Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4343 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймар – соч турмак ишқибози

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Чиндан ҳам, Неймар соч турмагини ўзгартириш бўйича бошқалардан яққол ажралиб туради.

2018 йилнинг ўзида у камида 12 марта имижини ўзгартирди: тимқора сочини оқ-сариққа бўяди, сочининг айрим қисмини калга олдирди, дредлар ўрдирди. Хуллас, бразилиялик юлдузнинг одатлари орасига финт ва симуляция билан биргаликда турмак алмаштиришни ҳам қўшиш мумкин.

Умуман олганда, Неймар сочлари билан тажриба ўтказишдан қўрқмайди. Унинг сўнгги 10 йил ичидаги турмакларига назар ташласангиз, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

• 2015 йилги вариант. Омма орасида у «undercut» номини олган, кўпроқ эркакларга хос турмак.

• 2018 йилги дастлабки вариант. Классик афростайл.

• 2018 йилги иккинчи вариант. Сочларнинг айрим қисми бўяб, жило берилган. Буни «skin fade» дейишади. Кўринишидан спагетти эслатади. Неймар - юлдуз, шу боис бошқалардан ажралиб туришни хуш кўради.

Ушбу учта турмак - энг яхшилари. 2011 ва 2012 йиллардагиси - панклар услуби. Бундай сочлар 70-йилларда урф бўлган. Панклар истаган пайтда ирокез қилишлари мумкин.

2016 йилги турмак - даҳшат. Пати тозаланган жўжани эслатади. Юзи эса бақалоқларникидек.

2013 йилги вариант - ҳақиқий бемаънилик. Гўёки кўзгу қаршисида сочини ўзи кесгандек.

Сўнгги турмак - хипстерларга хос. Дредлар актуал эмас, ҳозир бу шунчаки алоҳида стилистик йўналиш, холос.

Умумий ҳисобда буларнинг бари - тажрибалар, бошқалардан ажралиб туриш истаги ва эътиборни тортиш воситаси. Мазкур ҳолатда услуб йўқ. Поль Погбада эса бор. Неймарнинг ҳолати фақат кулгу ва дидсизликдан дарак.

Бразилиялик ҳужумчи сочига шунчалик кўп оро берганидан, маълум муддат даволанишига тўғри келган.

2010-2012. Ирокез ёш Неймарнинг бош тимсолига айланганди. Кичик ёшдалигида бразилиялик футболчи қисқа турмакни маъқул кўрган, вақт ўтгач сочларини узайтирган. Бошидаги илк «тож» 2010 йили пайдо бўлган, ўшанда Сан-Паулу чемпионатининг биринчи ўйинида «Сантос» «Рио-Бранко» устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Неймар эса «дубль» қайд этганди.

Бразилиялик иқтидор соҳиби 15 ёшдалигида унга хизмат кўрсатган сартарош Косме Саллеш шундай эслайди: «У бирор-бир янгиликни синаб кўришни хоҳлаганда, шимолий қабилалардаги ҳиндуларга хос ирокезни тавсия қилгандим». Биринчи галда ушбу турмак трибунада ўтирган отасига ёқмаганди. Катта Неймар 18 ёшли ўғлининг бошида ўтган асрнинг 70-йилларига хос услубни кўриб ҳайратланганди: авваллари ирокезлар ҳукуматга қарши чиқувчи панк-анархистларга хос бўлган, улар тикка сочлар орқали бутун дунёга қарши эканликларини намоён этишганди. Неймарда радикал кайфият бўлмасада, бошқалардан ажралиб туришни хоҳлади ва ёшлар орасида қўпол турмаклар анъана тусини олишига сабабчи бўлди.

Бразилия термаси ҳужумчи Ришарлисон шундай деганди: «Неймар - болалигимдаги кумирим. Ҳар жабҳада унга ўхшашга интилардим: финт­лар, турмаклар... 12-13 ёшимда сочим худди Неймарники сингари сариқ ирокез ҳолатида бўлган. Тўғри, сифатли лакдан фойдалана олмасдим, шу боис ирокез узоғи беш дақиқа туриб, сўнг ётиб қоларди».

Неймарнинг ирокези бир неча марта кўринишини ўзгартирган. Аввалига бразилиялик юлдуз сочини омбре (қора ва оқ-сариқ аралаш) услубида бўяди. Узун турмак бош билан ўйнашда халал бергач, уни қисқартирди.

2012 йилги турмаги эса 80-йилларга хос. Бразилиялик футболчи аввалги рангни қолдирган, чаккасидаги сочларни қисқартириб, бошининг юқори қисмидаги енгил пала-партишликдан воз кечмаган.

2013-2017. «Унда турмаклар бўйича мания бор. Сочига ҳеч ким тегмаслиги керак, акс ҳолда, жаҳли чиқади», - дея эслайди Луис Суарес.

2013 йили «Барселона»га ўтганида, Неймар стиль бўйича янада кўпроқ шуғуллана бошлади. Рафинья ва Дани Алвеснинг маслаҳатига кўра каталониялик стилист Вагнер Тенориога учради. Бу шахс Филиппе Коутиньо, Маркиньос ва бошқа кўплаб футбол кишиларининг сочини тарашлайди, бу соҳада 30 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Неймар ҳам Тенориони жуда яхши кўради: унинг учун шахсий автомобиль ёллайди, шу тариқа сартарош футболчининг уйида ишлаш имкониятига эга бўлади. Кўрсатилган хизмат эвазига Неймар ойига 2 минг евродан кам тўламайди.

Тенорио дарҳол футболчининг сочларини даволашга киришди: мунтазам ўтказилган тажрибалар оқибатида сочларнинг ҳолати ёмонлашганди. Сартарош футболчининг турмагини қисқартирди, ўз дорилари билан соч илдизларини даволади, сўнг­ра соч рангини ўзгартирди.

Тенорио киритган турфа ўзгаришларга назар ташлаймиз:

• сочларни қизилга бўяди (қуёш нурида бу яққол сезилади);

• рангларни йўқотиб, тўқ қора илдизларнинг ўсишига имкон яратди;

• Неймарни 100 фоиз оқ-малласочга айлантирди (мазкур ҳолатда турмакнинг оддийлиги сақланиб қолди - сочлар қисқа қўнғироқ кўриниш олди);

• сочларни максимал даражада табиий ҳолатга қайтарди;

• ора-сира оқ-малла ранг берди - сўнгги пайтларда Неймарга хос бўлиб улгургун ранглар бирикмаси («ПСЖ»га ўтганидан кейин шундай кўриниш олди).

Бразилияда ўтказилган ЖЧ-2014 пайтида Неймар тимқора сочларини ўстирди. Бир йилдан сўнг турмаги яна ўзгача кўриниш олди - денгиз тўлқинига ўхшарди.

«Барселона»да Неймар кўпчиликнинг ҳайратига сабабчи бўлди: сочини калга олдириб, ётиқ ирокез қўйди. Турмакнинг ён қисмига шакл берилди, улар ҳозир ҳам кўзга ташланади. Бу ишга сартарош Нарико масъул. Турли суратлар чиздиришни ҳам унутмайди ва уларнинг ҳар бирига қарийб 45 доллардан тўлайди.

Бразилия (ҳаттоки, бош мураббий Тите ҳам) ҳамда Уругвай термасининг деярли барча юлдузлари Нариконинг мижозлари ҳисобланишади. Сартарошнинг Сан-Паулу яқинида салони бор. Неймар «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганида Нарико Парижга кўчиб ўтиб, у ерда ҳам студия очди.

2018. Тенорио ва Нарико Неймар билан биргаликда ЖЧ-2018га боришди. Россияда ўтган икки ҳафта мобайнида бразилиялик ҳужумчи асосий вақтини гол уриш билан эмас, сартарошлар қабулида ўтказди (икки голга қарши тўртта турмак).

Неймар турнирни макарон кўринишидаги турмак билан бошлаганди (Эрик Кантона «Инстаграм»даги саҳифасида уни спагеттига қиёслаганди), сўнгра сочларини бироз қисқартириб, мусобақани тимқора соч­лар билан якунлади. Қора илдизлар, юқориси ёрқин рангда, табиий қўнғирсочлар (қисқартирилган талқини) - Неймарнинг 2018 йил ёзидаги кўриниши.

Қишга бориб бразилиялик футболчи дредларни маъқул кўрди ва таътилга шу ҳолда чиқди. Дредларнинг машҳурликка эришишида Боб Марлининг ҳиссаси катта. 70-йилларга хос услуб аста-секин урфга айланмоқда: 2000 йиллар бошида бундай турмакни Эдгар Давидс, Хенрик Ларссон, Кларенс Зеедорф сингари футболчиларда кўргандик.

Неймарнинг дредлари баҳорда ўрилганди, қишда эса нисбатан мураккаброқ талқинини кўрсатди. Бундай турмакка эга бўлиш учун сочларни йиллар бўйи ўстириш шартмас: шунчаки, табиий ёки сунъий материаллардан тайёрланган хавфсиз дредлар ёпиштириш кифоя. Бу дарҳақиқат хавфсиз, аммо уларни уч ойдан кўп тақиб юриб бўлмайди.

Бразилиялик юлдуз тикланиш жараёнига табиий рангдаги қисқа қўнғирсочлар билан киришди. Яна тажриба ўтказиш учун эса Неймарда ҳали вақт етарли.
Айтганча, Бразилия солиқ хизмати «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга тегишли мулкнинг муайян қисмига тақиқ қўйди. Футболчи 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га ўтиш чоғида солиқ тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда. Бразилияликнинг оиласига 15,7 миллион евро тўлаш таклиф қилинмоқда, шунингдек, 150 фоиз миқдорда жарима ҳам. Неймар томони 2,6 миллион евро тўлашга рози. Чора сифатида 2008 йилда ишлаб чиқарилган Cessna Citation 680 самолёти ва 2012 йилда ишлаб чиқарилган Eurocopter 130 B4 вертолёти рўйхатга олинган. Футболчининг отаси Бразилия иқтисодиёт вазири Пауло Гуэдес билан учрашган, аммо келишувга эриша олмаган.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:33, 08.05.2019. Ўқилди: 5400 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.