Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

VAR – бу космос

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

РЕФЕРИ ВИДЕОАССИСТЕНТИНИНГ «ФИОРЕНТИНА» ФОЙДАСИ ВА СПАЛ ЗАРАРИГА АРАЛАШУВИ. Италия «А» серияси 24-туридан ўрин толган СПАЛ - «Фиорентина» ўйинида VAR тизимига доир яна бир қатор саволлар юзага чиқди.

Диққат қилинг, мезбонлар бу учрашувда бемалол ғалаба қозонишлари мумкин эди, бироқ якунда видеоассистент тизими туфайли 1:4 ҳисобидаги аламли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Қанақасига? Ахир ҳисоб флоренцияликлар катта ташаббусга эришишганини кўрсатиб турибди-ку. Гап шундаки, финал ҳуштаги янграшига атиги 15 дақиқа қолганида ҳам, ҳисоб 1:1 эди ва айни лаҳзаларда VAR «Фирентина»га пенальти тортиқ этди, боз устига, СПАЛни тоза голдан маҳрум қилган ҳолда... Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ўйин тафсилоти ҳақида.

Аслида СПАЛ — «Фиорентина» ўйини жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати нуқтаи назаридан оддий мақомга эга эди. Лекин воқеалар ривожига кўра, айни шу баҳс 17 февраль оқшомига белгиланган учрашувлар орасида алоҳида эътибор талаб қилди. Чунончи, Италия чемпионати 24-тури доирасидаги ушбу ўйинда VAR тизими бош ролга чиқди, бор «нюанс»лари билан бўй кўрсатди. Тушунарлики, СПАЛ нисбатан кучли «Фио»га муносиб қаршилик қилиш учун анча тер тўкди ва ўйин охирига қадар 1:1 ҳисобини сақлаб қолиш илинжида эди. Аммо 74-дақиқада реалликка асло тўғри келмайдиган воқеалар кузатилди.

1. «Фиорентина»нинг ёш ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза жарима майдони ичига ёриб кирди ва рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетиб, майдонга қулади. Бош ҳакам Лука Пайретто бу вазиятда пенальти йўқлигини билдириб, ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

2. Рефери ишорасидан сўнг СПАЛ футболчилари дарҳол қарши ҳужумга ўтишди ва ҳаттоки, гол уришни ҳам уддалашди. «Фиорентина» дарвозасини нишонга олган Маттиа Валоти гол қувончини майдон четидаги болакай билан баҳам кўришни ўйлади, чоғи, унга қараб югурди. Хуллас, ҳисоб 2:1 - флоренцияликлар мағлубият ёқасида.

3. Бироқ, лекин, аммо... Меҳмонлар бахтига, футболда энди кўп нарсага қодир ва ҳакам қарорини ҳам бемалол «кесадиган» VAR видеотакрорлар тизими бор. Хуллас, СПАЛ голни тузукроқ нишонлашга ҳам улгурмасидан вазиятга техник восита аралашди ва барчаси бир зумда чаппасига айланди. Яъни маълум муддатдан сўнг таблода 2:1 ўрнига 1:2 ҳисоби порлади. Оддий айтганда, бош ҳакам Лука Пайретто VAR тизими таъсирида мезбонларни карахт аҳволга солган қарорга келди:

А). СПАЛ голини бекор қилди.

В). Мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади.

Видеотакрорларни қайта-қайта кўрган Пайретто якунда мезбонлар Кьезага нисбатан қоидага зид ҳаракатланишганига ишонч ҳосил қилди. Бу ишонч самараси - СПАЛ дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилаш ва унинг голини ҳисобга олмаслик. Ахир мезбонлар голни Кьезага нисбатан ишлатилган қўполлик эвазига бошланган қарши ҳужум якунида уришганди. Кейин франциялик Жордан Верету пенальтини голга айлантириб, кимларгадир тушунарли ва кимларгадир тушунарсиз ҳолатга нуқта қўйди. Алоҳида айтиш керак, Кьезага қўполлик қилинган вақтдан 11 метрли жарима зарбаси тепилгунча 4,5 дақиқа вақт ўтди. Голдан маҳрум бўлиш ва пенальти кўринишида жазоланиш ортидан «шок»ка тушган мезбонлар қолган дақиқаларда ўзларига келолмадилар ва «Фиорентина» ўйин якунига қадар ҳисобни 4:1га етказиб қўйди. Аммо VAR бўлмаганида, «бинафшаранглар» эҳтимолки, 1 очко ҳам ололмасмидилар.

- Одатга кўра, ҳакамлик ҳақида сира гапирмайман. Бугун ҳам сукут сақлайман. Чунки гапиришдан маъно йўқ? — бу видеотакрорлар тизимидан азият чеккан жамоа бош мураббийи Леонарду Семпличичининг сўзлари. Унинг раҳбари - СПАЛ президенти Вальтер Маттиоли аксинча, бор аламини тўкиб солишдан тийилмади: «Бу соф ўғрилик! Биздан ғалабани тортиб олишди. 90 дақиқалик ўйин-даги битта вазиятни 100 йилдан ке-йин қайта кўриб чиқиш мумкинми? Боз устига, иккинчи жамоа гол уришга улгурган бўлса... Энг асабни бузадиган томони шуки, Кьезага қарши қўполлик ишлатилгани шубҳали... Ушбу футболчи бундай вазиятларда нималарни ўйлаб топишга қодирлигини ҳамма билади. Хуллас, шармандалик!» Маттиоли сўзларида ҳақиқат улуши ҳам бор, албатта. Йўқ, VARга эътироз йўқ, ҳакамга эса... Энг асосий эътироз - майли, у пенальти бўлганига шубҳаланган бўлса, ўйинни ўша лаҳзада тўхтатиб, видеотакрорни кўрмайдими? Пайретто эса «ухлаб қолди», оқибатда СПАЛнинг ҳаққоний голини бекор қилишига тўғри келди. Шундай экан, ҳакамнинг қарорига нисбатан мезбонларда кучли нафрат уйғотгани моҳиятан ва мантиқан тўғри. Ҳа, ҳаммаси қоидага мос — Кьеза йиқитилгани видеотакрорларда кўринди ва меҳмонлар ҳақли равишда пенальти тепишди. Аммо СПАЛнинг увол кетган голичи? Демак, ҳакамлар VAR билан ҳамкорлик қилишга ҳали кўникишлари керак. Акс ҳолда, бир томоннинг «куйиб» қолиши бошқа кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:51, 27.02.2019. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик