«Локомотив»нинг бўлажак рақиби йирик ҳисобда ютқазди ва мураббийи истеъфога чиқарилди
Хабар берганимиздек, кеча Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич ўйинларига старт берилди.
Мамлакатимиз чемпиони “Локомотив” ўрин олган “В” гуруҳидаги иккинчи учрашувда Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ар Райан” жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ҳолбуки, учрашувни меҳмонлар яхши бошлаган ва 23-дақиқада Гонсало Виеранинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олганди ҳам. Аммо, танаффусга яқин мезбонлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда иккинчи голни ҳам киритди.
Иккинчи бўлим эса тўлиғича саудияликларнинг устунлигида ўтиб, улар яна уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Якуний натижа – 5:1, “Ал Иттиҳод” клуби фойдасига. Мазкур натижа саудияликларни гуруҳ пешқадамига айлантирди.
ОЧЛнинг 2-турида “Локомотив” меҳмонда айнан “Ар Райан” билан куч синашади. Кечаги мағлубиятдан кейин қатарликлар устози туркиялик Булент Уйғун истеъфога чиқарилди. Демак, темирйўлчиларга қарши майдонга “Ар Райан”ни янги мураббий бошлаб тушади.
Манба: UZA
Киритилди: 11:34, 05.03.2019. Ўқилди: 2502 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар