Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун 6 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида “Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев, ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти бошлиғи Онгар Жалимов, Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори  Маъмур Саидқосимов, Мураббийлик таълими департаменти бошлиғи Шавкат Имамов ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Ушбу матбуот анжуманида билдирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола қилиб ўтамиз.

“Профессионал футбол лигаси янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрди, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди ПФЛ бош директори Омон Ғофуров. – Бу мавсум жамоалар сони 14тага оширилди. Суперлигада рақобатни ошириш билан бирга, Про-лигада ҳам жамоалар савиясини ошириш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Тўғри, камчиликлар ҳали бор. Ана шу камчиликларни биргаликда бартараф этишга ҳаракат қиламиз”.

Диёр Имомхўжаев:  “Футболни ривожлантириш учун болалар футболини ислоҳ қилишимиз керак. Энг катта муаммо бу ёшни кичрайтириш билан боғлиқ. Биз бунга қарши ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда кураш олиб боришни режалаштиряпмиз.

Болалар футболи учун ФИФА томонидан ишлаб чиқилган аниқ тизим бор. Яъни, профессионал футболчи клубини алмаштирган тақдирда, уни болаликдан тарбиялаган мураббийга ҳар сафарги трансфердан улуш бўлади. Бизда бу тизим йиллар давомида ишламай келмоқда. Мақсадимиз – бу тизимни ўзбек футболига ҳам тадбиқ этиш.

Ҳозир мураббий шогирининг ёшини кичрайтириб, бирор мусобақада ғолиб чиқишдан манфаатдор. У профессионал футболда қай даражада ўйнаб кетиши эса иккинчи даражали. Агар ФИФА тизимини йўлга қўя олсак, мураббий шогирдини ёшини кичрайтиришдан эмас, балки уни профессионал футболчи қилиб тарбиялашни кўпроқ ўйлайди”.

Онгар Жалимов: “Биз ёш футболчиларни назорат қилиб бориш учун умумий маълумотларбазасини яратишимиз ва уни онлайн тарзда ишга туширимиз керак. Ҳозир биз болаларнинг “паспорти” билан иш юритамиз. Бу жуда оғир. Янги ғоя эса ишимизни анча осонлаштиради. Қолаверса, ёш кичрайтириш билан боғлиқ иллатларнинг ҳам олди олинади. Исталган пайтда онлайн тарзда ҳар қандай футболчи ҳақида маълумот олиш имкони пайдо бўлади”.

Маъмур Саидқосимов: “Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда малакали ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини ошириб бориш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спор университети  билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни тайёрлашдан иборат. Биз янги мавсумда ёш ҳакамларга кўпроқ эътибор қаратиб, уларнинг маҳоратини ошириб боришга ҳаракат қиламиз”

Шавкат Имамов: “Болалар футболини ривожлантиришни истар эканмиз, биринчи навбатда малакали болалар мураббийлари бизга керак бўлади. Шу сабабли ЎФА томонидан мураббийларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда. ОФК билан ҳамкорликда турли ўқув курслари ташкил қилиняпти. Шунингдек, иқтидорли мураббийларни саралаб олиб, уларни тажриба ошириш учун Европа мамлакатларига юборишни ҳам режалаштирганмиз. Бундан ташқари, мураббийлар учун юртимизга ташриф буюраётган мутахассислар иштирокида турли семинарлар ўтказиб келинмоқда. Бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш режалаштирилган”. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 21:15, 06.03.2019. Ўқилди: 4845 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик