Ўзбекистон ОТЖ Испанияга жўнаб кетди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун эрта тонгда Любинко Друлович бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари йиғинни давом эттириш учун Испанияга йўл олишди. Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз 3 та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.
Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг «ВСГ Ваттенс» клубига қарши ўйин ўтказишади. 19 февралда эса «Реал Мурсия А» жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса «Локомотив» Тбилиси жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
16 февраль
Ўзбекистон ОТЖ – «ВСГ Ваттенс»
19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ – «Реал Мурсия А»
21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ – «Локомотив» Тбилиси
Манба: www.olympic,uz
Киритилди: 10:54, 14.02.2019. Ўқилди: 4657 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).