Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «8-турдан кейинги хулосаларим»

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлигамизнинг навбатдаги тур ўйинлари ҳам ёмон ўтмади. Ҳар ҳолда, еттита ўйиннинг ичида кутилмагани бор, камбэки бор, шиддатлиси бор ва... кутилганларини ҳам кўрдик. Рейтинг табиийки муҳимлик даражаси билан тузилган.

СУРХОН – БУХОРО – 1:0:

ЖАНУБНИНГ УЙҒОНИШИ

Кўпчилик шу натижани кутган бўлса-да, аслида термизлик футболчиларнинг охирги натижаларидан келиб чиқсак, бу ғалабанинг вазни ўта оғир. Жамоа 7 апрелдан буён ўз мухлисларига уч очколик натижа тақдим этмай келаётганини эслатиш билан кифояланмиз. Ўша Жиззахдаги фантастик ўйин тасодиф бўлган-ов, деган фикр уйғониши бошлангандики, “Бухоро” мағлуб этилди.

Суперлигамизнинг кайфияти барибир зўр – биргина ғалабадан сўнг “Сурхон” учинчи ўринда бораётган “Бунёдкор”дан бор йўғи бир очко кам жамғарган ҳолда, олтинчи ўринда бормоқда. Жанубликлар мамлакатимиз чемпиони билан бўладиган ўйиндан олдин “Қизилқум” билан меҳмонда, “Қўқон” билан уйда ўйнайди, очколар ғазнасини тўлдириб қўйишга яхши имкониятлар...

“Бухоро”нинг бугунги ўйинига, очиғи, нима дейишни билмаяпмиз. Тўплар нисбати деган тушунчани олиб ташласак, айни дамда Ашурматов шогирдлари охирги ўринда боришмоқда, кейинги ҳафта балки "Динамо" билан вазиятни ўнглаб олар, а, нима дейсиз?!

СЎҒДИЁНА – АНДИЖОН – 2:1:

КУТИЛГАН ҲОДИСА

Мазкур ўйиндаги натижани шахсан мен кутган эдим. Улуғбек Бақоев клубга келгач, жиззахликлар руҳан ўзгаришди ва ўзларига бўлган ишочни тиклаб олишди. Бақоев жуда муҳим паллада келди ўзи: Илк ўйини “Металлург” билан ва ютса бўладиган клуб. Буёғига мухлислар “Пахтакор” ва “Навбаҳор”дан учралган мағлубиятларни тўғри тушуниб туришлари ҳам мумкин эди.

Аммо клубнинг “Андижон” билан бўладиган ўйинда очко йўқотишга ҳаққи йўқ эди. Шундай бўлиб чиқди ҳам, энди Бақоев шогирдлари июннинг охирида “Локо” билан бўладиган учрашувга қадар ўзи билан тенг клублар билан баҳс олиб боради ва табиийки, мухлислар бу ўйинлардан кўп-кўп очколар кутишмоқда: Олмалиққа меҳмон бўлади, “Бухоро”ни қабул қилади, Навоийга боради, қўқонликларни кутиб олади. Неча очкога умид қилса бўлади, ҳурматли жиззахликлар?!
“Андижон”нинг кейинги рақибларига бир қаранг-да энди: “Пахтакор”ни кутиб олиш ва “Навбаҳор” стадионида “қайнаш”... Сабр тилаймиз!

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ – 1:1:

ҚАРШИГА ЯХШИГИНА ҚАРШИЛИК

Рўзиқул Бердиев шогирдлари уч очко эгаси бўлишади деб ўйлагандим. Бироқ, нотекис ўйин кўрсатаётган навоийлик футболчилар “Насаф”га етарли қаршилик кўрсатишди, қойил. Натижада – икки жамоага ҳам маъқул келмайдиган дуранг! Иккиси ҳам турнир жадвалида у қадар юқорилай олишмади, аммо тушиб ҳам кетишмади, шукр қилишсин.

Кейинги турда қаршилик йигитларни Қўқон сафари кутиб турибди, сўнг “Локомотив” билан уйдаги баҳс. “Қизилқум”да эса, тақвим энди осонлашади: “Сурхон”ни қабул қилади, Самарқандга боради, “Сўғдиёна”ни кутиб олади ва кейингина “Пахтакор” билан ўйнайди. Навоийликларга ҳам ўша савол: Актамов шогирдларидан камида неча очко кутяпсизлар?!

БУНЁДКОР – ҚЎҚОН 1912 – 2:1

ТАҚВИМНИНГ ФАРҚИ ЙЎҚ ЖАМОА

Ҳа, “Бунёдкор” йигитлари (болалари) кайфияти шундай. Академиядан чиққан иқтидорларнинг навбатдаги қурбони – “Қўқон 1912” жамоаси бўлди. Водийликлар “Бунёдкор” билан тенгма тенг ўйнашди ва шунинг ўзиёқ уларга яхши натижа...

“Қалдирғочлар” икки пенальтидан киритилган гол эвазига енгишди-ку, дерсиз, ҳа, кўп финт ишлатадиган, кўп ҳужум қиладиган ва кўпроқ рақиб жарима майдончаси ичида ўйнайдиган жамоалар одатда бошқаларга қараганда кўпроқ пенальти ишлашади-да. Мажбур бўлиб йиқитишади. “Бунёдкор”ни тўхтатиб қолиш шундай хун ҳисобига амалга ошмоқда.

Абрамов шогирдларидан бориб, кейинги турда ким билан ўйнайсизлар, деб сўралса, билишмаса ҳам керак. Ҳақиқатан ҳам, уларга нима қизиғи бор?! Уларни қабул қиладиган темирйўлчилар билан бекободликлар ўйлашсин кўпроқ – бу болаларни қўполлик ишлатмасдан бошқачароқ йўл билан қандай тўхтатиб қолишни. Ишонинг, шу ўйин билан кейинги икки турдан сўнг ҳам Абрамов жамоаси учинчи ўриндаги жойини ҳеч кимга бўшатмаган ҳолда кулиб турса, мен ажабланмайман.
Дарвоқе, 11-турда роҳатланарканмиз: “Бунёдкор” “Насаф” билан тўқнаш келади. Ўҳ, икки ажойиб услубга эга ёш йигитлар ўртасидаги баҳс мавсумнинг энг ажойиб ўйинига айланиб кетса керак.

ДИНАМО – АГМК – 1:0:

САМАРҚАНДНИНГ ҚАЛЪАСИ МУСТАҲКАМ

Ҳа, таркиби про-лига бўлиб ётган “Динамо” ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. Даврон Файзиев қўл остидаги камтар масаллиқдан ажойиб таом тайёрламоқда.

Самарқандликларни Самарқандда ҳеч ким мағлуб эта олмаяпти. “Навбаҳор” билан кечган драматик ўйиндан сўнг жамоа Андижонда яна бир драмага қўл урган, бироқ барибир мухлисларига анчадан буён ғалаба тақдим этмаётганди. Жиззах мағлуб этилган оқшомдан кейинги қурбон – АГМК. Олмалиқ жамоаси ўзига кела олмаяпти. Орадаги битта ғалаба Қосимов шогирдлари кайфиятини яхшиламади. “Бунёдкор” ва “Насаф”дан қабул қилинган зарба жуда оғир келган, шекилли...

“Пахтакор” стадионига боришдан аввал АГМК “Сўғдиёна”ни қабул қилади ва мухлислар шу ўйиндангина уч очко умид қилиб турган бўлишса, ажабмас.

“Динамо” эса, “Локо” билан беллашишдан аввал Бухорога боради, “Қизилқумни” қабул қилади ва Қўқонда ўйнайди. Файзиев мана шу ўйинлардан беш-олти очко тортиб олса керак.

ПАХТАКОР – НАВБАҲОР – 2:2:

ЭНГ ЗЎР ТЎҚНАШУВ

Энг зўр ўйинни охирида бермаётганимизга сабаб бор, навбати келганда айтамиз. Ҳозир эса, учрашувнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, шундай бўлиши кутилган эди: “Пахтакор” кучлироқ ўйин кўрсатиши, “Навбаҳор” муносиб жавоб бериши, мухлислар шовқин-сурони ва ҳакамлар ҳақидаги қандайдир гап-сўзлар...

Шахсан мен учун Зокир Қодиров ўйинни ёмон бошқармади. Тўғри, тизгин баъзи вазиятларда қўлидан чиқиб кетгандир, аммо “Пахтакор” стадионидаги бундай тўқнашувда ким ушлаб тура олади? Шунингдек, ҳакамнинг хато қарорлари ўйин тақдирига жиддий таъсир ўтказди, деёлмайман. Пенальтига шубҳам йўқ. Сариқ карточкаларни ўз вақтида берди.

Аут... Тўғри, ёш бола ҳам биладиган қоида. Бироқ, бу қадар шовқинда инсоний фактор билан ҳам хато қилиши мумкин. Айниқса, у голли вазиятга алоқаси бўлмаса, жиддий олиш шартмас. Майли, нима бўлганда ҳам Зокир Қодиров четлатилди. Ўйин эса, мухлислар учун турнинг ажиб лаҳзаларини тақдим этди.

“Навбаҳор”нинг камбэки бизга ЕЧЛдаги инглиз клубларини эслатиб юборди. Наманганлик футболчиларни ўша камбэкка ундаган мухлислари бўлади. Шуларнинг ҳаққи-ҳурмати Канчельскис шогирдлари иродали футбол кўрсата олишди. Касьян ва Ўрунов рақиб жамоаси юлдузлари даражасида ўйнаб беришди. Очиғини айтганда, натижа ўйинга мос бўлди. “Навбаҳор” ҳисобни тенглаштира олгани учун ҳам ютқазишга ҳаққи йўқ эди.

Кейинги турларга қарайдиган бўлсак, “Навбаҳор” “Металлург” билан осон бўлмаган ўйин ўтказади ва сўнг водий дербисида “Андижон”ни қабул қилади. Уйдаги икки ўйинда катта саҳнада яна наманганлик мухлислар, шубҳасиз...

МЕТАЛЛУРГ – ЛОКОМОТИВ – 0:0:

ТЕМИРЙЎЛДАГИ ТЎСИҚ

Ҳа, “Локомотив” пешқадамнинг очко йўқотганидан унумли фойдаланиши кутилган эди. Бироқ, “Металлург” доимгидек тишини кўрсатди. Учрашувнинг бир соатини темирйўлчилар бир ўйинчисиз ўтказишди. Ҳисоб очилмади натижада. Фёдоров шогирдлари “Пахтакор” билан уч очколик фарқни қисқартира олишмади. Кейинги турларда мамлакатимиз чемпиони ўйини билан кўпчиликнинг суюклисига айланиб қолган “Бунёдкор” ва “Насаф” билан баҳс юритади.

Бекободликлар эса, Наманганга ташриф буюришади. Канчельскис жамоаси билан бир очколик фарқ борлигини ҳисобга олсак, 9-турда кўпроқ ўша баҳсга эътиборимизни қаратамиз. Зўрроқ ўйинлар олдинда, шекилли?!

Киритилди: 09:38, 13.05.2019. Ўқилди: 10962 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик