Бугун 29 август, 2025 йил, жума.

      • 28.08.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Бетис
      • 29.08.2025 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Леванте
      • 30.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Хетафе
      • 30.08.2025 20:00
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетико
      • 30.08.2025 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 30.08.2025 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Севилья
      • 30.08.2025 16:30
      • Челси
      • -:-
      • Фулхэм
      • 30.08.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Эвертон
      • 30.08.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Бёрнли
      • 30.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брентфорд
      • 30.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 30.08.2025 21:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ньюкасл

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [38]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [20]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [15]

ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди. "Реал" Қозоғистонга келади [13]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Goal ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари рейтингини тузди [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2698 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буюк дарвозабон, энг зўр эксперт, энди раҳнамо...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

2021 йилда Карл-Хайнц Румменигге «Бавария» директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини эса Оливер Кан эгаллайди. «Бу мансабда фаолият юритиш немис футболидаги энг мақбул юмушдир. Бироқ ўзини ҳурмат қиладиган киши вақтида тўхташни ҳам билиши керак. Оливер клубнинг барча сир-асрорларидан хабардор. У ўз фаолиятини якунлаганидан кейин (2008) бошқарув, спорт менежменти ва молия тизимларини қунт билан ўрганганлиги биз учун муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, Олли бу вазифани уддалай олади», - деди Румменигге хорижлик касбдошимизга берган интервьюсида.

Нима учун айнан Кан?

Румменигге бу юксак лавозимни 2002 йилда эгаллаганди. Ўша даврда унинг бўлажак вориси, ҳозирги спорт директори Ҳасан Солиҳамиджич ва бош мураббийлар «Бавария» таркибида майдонга тушишган ва ЕЧЛнинг ярим финал йўлланмаси учун «Реал»га қарши баҳс олиб боришганди. Дарвоқе, ўшанда сардорлик боғичи Канга тегишли эди. Хуллас, яқин келажакда кимнинг раҳнамолиги остида ишлашларини Солиҳамиджич ва Ковач яхши билишади.

Сўнгги пайтларда Мюнхен суперклуби ўз таркибига ёрқин фаолиятга эга бўлган, нуфузли совринларни қўлга киритиш орқали шонли анъаналарни муносиб давом эттира оладиган шахсларни жалб этишга уринмоқда. Икки йил аввал Оллига «Бавария» спорт директори лавозимини таклиф этишганди. Бироқ Кан уни рад этди. 2009 йилда «Шальке», 2010 йилда «Кёльн» унинг тимсолида истиқболли менежерни кўришганди. Аммо собиқ посбон бегона жамоаларда ишлашни истамади. Ниҳоят, бу йил германиялик «Чингиз-Кан» ўзининг бир бўлагига айланган жонажон клубидан таклиф олди.

«Биздан нафратланадилар ва ҳавас қиладилар. Бу менга қўшимча куч-қувват бағишлайди. Трибуналардан ёғилаётган ҳуштакбозликларга жавоб қайтариш, янада кучлироқ жиғига тегиш истаги ғайрат билан ишлашга даъват этади», - Кан - «Бавария»нинг инсон қиёфасидаги тимсоли, Ули Хёнесс орзусидаги мутахассис. Бутун жаҳон аҳлини ашаддий душмани сифатида тасаввур қиладиган такаббур ва димоғдор президент ўзига мақбул бўладиган навқирон мутахассисни топа олди. Иложи бўлганида, клубдаги барча нуфузли постларга у Канни тайинлаган бўларди.

Олли янги ихтисоси бўйича махсус билимга эгами?

Оливер Кан Австриянинг Зеебург шаҳрида иқтисодиёт ва менежмент соҳасида МБА дипломига эга. Таҳсил давомида олган баҳолари хусусидаги саволга у муғомбирлик билан жавоб қайтарди: «Бу ерда олган билимимдан мамнунман. Айниқса, янги соҳамга оид йўналишлар, коммуникация ва шахснинг шаклланиши дастурларини қизиқиш билан ўзлаштирдим». Ўқув даргоҳида Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ҳеч қандай имтиёзга эга бўлмади. Барча талабаларга мўлжалланган енгилликлар бундан мустасно, албатта. «Бир пайтлари ҳайвонот боғига талабалик гувоҳномасини кўрсатиш орқали кириш чиптасини 50 фоизли чегирма билан олгандим. Талабаларга имтиёзлар белгиланганидан ўшанда хабардор бўлганман», - деганди Олли.

Янги раиснинг топ-клубни бошқариш борасида умуман тажрибага эга эмаслигидан Хёнесс хавотирда эмас: «Ниманидир ўрганишнинг энг яхши усули - уни бажаришга киришиш. Ўзим буни синаб кўриб, ишонч ҳосил қилганман».

Футболчиликдан кейин Кан нима билан шуҒулланган?

Хайрлашув учрашувидан кейин 8 кун ўтгач, Олли ТВдаги дебютини нишонлади. Майдонда рақибларини ғажиб ташлашдан ҳам тоймайдиган ва жамоадошларини қўрқоқликда айблайдиган собиқ футболчи ТВ эксперти минбарида ҳам қатъият ва талабчанлигини сусайтирмади: «Анави йиғлоқиларга қаранг, рақиби сал туртиб юбориши билан уялмасдан ётиб олишди. Йиғини шунчалик соғинган бўлсанг, ечиниш хонасига кир ва тўйгунингча йиғла. Ўзингни тутишни ўрган. Ахир сен эркаксан!» - мазкур эътирофни Кан ЕЧЛ финалида майдонга тушган Салоҳ ва Карвахал манзилига йўллаганди. Криштиану Роналду ҳам Оллининг севимли нишони: «Сўнгги пайтларда рафиқам чеҳрасидан кўра Роналдунинг ялтироқ гавдасига кўпроқ кўзим тушмоқда. Бир талай совринларга сазовор бўлганига қарамасдан, майдондаги жамоадошларига бўлган ҳурмат унинг ялтироқ болдирлари ва махсус тайёрланган гол нишонлашларидан муҳимроқ эканини у ҳанузгача тушуниб етмаганига ҳайронман».

Германия терма жамоаси ЖЧ-2018ни барвақт тарк этганидан ке-йин ТВга ташриф буюрган Бирхофф Йоахим Лёвни ҳимоя қилмоқчи бўлгани учун Кандан эшитадиганини эшитганди: «АПЛнинг энг яхши ўйинчиларидан бўлган Санени мундиалдан четда қолдирдингиз, Хекторни эса мунтазам равишда майдонга туширяпсиз. Ваҳоланки, у барча кўрсаткичлар бўйича «Аугсбург» ҳимоячиси Филипп Максдан устун эмас. Олдинги чизиқда эса Лёв бир неча йил аввал зафар қучган шогирдларига ишонч билдирмоқда. Аслида мавсумни юксак савияда ўтказган «Фрайбург» вакили Никлас Петерсен каби иқтидорли ҳужумчилар улардан яхшироқ тўп суришлари мумкин эди. Таркибни шакллантиришда адолат мезонларига амал қилингани шуми?»

Мана уч йилдирки, профессионал спортчилар якдиллик билан Оливер Канни Германиянинг энг яхши эксперти сифатида эътироф этишмоқда.

Кан раҳбарлик тажрибасига эгами?

Икки йил муқаддам Олли дарвозабонлар академиясига асос солганди. Унинг раҳбарлигидаги экспертлар гуруҳи ўз маҳоратини ошириш истагида бўлган дарвозабонларга алоҳида машғулотлар ташкил этишдан ташқари, турли жамоаларда фаолият юритаётган мураббийлар учун услубий ишланмалар тайёрлаб берадилар. Шунингдек, клубларга махсус сертификатга эга бўлган мураббийларни жўнатиш ҳам кўзда тутилган.

2017 йилда академия Саудия Арабистони футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, терма жамоа дарвозабонларига турли мусобақалар, жумладан, Россиядаги ЖЧга тайёргарлик кўришда ёрдам берди.

Ҳозирда билим маскани фаолият доирасини тобора кенгайтириб, «Реал»нинг халқаро мактаблари билан ҳамкорлик қилмоқда. Шу тариқа азалий рақиблар қалин дўстларга айланишмоқда. Бу йил Германияда 28та маш-ғулот лагерларини очиш ҳаракатида, ер майдонлари харид қилинган. Ло-йиҳанинг асосий мақсади - ёш дарвозабонларни жамоавий ўйинга жалб этиш. Каннинг фикрига кўра, дарвозабонларнинг дарвоза қўриқчилари сифатида эътироф этилишларига чек қўядиган пайт келди - энди улар ҳам майдон ўйинчилари сингари тўп суришлари керак.

Оллининг «Бавария»даги илк лойиҳаси Қандай бўлади?

Клуб мутасаддилари стратегик ҳомийни алмаштириш жараёнини бошлаб юборишди. 2025 йилда Audi ўзининг клуб директорлар кенгашидаги ўринларини турдош рақобатчи - BMWга бўшатиб беради. Янги ҳомий эса «Бавария» тизимига 800 млн. евро сармоя киритади. Audi сармоясидан икки бараварга кўпроқ бўлган ана шу маблағ эвазига Мюнхен жамоаси АПЛнинг топ-клублари ва айрим шайхлар жамоалари даражасига кўтарилиб олишни режалаштирган. Қизиғи шундаки, Мюнхеннинг бу икки машҳур бренди шу пайтга қадар ҳеч қачон ўзаро ҳамкорлик қилган эмас.

Каннинг асосий вазифаси клубнинг амалдаги ҳамкори билан имкони борича тезроқ орани очиқ қилишдан иборат (энг тезкор вариант - 2021 йил). Шунда «Бавария» BMW билан имзолаган шартномаси эвазига яна бир неча миллион евро қўшимча сармояга эга бўлади. Кейинчалик ҳам Оливер нафақат спортга оид масалалар, балки янги ҳамкорликдан кўпроқ манфаат олиш устида бош қотиради.

Раҳбарият алмашуви қай тарзда амалга оширилади?

Янги йил бошида Кан бошқарув тизимидан жой олади ва Румменигге бир неча ой давомида уни ўз касбининг нозик жиҳатлари билан таништиради. Клубдагилар бу жараённи синов муддати дейишни истамаяптилар, балки янги вазифани қанчалик уддалай олишини текшириб кўриш жараёни дейишмоқда. «Олли ишга киришишидан аввал унга маъқул келиши ёки келмаслигини, шунингдек, Каннинг клубга қай даражада наф келтира олишини текшириб кўрмоқчимиз», - дея изоҳ берди Ули Хёнесс.

Бироқ бизнинг назаримизда бундай текширувнинг ҳожати йўқдек. «Бавария»нинг йирик амалдорига айланиш учун Кан 17 йилдан бери қунт билан тер тўкмоқда. 2003 йилда у шундай деганди: «Бу юмушни мендан кўра мукаммалроқ бажара оладиган киши борлигини билмайман».

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:04, 22.05.2019. Ўқилди: 3310 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.