Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«China Kup» биз учун қониқарли якунландими?!

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозиргина Ўзбекистон терма жамоаси «Чина Куп» мусобақасидаги иштирокини якунлади. Купер шогирдлари Уругвай термасини мағлубиятга учратган бўлса, 3-ўрин учун баҳсда мезбонлардан устун келди. Бугун жамоамизнинг турнирдаги иштироки ҳақида

Купер ўз назариясида собит қолган ҳолда бу турнирда ҳам асосий урғуни ҳимояга қаратди. Тўғри, Уругвай билан кечган учрашувдаги ҳисоб кўпчиликни ҳафа қилиши мумкин, аммо футболни тушунадиган инсон ўйинни кузатгач, термамиздаги ўсишни дарров сезади.

Хитойга қарши кечган учрашувда терма жамоамиз дарвозаси атрофида голга тортувчи вазият бўлмагани сўзимизга исбот бўла олади. Ўйин тўлиқ Ўзбекистоннинг назорати остида ўтди.Кишини қувонтирадиган ҳоллатлардан яна бири «Куперча» футбол секин-асталик билан футболчиларимизда иммунитет ҳосил қилмоқда. Умид қиламиз, Купер бизни ЖЧга олиб борувчи йўлдан етакламоқда…

Термамизнинг ўйини шаклланиб бориши учун ўртоқлик учрашувларига эътиборни кучайтириш талаб этилади. Осиё грандлари билан ўйинла ҳам зарар қилмайди. Қисқача қилиб айтганда, «Чина Куп» биз учун қониқарли натижа билан якунланди. Жаноб Купернинг режалари амалга ошиши учун вақт талаб этилади. Насиб қилса, берилган имконият ва фурсатдан мураббий унумли фойдаланади.

Осиё кубогидан сўнг футболчиларимиз бу турнирга ҳар-хил формада етиб келишди. Айримларда ўсиш кузатилган бўлса, бошқаларда сезиларли пасайиш бор…

Сиддиқов ва Аҳмедовда пасайиш

Биринчи бўлимда майдонда бир неча бор тўпни йўқотиб қўйган Жавоҳир иккинчи бўлимда бироз ўзини қўлга олсада, биз аввалги  Сиддиқовни майдонда бугун кўрганимиз йўқ. «Пахтакор» ундан заҳирадан тушиб ўйини кучайтирувчи футболчи сифатида фойдаланмоқда.

Афсуски, ўйин амалиётига ҳар доимгиданда кўпроқ муҳтож бўлаётган футболчимизга Арвеладзе асосий таркибдан жой топа олмаяпти. Нимаям дердик, ҳар бир мураббийнинг ўз улсуби ва шу услубга мос келувчи футболчилари мавжуд. Сиддиқов «Пахтакор»нинг асосий таркибига кириб олмаса, терма жамоамизда бу ўз аксини намоён қилиб қўйиши мумкин.

Аҳмедов режа бўйича бу учарашувда иштирок этмаслиги керак эди, шекилли, мажбурий ўзгаришдан сўнг майдонга тушган сардоримиз  ўйинга ҳам жисмонан, ҳам руҳан қовушиб кета олмади. Унинг навбатдаги ЖЧ саралаш баҳсларида 33 ёшда бўлишини ҳисобг а олсак, аввалги Аҳмедовни кўришимиз мушкул…

Ҳақиқатга тик боқиш керак,  Аҳмедов Ўзбекистон термасини узоқ муддат елкасида кўтариб юрди ва термамиз сафидаги энг сўнгги учрашувига қадар (насиб қилса) шундай бўлади.

Купер қўл остида ўсган футболчилар

Биринчи навбатда Олег Зотеевни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Футболчининг кариераси бир қарашда кескин пасайгандек эди, аммо Купер уни термага чақиргач, футболчида сезиларли ўсиш кузатилди. У аввалгидек пала-партиш ҳужумларга ўтмаяпти, ҳимоядаги позициясини бир ўзи ёпмоқда, асосийси Купер берган вазифани майдонда тўлиқ бажармоқда.

Элдор Шомуродов

Тўғри, у ёшлигиданоқ иқтидорли футболчилардан эди, аммо унинг иқтидоридан тўғри фойдалана оладиган мураббий энди топилди. Купер уни тўлақонли марказий ҳужумчига айлатирди ва бу ўз самарасини узоқ куттирмади. Элдорга ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз у ҳозир шундоқ ҳам термамиз юлдузига айланиб бўлди.

Икром Алибоев

Купер томинидан позицияси ўзгартирлган яна бир футболчи бу сўзсиз - Алибоев. Икром марказий ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан, Купернинг истаги сабаб қанот ярим ҳимоячисига айланди. Бу ўзгариш бугун биринчи голда ўз самарасини берди.  Алибоев ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса, уни ажойиб келажак кутмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:27, 25.03.2019. Ўқилди: 5919 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.