Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топқирлигингга тасанно, «Аякс»!

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Муддатидан аввал «йил кашфиёти»дек шарафли унвонни нақд қилган номдор клуб яна бир ибратли тадбири билан ҳаммани лол қолдирди.

Яъни, атиги 30 сония давом этадиган ролик ёрдамида клуб қароридан «тепа сочлари тикка» бўлган дарғазаб мухлисларни асоссиз кудуратдан фориғ этди.

Аввалги ёз фаслининг сўнгги кунларида «Аякс» ўз спорт директори Марк Овермарс иштирокидаги ролик билан мақтанганди. Унда трансфер дарчасининг қизғин палласида ҳорғин Марк стол четидаги телефонга истар-истамас яқинлашгани ва «Барселона», «Манчестер Сити», «Тоттенхэм», «Боруссия Д», «Рома» «ПСЖ» каби грандлардан келган қўнғироқ ҳамда «СМС»ларни жавобсиз қолдиргани ва мамнун ҳолда уйга йўл олгани тасвирланганди. Мазкур ролик орқали жамоа жорий мавсумдаги режаларини ўта нафис услубда баён этганди: таркибни тўлалигича сақлаб қолиш ва ЕЧЛда муносиб иштирок этиш.

Режа кутилганидан ҳам зиёда тарз­да уддаланганлигига барчамиз гувоҳ бўлдик: «Аякс» ярим финалга етиб келди. Бу йўлда қанчалик жиддий рақиблар қаршилигини синдира олганидан хулоса чиқарадиган бўлсак, унинг финалга чиқиши ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Мўъжиза мақомидаги муваффақиятнинг қайд этилишида «Аякс» нуфузли турнирнинг «плей-офф» босқичида кутилмаган меҳмон бўлганлиги алоҳида ўрин тутади - унга етарли эътибор бермаган грандлар ғафлатда қолишди. Клуб мутасаддиларининг мукаммал стратегияси ўзини оқлади. Аввалги мавсумда бошқа жамоаларга ўтиб кетиши мумкин бўлган футболчилар Амстердамни тарк этишмади ва энди бир неча баробар кўпроқ даромад келтиришларига шубҳа йўқ. Лекин мавсум якунлангач жамоа бир қатор етакчиларидан жудо бўлиши ҳам аниқ. Хусусан, Френки де Йонгни «Барселона»га сотиб улгуришди, қолганлар унинг ортидан «учирма» бўлишади. Шу боис, ҳозирда Марк Овермарс етакчилигидаги мутахассислар ўта тиғиз паллани бошдан кечиришмоқда: бутун диққат-эътибор «Аякс»ни ёрқин келажак билан таъминлашга қаратилган. Бу борада 3та трансфер амалга оширилди.

Аввалига амстердамликлар 12,5 млн. евро эвазига «Стандард» клуби ва Руминия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рэзван Маринни ўз сафларига қўшиб олишди. Футболчи бир ойдан кейин 23 ёшга тўлади. Дарвоқе, бундан икки йил аввал Мирча Луческу бу футболчини «Зенит»га олмоқчи бўлганди. Бироқ питерликлар бош мураббий хоҳишини рўёбга чиқариш учун 3 млн. евродан ортиқ бера олмасликларини маълум қилишганди.

«Аякс»нинг иккинчи хариди «Херенвен»нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Кик Пири бўлди. Жамоа бу трансферга 5 млн. сарфлади. Марин де Йонг ўрнини, Кик Пири эса «Аякс»ни тарк этиши кутилаётган Матейс де Лигт ўрнини тўлдириши тахмин қилинмоқда.

Жамоанинг учинчи хариди бўлмиш 19 ёшли дарвозабон Кель Шерпеннинг трансфери қизиқарли тарихга эга. Яқин келажакда у «Аякс»нинг жорий мавсумдаги парвозига улкан ҳисса қўшган Андре Онана ўрнини эгаллайди.

Шерпен икки дебютант жамоадошидан нафақат ўта баланд бўйи (204 см.), балки «Аякс» шаънига йўллаган бетавфиқ иборалари билан фарқ қилади.

Бир пайтлари у «Твиттер» орқали «Фейеноорд»нинг ашаддий мухлиси эканлигини маълум қилиб, Амстердам жамоасини куракда турмайдиган иборалар билан ҳақорат қилганлигини «Аякс» мухлислари ижтимоий тармоқлардан қидириб топишди. Натижада Кель ҳали майдонга тушишга улгурмай туриб кучли норозиликка дуч келди. Можаро кун сайин жиддий кўриниш олиб, мухлислар клуб мутассаддиларидан дарвозабон трансферини бекор қилинишини талаб қила бошладилар.

Раҳбарият Онананинг муносиб номзодидан осонликча воз кеча олмаслиги аниқ, аммо жамоага садоқати билан донг таратган мухлисларнинг ҳақли эътирозлари билан ҳисоблашмасликнинг иложи йўқ. Шерпеннинг қилмишини оқлаш учун эса атиги биттагина омил бор - ижтимоий тармоқни бўлмағур эътирофлар билан тўлдирган пайтида Кель 11 ёшли болакай эди. У ҳозир ҳам ёш бола. Лекин бироз улғайган. Хуллас, «Аякс» мутасаддилари мураккаб вазиятдан «портлаш»ларсиз чиқиб кетиш йўлини ахтаришди ва ажойиб топқирликни намойиш этишди.

Нима қилишни билмай қолсанг - ролик ярат! Зарурат туфайли дунёга келган видеолавҳада Эдвин ван дер Сар ( «Аякс» бош директори) ва Марк Овермарс (спорт директори)дек талабчан устозлар Кель Шерпендек боқибеғам шогирдларини партага ўтқазиб, бор-йўғи биттагина иборани ҳолдан тойиб қолгунча қоғозга туширишга мажбур этишмоқда: «Аякс» - Голландиянинг тенгсиз клуби!» Дарвозабон қаршисида улкан қоғоз уюми битта варақ тўлса, иккинчисини тўлдиришга киришади... Лавҳа охирида ван дер Сар ўта жиддийлик билан столга муштлаб, буюради: «Яна 100 варақ!» Мазкур ҳаракати билан Эдвин Шерпен болалигидаги гуноҳини юва бошлаганига ишора қилганди. Лавҳа остидаги титрда қуйидаги сўзлар битилган: «Кель, Голландиянинг тенг­сиз клубига хуш келибсан!»

Ушбу видеоқутлов орқали «Аякс» ўз мақсади йўлидаги нишоннинг қоқ марказига урди: энди Шерпенни мухлислар ёшликдаги бебошлиги билан эмас, балки бироз қўпол ва ғайритабиий йўл билан бўлсада жамоа нуфузини англаб етган моҳир посбон сифатида қабул қиладилар. Ўз вақтида Барт Симп­сон доскага юзлаб эпик ибораларни битган, Гарри Поттер эса махсус перо билан ҳеч қачон ёлғон сўзламаслигини ёзганди. Кель Шерпен ҳам ўз «ижоди» билан улар ёнидан жой олди. Қайси жамоа Голландиянинг энг сара клуби эканлигини футболчи бир умр унутмаслигига асло шубҳа йўқ.

Жамоатчилик фикрини инобатга олиш борасида «Аякс»га тенглаша оладиган жамоанинг йўқлиги ҳам айни ҳақиқат. Бошқа жамоалар мухлислар муносабатига беписандлик билан қарашади, айрим можароли жиҳатларга эътибор беришмайди. «Аякс» эса жамоа билан мухлислар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликка барҳам берди. Табиийки, ишқибозлар бирор-бир сабабсиз эътироз билдиришмайди ва тегишли чоралар кўришни талаб қилишади. Аммо кўп ҳолларда арзларини эшитишгани билан кифояланишади. «Аякс» эса такаббурликни бир четга суриб, мухлислар томонидан фош этилган Келнинг айбини инкор этиш ёки хабарлар дастуридаги бир қатор раддия билан жавоб қайтаришни истамади. У клубнинг бош ва спорт директорлари, шунингдек, тадбирнинг асосий сабабчиси бўлмиш дебютантни бир ерга жамлади. Шу тариқа юқорида зикр этилган том маънодаги бетакрор ролик дунёга келди. Топқирлигингга тасанно, «Аякс»!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:39, 08.05.2019. Ўқилди: 6919 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.