Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари тиббий текширувдан ўтишди
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари бўлажак мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғин олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари Республика илмий-амалий спорт медицинаси марказида тиббий текширувдан ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадаси саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади.
Йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни саралаб олиб, асосий таркибни шакллантириш ишларини олиб боришмоқда.
Йиғин 15 январга қадар давом этади.
Манба: UFA
Киритилди: 07:48, 08.01.2019. Ўқилди: 1438 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар