Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Қадамбой Нурметов сингари ёшларни Про-Лигадан излашда давом этаман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Динамо” – “Навбаҳор” (2-2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Эминов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсам, ўйин олдидан мен стандарт вазиятларда гол ўтказишимиздан қўрққандим ва шундай бўлди. Чунки наманганликлар сафида тажрибали футболчилар кўп. Бугун Суперлиганинг супер жамосига қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Стадионга келган мухлислар афсусланишмади деб ўйлайман. Икки мураббий учун ҳам валидолли ўйин бўлди. Бугунги жанговор ўйиндан сўнг жамоам билан фахрланаман. Агар мендан сўрашса, фикримча биз икки очко йўқотдик. Ўйинга бўлган баҳони мухлис ва мутахассисларга қолдираман.

Дурангга қарамай, мавсумдаги энг яхши ўйинимиз бўлдими? Ҳа, яхши ўйин бўлди, лекин энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Асосийси биз ҳамма ўйинда мана шундай жанговор ҳаракат қилишимиз керак. Биз меҳмонда ҳам очко олишни бошлашимиз керак, уй жамоаси бўлишни истамайман.

Амиржон Сафаров «Пахтакор» билан ўйинда жароҳат олди ва у уч ҳафтага сафдан чиққан. Лекин ҳужумда муносиб футболчиларимиз бор: Шодиев, Баратов, Нурметов. Ҳужумчи асосийси вазятлардан фойдаланса бўлди. Унинг кимлиги муҳим эмас. Масалан, бугун менга рақиб ҳужумчиси Касьян жуда ёқди. У жой танлашни, гол ҳидини биладиган тажрибали форвард экан.

Қанот ҳимоячиларимиз кўп ҳужумга ўтишмади? Улар бизнинг кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Биз бугун рақибнинг ҳужумини кутиб қарши ҳужумда тўпни тезроқ ҳужум чизиғига етказиб беришимиз керак эди. Қанотда югуриб юришдан фойда йўқ. Уларнинг ҳужумга кўп қатнашмагани менинг кўрсатмам бўлди. Футболчиларимга эътирозим йўқ, улар яхши ўйнади. Бугун биз ўзимиз хоҳлаган ўйинни қилдик.

Дарвозабонларнинг ҳаммаси мен учун бир хил. Эшбўтаев ҳам, Эргашев ҳам яхши футболчи. «Пахтакор» билан ўйинда Ботирали ўйнаши мумкин эмасди, чунки у «Пахтакор» футболчиси ва келишувимизда шундай шарт бор.

Биринчи даврадан кейинги трансферлар? Селекция ишлари тўхтагани йўқ. Аммо, айтайлик катта трансферлар ёки баҳоси юқори футболчилар учун катта пул сарфлай олмаймиз. Масалан, биз Про-Лиганинг ўртамиёна клуби “Хоразм”дан таклиф этган Қадамбой Нурметов мана Самарқанддаги иккита ўйинимизда иккита муҳим гол уришга эришди. Шахсан ўзим Про-Лигадан унга ўхшаган шижоатли ёшларни имконқадар излашда давом этаяпман. Ўсишни истайдиган ёшларни топсам, таклиф этиб, имкон беришда давом этаман.

"Андижон" билан ўйин? Футболчиларга қисқа дам бериб, навбатдаги турга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Олдин айтган гапимни такрорлайман - биз таслим бўлмаймиз, охиригача курашамиз!

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:08, 27.04.2019. Ўқилди: 2469 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик