Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жепаров Суперлигада ўйнамаслиги мумкин – у жисмоний тестдан ўта олмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хориждаги бир неча йиллик фаолиятдан кейин Ўзбекистонга қайтиб, «Металлург» аъзосига айланган яримҳимоячи Сервер Жепаров жисмоний тестдан ўтолмади. Tribuna.uz манбаси хабар беришича, у энди Суперлигада иштирок этмаслиги мумкин.

17 февраль куни «Металлург» футболчилари Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ва «Yо-Yо» тест-синовларини топширишган. Уни техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими раҳбари Шамил Исеев қабул қилиб олган. 

Ўзбекистон терма жамоасининг 36 ёшли яримҳимоячиси Сервер Жепаров эса тест синовларидан муваффақиятли ўтолмаган. 

«Металлург» клубининг тест-синовларга бағишланган 17 февраль кунги ҳисоботида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Қоидага кўра, тест-синовларидан ўтолмаган футболчи учун янги мавсум бошлангунга қадар яна бир имконият берилади. Агар ундан ҳам ўтолмаса, футболчи ёзги тест-синовларигача футболдан четлатилади.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров аввалги мавсумни Қозоғистоннинг «Жетису» клубида ўтказган эди. 2018 йил декабрь ойида тажрибали футболчи «Металлург» билан шартнома имзолади. 

Бугун, 21 февраль куни «Металлург» клуби «Миллий» стадион анжуманлар залида янги ўйинчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди. Уларнинг орасида Сервер Жепаров ҳам бор эди.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 18:46, 21.02.2019. Ўқилди: 6198 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик