Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Австралиялик мухлиси: «Осиё Кубогида Австралияга қарши ўйинда Ўзбекистонга мухлислик қилдим!»

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимиздаги ҳар бир футбол ишқибози миллий терма жамоамизга мухлислик қилади. Унинг ютуқларидан қувониб, мағлубиятларидан хафа бўлади. Бу табиий ҳол. Бутун дунёда шундай. Лекин олис Австралия мамлакатида яшаб, Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлайдиган футбол мухлиси борлигини биласизми?

Ник Сиднейда истиқомат қилади. Лекин Ўзбекистоннинг ашаддий мухлиси. Терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинини қолдирмай кўриб боришга ҳаракат қилади. У Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирганда “биз” деб гапиради. Энг қизиғи, яқинда БААда бўлиб ўтган Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши  майдонга тушганда, Ник Ўзбекистонга мухлислик қилди...

ЎФА Матбуот хизмати австралиялик Ўзбекистон терма жамоаси мухлиси билан интервью ташкил қилди. Қуйида эътиборингизга ана шу интервьюни ҳавола қиламиз:

-Қачондан бери Ўзбекистонга мухлислик қиласиз?

-Мен 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги пайтида Ўзбекистоннинг мухлисига айланиб қолганман. Ўшанда Осиё Кубогидан ўрин олган учрашувларга чипта излаётганимда Шимолий Корея – Ўзбекистон ўйинига дуч келиб қолдим. Шу заҳоти кўз олдимга улуғвор Ипак Йўли шаҳарлари, бой тарихий маданиятга эга юрт, ёрқин ранглар, ажойиб урф-одатлар келди. Шу заҳоти Шимолий Корея – Ўзбекистон учрашувига чипта харид қилдим. Кейин ўйин давомида ўзбекистонлик мухлислар билан бирга стадионда туриб мухлислик қилдим. Биргаликда қўшиқ куйладим, рақсга тушдим ва футболчиларни олқишлаб турдим!

-Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларини томоша қиласизми?

-Иложи борича барча ўйинларни интернет орқали томоша қилиб боришга ҳаракат қиламан. Аммо икки мамлакат ўртасидаги вақт фарқи турлича бўлгани боис, Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияда эрта тонгга тўғри келадиган ўйинларини кўра олмайман. Ишга бориш керак бўлгани учун.

- БААда ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб борди. Қайси терма жамоага кўпроқ мухлислик қилдингиз?

-Албатта, Ўзбекистонга! Бу ҳол баъзилар учун ғалати туюлиши мумкин. Аммо мен 2015 йилдан бери Ўзбекистоннинг мухлисига айланганман. Ўшанда Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар билан бўлиб ўтган учрашув менда жуда катта таассурот қолдирган. Уларнинг стадионда қувончга тўлиб-тошиб, ҳиссиётларга берилиб ҳайқиришлари, ўз терма жамоаларидан фахрланишлари, терма жамоа ғалаба қозонганда ғурурланишлари, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратишлари, барабаннинг дилга ҳаяжон соладиган овозлари... Мен Европа ва Австралиянинг кўпгина стадионларида бўлганман. Аммо илгари ҳеч қачон бундай ажойиб ҳиссиётларни туймагандим, бундай муҳитда футбол томоша қилмагандим. Ўзбекистонлик мухлисларнинг меҳмондўстлиги, очиқкўнгиллилиги, бирдамлиги – мен ҳаётимда кўрган энг ажойиб жиҳатлар!

- Австралияда Сиз билан бирга Ўзбекистон терма жамоасига ишқибозлик қиладиган бошқа мухлислар ҳам борми?

-Мен 2015 йилги Осиё Кубогидан ўрин олган Шимолий Кореяга қарши ўйиндан уч кун аввал ижтимоий тармоқларда “Австралиялик Ўзбекистон мухлислари” (Aussie Uzbekistan Supporters) аккаунтларини очгандим. Мақсад Ўзбекистонга мухлислик қиладиганларни топиб, улардан ўзбекча ҳайқириқлар, стадионда куйлаб ўтириш учун ўзбекча қўшиқларни ўрганиб олмоқчи эдим. Аммо уринишим самара бермади. Шундай бўлса-да, шу 3 кун ичида Твиттердаги @AussieUzbek аккаунтига 100 дан ортиқ одам обуна бўлди. Улар ичида биз ҳақимизда кўпроқ маълумот олишни истаган австралияликлар, ўзбекистонлик мухлислар, журналистлар ва жамоат вакилари бор эди. Ҳозирда бу гуруҳимизда қанча аъзо борлигини билмайман. Мен ҳеч қачон санамаганман. Австралиядаги, умуман, бутун дунёдаги Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари бизнинг гуруҳимизга қўшилишса, хурсанд бўлардим.

Сиднейда “Борнмут” клуби мухлислар гуруҳи бор. Мазкур гуруҳ аъзолари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари вақтида бизга қўшилиб, терма жамоамизни қўллаб қувватлашади. Масалан, дўстим Роберт ва унинг икки ўғли Ўзбекистонни жуда яхши кўришади. Улар билан биргаликда ўтган йили Хитойда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 терма жамоасини қўллаб-қувватлаб турганмиз. Мельбурнда Сиднейга қараганда ўзбеклар кўпроқ. Шунингдек, Брисбенда ҳам ўзбеклар топилади. Яқин орада улар билан учрашиб, танишиб олиш ниятим бор.

-Ўзбекистон миллий терма жамоаси эндиликда 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Мен Қатардаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишимизга ишонаман! Биз бу йўлда асосан Хитойдаги U-23 Осиё чемпионати ғолибларига суянишимиз керак. Шунингдек, аввалги Жаҳон чемпионати саралашларида бизга тўсқинлик қилган хато ва камчиликларни яхшилаб таҳлил қилиб чиқиш зарур. Сўнгги Жаҳон чемпионати саралашида Жанубий Корея билан ўйинда 0:0 ҳисобидаги дуранг жуда аламли бўлганди. Агар шу ўйинда ғалаба қозонсак, Россияга йўл олган бўлардик. Афсуски, бунинг уддасида чиқа олмадик. Энди ЖЧ саралашларига жиддий тайёргарлик кўриш зарур. Миллий чемпионатни кучайиши ҳам жуда муҳим. Суперлигадаги клубларда рақобат ошса, миллий терма жамоа учун яхши футболчилар етишиб чиқади, деб ўйлайман.

Сўзим охирида Австралияда яшаётган барча ўзбекистонлик мухлислардан мен билан алоқага чиқишларини сўраб қолган бўлардим. Биргаликда барбекю тайёрлаб, ўзбек футболи ҳақида суҳбатлашамиз!

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:28, 07.03.2019. Ўқилди: 5589 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик