Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хуан Себастьян Верон: «Имкон бор экан, Мессининг ўйинидан баҳра олишсин»

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

У майдонда Марадона ва Месси билан ёнма-ён тўп сурган. 39 ёшигача фаолият юритди - ўз юрти Аргентинада, Италияда, Англияда ва яна Аргентинада... «Эстудиантес» футболчиси бўлиш асносида бирданига президентликка сайланди. Бир йил аввал эса яна майдонга тушиб, ўйновчи президентга айланди... SOFOOT.com шундай қизиқарли суҳбатдош топди, биз эса мазкур интервьюни мухлислар билан баҳам кўрмоқчимиз.

- «Эстудиантес». Бу клуб сиз учун нимани англатади?

- Бу муҳаббат ва оилавий анъаналар - ахир отам 60-йилларда шу клубда ўйнаган. Шундай экан, «Эстудиантес»дан бошқа жамоани танлашим тўғри бўлармиди?

- 2009 йили «Эстудиантес» билан Либертадорес кубогини ютганмидингиз?

- Болалигимда «Эстудиантес» либосида тўп суриш орзум бўлган. Ке-йинчалик иштаҳа ошиб, фаолиятингиз ҳақида ўйлайсиз, режалар тузасиз - булар энди орзулар эмас, балки аниқ мақсадлардир... Кетаётган куним (1996 йили «Бока Хуниорс»га ўтиб, ўша йилиёқ Италияга йўл олган) қайтишимни билгандим. Европа вақтинчалик эканлигини тушуниб турардим. Боз устига, ўз юртимда бор-йўғи бир ярим йил ўйнагандим, холос. Футболчи фаолиятининг ибтидоси ва интиҳоси бир клубга тегишли бўлиши табиий ҳол. Либертадорес кубогидаги ғалаба эса шу фаолиятимдаги энг ёрқин воқеа бўлса керак.

- Эндиликда «Эстудиантес» президенти ҳисобланасиз - тақдирнинг мантиқий совғасими бу?

- Клуб менга кўп нарса берди, энди унинг учун хизмат қилмоқчиман, Европада орттирган тажрибамни қўлламоқчиман. «Эстудиантес» тизимли ўзгаришларга эҳтиёж сезмоқда, мазкур ҳолатда айнан «кўҳна қитъа»даги энг яхши жиҳатларни олишимиз керак. Аргентинада буни амалга ошириш мушкул, чунки клублар ё акциядорлик жамияти ёки хусусий мулк саналади. Европада эса клублар нисбатан очиқроқ, у ерда профессионаллар эмас, оддий одамлар ишлайдиган маъмурий кенгаш бор. Улар учун бу асосий иш ҳисобланмайди. Аргентинада эса ўзига хос анъаналар мавжуд, бу ердаги тизимни бузиш имконсиз. Аммо айрим жиҳатларни ўзгартириш, клуб ишини нисбатан профессионаллаштиришга кучим етади.

- Нега мураббий бўлмадингиз?

- Ҳа, собиқ шерикларимдан аксарияти мураббийликда ишлашмоқда - Почеттино, Симеоне, Гальярдо... Аммо мен захира ўриндиғидаги жамоани эмас, бутун бошли клубни бошқаришни хоҳлайман.

- Сиз Италияга кетганингиздан кейин Аргентина қанчалик ўзгарган?

- Мамлакат тўғри йўлдан бормаяпти, бу факт. Ўзгаришлар катта. Таълим тизими издан чиққан, яшаш хавфли бўлиб бормоқда. Бундай шароитда футбол халқнинг кундалик ҳаётида янада каттароқ аҳамият касб этади. Клублар нафақат футболчилар, балки етук шахсларни юзага чиқаришлари керак бўлади.

- Интервьюларингизнинг бирида футболчилар психологлар ёрдамига эҳтиёж сезиши ҳақида гапиргандингиз.

- Ҳа, бу мавжуд муаммолардан бири. Аммо ўзим ҳеч қачон руҳшуносга мурожаат этмаганман. Бугун эса бу долзарб мавзуга айланган. 20 йил аввал Аргентинада оилавий кланлар тушунчаси мавжуд эди, кўп ҳолларда барча бир ҳудудда, зич жойда яшашарди, аммо ҳеч ким ранжимасди. Энди эса ҳар бир оила алоҳида кун кечирмоқда, қондошлик алоқалари заифлашмоқда, бу эса бола учун мутлақо бошқа муҳитдир. Отаси қамоқда, акаси наркодилер. Албатта, бундай ҳолат футболчига таъсир ўтказади. Мана шундай вазиятда унга психолог ёрдами керак бўлади.

- Термада ўйнаш - биографиянинг алоҳида саҳифасими?

- Учта ЖЧда қатнашиш - бундай кўрсаткич билан ҳамма ҳам мақтана олмайди. Аммо бу терма қанчалик асабларни синовдан ўтказганини билсангиз эди! Ахир 1990 йилдан сўнг ҳеч қандай соврин ютилмаганди, ўша йиллар ишонч оқланмаганди. Ўйинчилар савияли эдилар, клубда ҳаммаси бинойидек кечарди, термада эса...

- 2002 йили Англияга қарши ўйин (0:1)дан сўнг сизни ватан хоини деб аташганди...

- Ўша пайт «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнардим. Гўёки, атайин бор кучимни сарфламаган эканман, кимнидир айблаш керак эди, мени танлашди. Баъзан шундай аҳмоқгарчиликка дуч келасиз. Бироқ аргентиналиклар шундай соддаларки, матбуотнинг ёзганларига ишонишди. Аммо ўзим буларга эътибор бермадим, акс ҳолда, футбол ўйнай олмасдим.

- Ўша мундиалда термани Марсело Бьелса бошқарганди. Бу мураббий фаолиятингизда муҳим ўрин тутадими?

- Ҳа, Марсело мазкур жамоа ўйинчиларига катта таъсир ўтказган, ке-йинчалик ўша йигитларнинг кўпчилиги мураббийга айланишди. Почеттино, Бериццо, Сенсини, Хайнце, Гальярдо - барчалари қайсидир маънода ундан намуна олишга интилишди. Бьелса нимагадир ишондими, ўша фикрини сизнинг миянгизга ҳам сингдиради. Бироқ мен ҳеч қачон мураббий бўлишни хоҳламаганман, шу боис унинг айтганларини эслаб қолишга интилмаганман.

- Марадона билан ҳам (1996 йили «Бока Хуниорс»да), Месси билан ҳам бирга ўйнагансиз. Улар ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Месси термада пайдо бўлганида, унинг феномен эканини барча дарҳол тушунган. Марадона эса... ўша пайт ёш эдик, у барчамизнинг кумиримиз эди. Аргентинанинг омади чопган - ушбу мамлакатдан чиққан икки шахс тарихдаги энг яхши футболчилардан бири бўлишди. Марадона кетди, орадан ўн йил ўтиб Месси кашф этилди. Бу ҳам ўзига хос мўъжизадир.

- Аргентинада Лео терма жамоа учун борини бермаётганлигини кўп таъкидлашади.

- 2010 йилги жаҳон чемпионати арафасида Мессини мадҳия куйламаётганликда айблашди - гўёки сўзларини билмасмиш. Дарров ҳазил қилишни бошлашди - матнини жўнатишди. Бемаънилик! Худди шундай ҳолга мен ҳам тушганман, бунақаси футболга сиёсат аралашган пайтда авж олади. Аргентина ҳамиша Мессига нисбатан ҳаддан зиёд талабчан бўлган. Кейинчалик халқ бироз юмшади, аммо барибир алам қилади. Ахир бундай футболчи қачон яна дунёга келади?! Имкон борида унинг ўйинидан баҳра олиш лозим. Бироқ мунтазам равишда Марадона билан солиштиравериш сабабли Леодан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни талаб қилишаётгандек туюлади. Тирноқ остидан кир қидираверишади, қандайдир хатоларини топишга уринишади...

- 21 ёшда Аргентинани тарк этиш қийин бўлгандир?

- У пайтлари ҳозиргидек ижтимоий тармоқлар, коммуникация воситалари бўлмаган, уй ва дўстлар билан алоқа ўрнатиш осон эмасди. Жуда қийналганман. Бирданига бегона мамлакатда бўлиб қолдингиз, ҳамма нарса бошқача, футбол даражаси ҳам мутлақо ўзгача. Аммо омадим келди - «Сампдория» таркибига қўшилдим, ажойиб жамоа эди: Умар Диенг, Пьер Лэгль, Кристиан Карамбё, Богоссян - барчалари билан дўст тутиндик. Мураббий ҳам менга эҳтиёж сезарди. Асосийси шу. Аста-секин муҳитга мослашдим. У пайтлари Италия чемпионати дунёдаги энг кучли лигалардан бири бўлган. Рақобатчиларни айтмайсизми! «Ювентус», «Милан»... Кейинчалик «Парма», «Лацио»да - худди «Сампдория» каби ажойиб жамоаларда ўйнадим!

- Италияда муваффақиятга эришдингиз, Англияда эса ишингиз юришмади...

- Англия мен учун ҳар доим ўзгача мамлакат бўлган. Тоғам «Шеффилд»-да ўйнаган. Отам бир сафар «Олд Траффорд»да ўтказилган қитъалар-аро кубок финалида гол урган. Тақдир тақозоси билан айнан шу ерда - 1968 йили «Эстудиантес» кубокни қўлга киритган стадионда ўйнашимга тўғри келди. Бир қарашда бу мистик тасодифга ўхшайди.

- Англияда ўзингизни бошқа сайёрага тушиб қолгандек ҳис қилганмидингиз?

- Худди шундай. Ҳамма нарса - маш-ғулотлар жараёни, овқатланиш - таъбир жоиз бўлса, Италиядагидек профессионал даражада эмас. Сизга нисбатан карантин, чекловлар қўлланмайди. Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йигитлар чипс ейишарди - буни кўриб лол қолгандим. Италияда бунга йўл қўйишмасди. Шунга қарамай, Англиядаги футболчиларда жисмоний ҳолат ҳавас қилса арзигулик эди. Ўйлашимча, бу генетикадан. Акс ҳолда, қандай тушунтириш мумкин: ўзлари хоҳлагандек овқатланишарди - ўйинларда эса шундай тезлик, тинимсиз кураш!

- Лекин ҳозир Англиядаги футболчилар бу қадар хотиржам тарзда чипс тановвул қилишмаса керак?

- Ким билади дейсиз! Бироқ Аргентинада сўнгги ўн йилликда кўп нарса ўзгарди, ҳаммаси анча профессионаллашди. Муайян парҳез ва тиббиёт туфайли футболчилар фаолияти сезиларли узаймоқда. Бугун ёшларни диетологлар кузатишади, ҳар бир киши индивидуал парҳезга амал қилади. Англиядан қайтганимда (2006 йили), бундай тартиб ҳали йўлга қўйилмаганди.

- Италияда ўйнаётганингизда шундай профессионал муносабат мавжудмиди?

- Италияга борганимда, қорним чиққанди ва мен билан диетолог ишлаганди. Ўша пайтлардаёқ ҳаммаси профессионал тарзда юритиларди. Шу боис ҳам, бу мамлакатда нафақат ўйиним, балки ўзим ҳам анча ўзгардим. Аргентинада кола ичимликларини ичардим, Италияда эса бунга чек қўйдим.

- Англияда сиз учун қулай бўлганми?

- Ўйлашимча, туманли ўлкада футболчилар бошқа ерга қараганда яхшироқ яшашади. Қандайдир муаммо бўлса, фақат футбол майдони билан боғлиқлик касб этади. Ўйиндан ке-йин эса хотиржам яшайсиз, ҳеч ким таъсир ўтказишга интилмайди, эътибордан четда бўласиз. Шунчаки, ажойиб!

- «Манчестер Юнайтед» ҳақида нима дейсиз?

- Бу мен учун жаҳондаги энг буюк клуб. Кўпчиликнинг фикрича, дунёнинг тенгсиз жамоаси «Реал» ёки «Барса», аммо «МЮ» - бу бутун бошли империя. Олтин авлод вакиллари фаолиятини якунлади - Невилл, Скоулз, Бекхэм, Гиггз, Алекс Фергюсон, аммо услуб ўзгармади.

- Нима сабабдан у ерда ўйинингиз қовушмаган?

- «Манчестер Юнайтед»да ҳамма нарсани кўрдим: ўсишни ҳам, паса-йишни ҳам. Италияда барчаси бир маромда кечганди. Манчестерда ўйинни йўлга қўйиш учун ҳамма шарт-шароит яратилганди: ажойиб клуб, ишқибозлар, яхши шериклар... Бироқ мен мутлақо ўзгача футбол тизимига тушиб қолгандим. Италияда қаттиққўллик биринчи ўринда турарди, бу ерда эса бирданига хотиржамлик кузатилди. Машғулотлар кам - кетма-кет ўйинлар, мавсумлар олдидан ортиқча куч сарфламайсиз. Ўйлашимча, бундай ҳаёт тарзига кўникмагандим. Охиригача мавжуд вазиятга ўрганолмадим. Ахир мен каби футболчилар жисмоний жиҳатдан 100 фоиз тайёр бўлмаса, кўнгилдагидек ўйнай олмайди. Боз устига, ўйинлар темпи ва тезлик ўта юқори. Англияда барча фақат ғалабани кўзлайди, бошқа ёпиқ вариантларга ўрин йўқ. Италияда эса сафарга чиқиш олдидан қандайдир тактик схемалар тузишади. Туманли ўлкада очиқ футбол кўрсатилади. Шундай паллада жисмонан тайёр бўлмасанг, яхшиси, майдонга чиқмаганинг маъқул.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 21:12, 17.02.2019. Ўқилди: 6211 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик