар - алоҳида тарих. Қаторасига еттита ютуқ, иккита дербидаги устунлик ва «Селтик» яна чемпион. Аммо шу билан Страчан ва Накамура дуэти барҳам топди. Ҳатто кетма-кет ғалабалар ҳам жамоанинг таназзулга юз тутаётганини яширолмади. Нав­батдаги чемпионлик пойгасида «Рейнжерс» устун келди ва Лига кубогидаги ютуқ юпанч вазифасини ўтади. Плеймейкер ва мураббий янги синовларга тараддуд кўришди. Ёрқин ўйини ва ажабтовур иқтидорига қарамай, Накамура еврокубокларда бошқа кўриниш бермади. «Эспаньол»даги нурсиз фаолиятдан сўнг уйига - «Йокогама Маринос» клубига қайтди. Ҳозир Накамура 40 ёшда, ҳамон Жей-лига вакили «Жубило Ивата» сафида тўп сурмоқда.

Унинг «Селтик»да қандай кароматлар кўрсатганини унутиб бўлмайди. Чиройли голлар, ҳал қилувчи жарималар ва техника - айнан шу сабабли маҳаллий ишқибозлар хотирасига муҳрланди. Страчанни қанчалик ёмонлашмасин, имкониятлари чегараланган клуб учун бор кучини сарфлади. Гари Колдуэлл ва Стивен Макманусдан иборат ҳимоячилар дуэти муваффақиятига кўпчилик ишонмаганди, аммо бу иш берди. Бироқ Шунсукесиз ютуқлар ҳам келмасмиди... Сўнгги йилларда «Селтик»да кўплаб иқтидорли футболчилар тўп суришди: Виктор Ваньяма, Виржил ван Дейк ҳамда Муссо Дембелени алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Аммо уларнинг ҳеч бири жозибали ўйинлар намойиш этиш бўйича Накамурага етолмади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:36, 01.01.2019. Ўқилди: 2634 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.