Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболининг асл "эгалари" Кореяда кема ясамоқда!

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Менинг ёшлигим тўлиқ футбол билан ўтган десам мақтанчоқликка йўйманг! Чамаси 9  ёшимдан бошлаб футбол билан озми-кўпми  шуғилландим. Биз бу спортга дўстим – синфдошим  Яшнар  билан бирга қадам қўйганмиз. Тўғри, профессионал футболда ўйнаш бизга айрим ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра насиб этмади, аммо энди афсусланишдан фойда йўқ.

Дўстим Қарши шаҳридан эди, оиласи бироз молиявий қийинчиликларга қарамасдан аҳил яшар, бировга нольиганини сира эслай олмайман.
Дадасининг вафотидан сўнг рўзғор ташвишлари бўйнига тушгач, синглисини узатиш учун  Яшнар Корея давлатига ишга кетди. Мен эса уни қўмсардим, доимо интернет орқали алоқада бўлиб туришга интилардим.

Кетганига чамаси 2 йил бўлган пайтлари эди. Ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб қолдик. Дўстим ҳаяжонга берилиб қизиқ бир воқеани айтиб берди.  У ишлаётган кема ишлаб чиқарувчи корҳона раҳбарлари футбол бўйича турнир эълон қилишибди.
Яшнар билан бирга ишлайдиган  қора кўз ўзбеклар ўзлари жамоа тузиб турнирда иштирок этишибди. 2 ҳафта давом этган мусобақада ҳамюртларимиз рақибларига ҳеч қандай имкон қолдиришмапти.

Дўстим ҳикояси якунлангач, маҳзун овозда ғалабадан сўнг бир корейс айтган сўзларини айтиб берди : «Сизларда иқтидорли йигитлар шу қадар кўп экан, нега футболингиз ривожланмаяпти?»
Тўғриси, нима дейишни билмай қолдим. У кулиб гапини давом эттирди: «Демак сизларда болалар футболи ва катталар футболи ўртасида сезиларли узилиш бор, акс холда бу қадар иқтидорли ва меҳнаткаш йигитлар билан аллақачон Осиёда 1-рақамли жамоага айланишингиз керак эди»,- дея мендан нари кетди. Ушбу суҳбатдан сўнг ғолиблик ҳам татимай қолди… Дўстим билан суҳбатдан сўнг унинг кайфияти менга юқди, шекилли, ёки футболимизга четдан туриб назар ташлаган инсоннинг фикрлари ўйлантириб қўйдими? Билмадим.

Ўйлаб қаралса, футболимиздаги оғриқли нуқталардан бирига айланаётган ёш иқтидорларнинг профессионал даражага чиқа олмаётгани футболимиздаги асосий муаммодир. Балки УФА  «Супер лига»дан   кўра чекка-чекка вилоятларда ёш иқтидорларни излашни  кучайтиришни йўлга қўйиши керакдир? Балки, ривожланиш учун янги йўл излаш керакдир?  Футболимиз ривожи учун қилинаётган ҳаракатларнинг стратегиясини ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрсак, бу зарардан ҳоли бўлмас эди.

Қирғизистон,  Виетнам, Қатар сингари термалар сўнгги  йилларда футбол ривожи учун янгича ёндашувдан боришаётгани учун катта ареналарда ишончли кўринишмоқда.
Бугун Яшнар каби кўплаб туғма иқтидорлар юртимиз футболидаги таниш-билишлик, коррупция сингари зарарли иллатлар сабаб футбол оламига кира олмай, ўз нонини мусофирликда териб юришга мажбур бўлмоқда. Эртага шу иш бошқа бир уларданда иқтидорли футболчининг бошига тушмайди деб ким кафолат бера олади? Футболимиз ривожи учун, балки, Қатар сингари алоҳида режа тузишимиз керакдир, балки, Қирғизистон сингари хатто клубига эга бўлмаган футболчиларни терма жамоага чақириш керакдир? Билмадим,билмадим ниманидир ўзгартириш вақти келди.

«Насаф» клубининг академиясини олайлик. Клуб селекция ишларига сўнгги йилларда урғуни кучайтирди ва натижалар ўзини узоқ куттирмади. Клуб ҳар мавсум ўзбек футболи учун янгидан-янги номларни етказиб беришни йўлга қўйган эди, аммо…
Ачинарлиси, бу клуб академияси ҳам молиявий муаммоларга ўралашиб қолди. Ўйлашимча, футболимиз янгича ёндашувга жуда муҳтож.

Олдинда узоқ ва анча қийин бўлган ЖЧ саралаш учрашувлари бизни кутиб турибди. Агар Мундиалга боришни хоҳласак, футболимиз ривожи учун янгича услубда ёндашиш тўғрисида дўппини қолга олиб ўйлаб кўриш керак!

Мен ўзбек футболининг айрим оғриқли нуқталари қурбони бўлганим, ёки дўстимнинг мендан узоқда эканлигидан нольимоқчи эмасман. Шунчаки, ўзбек футболининг ўсиши ва аввалги даражасиданда юқорироққа кўтарилишини жудаям хоҳлайман, холос!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:17, 04.03.2019. Ўқилди: 19989 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик