Антич: «Олтин тўп»нинг Модричга берилиши – бу абсурд»
«Атлетико», «Реал» ва «Барселона» клублари собиқ бош мураббийи Радомир Антич хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Модрич — қачондан бери жаҳоннинг энг яхши плеймейкери? У фақат жамоага ёрдам беради. Унинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши ва жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олиниши — бу абсурд. Мантиқсиз ҳолат.
У голли узатмалар бермайди, голлар урмайди. Жамоага кўпроқ Кевин Де Брюйне ёки Эден Азар каби футболчилар керак», – деди 70 ёшли мураббий.
33 ёшли Лука Модрич ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:20, 05.04.2019. Ўқилди: 14716 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар