Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Манчестер, Майами, спорткарлар…ёки «Сити»нинг бош голеадори қандай яшамоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Манчестер Сити» ҳужумчиси яқинда яна бир бора Англия чемпионати чўққисига чиқди. Тўғри, аргентиналик форвард бу сафар бош тўпурарга аталган совриндан қуруқ қолди. Аммо АПЛ-2018|2019да 21та гол урганининг ўзиёқ катта гап.

Фақат бу гал Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане («Ливерпуль») ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») ундан 1та голга ўзиб кетишди. Хўш, Агуэронинг майдон ташқарисидаги ишлари қандай? Аргентиналик голеадор футболдан бўш вақтда ҳам бахтиёрми? У қаерда яшаяпти, қандай автомобиллардан фойдаланмоқда ва нечоғли ҳордиқ чиқармоқда? Демак, championat.com сайти маълумотлари асосида Серхио Кун ҳаётига зимдан нигоҳ ташлаймиз. 

Уйлар

Серхио ҳозирда Манчестер яқинидаги «Олдери Эйж» номли элит масканда истиқомат қилмоқда. Ушбу ҳудуд Чешир графлиги таркибига киради. Умуман, кўплаб таниқли футболчилар айнан «Олдери Эйж»дан қўним топишган. Хуллас, Манчестернинг икки клуби вакиллари ҳам негадир шу масканга талпинишади. Мисол учун, «МЮ» аъзолари - Поль Погба ва Давид де Хеа шу ҳудудда яшашади. «Менчестер Сити»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг эса «қизил иблислар» афсонаси - сэр Алекс Фергюсон билан яқин қўшни. Энди Агуэро танлаган уйга келсак, кошона мисоли турар-жойнинг умумий баҳоси тахминан 3 миллион фунтга тенг. Уйнинг ташқи манзараси ҳам, ички кўриниши ҳам кишини лол қолдиради. Аргентиналик футболчининг ҳаёт тарзи ҳавас қилишга арзийди: у ҳар бир мукофоти ва совринини алоҳида бурчакда авайлаб сақлайди. Расмий ўйинлардан кейин эса голеадорнинг шахсий гардероби (кийимхона) кўпинча футболка ҳисобига бойийди. Аниқроқ айтсак, Кун агар гол урса, формасини ҳеч кимга бермайди ва эсдалик  учун ўзи билан олиб кетади. Энди Серхио футболдан кетгунига қадар унинг гардеробида нечта форма тўпланишини бир тасаввур қилиб кўринг-а... Дарвоқе, тўплар ҳам бор. Хуллас, Серхио гол урса, нафақат футболка, балки тўпни ҳам ўзиники қилади. Демак, уйида тўплардан улкан «тоғ» пайдо бўлгани аниқ...

Агуэронинг «Инстаграм»даги саҳифасига жойлаштирган суратларга қараб, якдил хулосага келиш мумкин: турар-жой кошона бўлса ҳамки, камтарона тарзда безатилган. Ҳужумчи шунинг баробарида меҳмон кутишни хуш кўради, улардан ўзини асло олиб қочмайди. Дейлик, футболчи ўтган йили саратон хасталиги билан курашаётган бемор болакайни хонадонига таклиф қилиб, унинг кўнглини кўтарди, якунда ёш меҳмонга бутсасини совға сифатида берди. Серхионинг айтишича, уйда битта улкан фотосурат алоҳида жойга эга. Аниқроғи, Агуэронинг «Куинз Парк Рейнжерс» дарвозасини ишғол этганидан кейинги хурсандчилиги акс этган сурат. Ҳа-ҳа, бу 2012 йили ўйиннинг 90+3-дақиқасида урилган ва «Манчестер Сити»га чемпионликни тақдим этган ўша қиймати баланд гол қувончи... «Ўша бахтиёр лаҳза бир умр хотирамдан чиқмайди», — дейди Кун. Нима дердик, ўша лаҳза муҳри уй деворида ҳам узоқ вақт қоладиган кўринади.

Ҳаммаси ажойиб, аммо Агуэро ёлғиз яшаш жуда зерикарли эканлигини бот-бот тилга олади. Чунончи, ўғли - Бенжамин айни пайт онаси қарамоғида Аргентинада улғаймоқда. Тўғри, кичик Агуэро ҳар ой бир ҳафта отаси ёнида бўлади. Серхио уйда жигарбанди учун алоҳида хона ажратиб қўйган ва табиийки, унда барчаси муҳайё этилган. Жамоадоши Николас Отаменди ва «МЮ» дарвозабони Давид де Хеа аргентиналик тўпурарнинг доимий меҳмонлари. Нега де Хеа? Ахир у ашаддий рақиб вакили-ку. Серхио буни оддий изоҳлайди: «Ҳа, тўғри, мен «Сити» учун ўйнайман, Давид эса «Юнайтед» шарафини ҳимоя қилади. Лекин биз олдиндан дўстлармиз, ахир вақтида Мадриднинг «Атлетико»сида бирга ўйнаганмиз». Уйда агар меҳмон бўлмаса, Агуэро шунчаки, экран олдига ётади ва мириқиб кино томоша қилади. Унга мафия ҳақидаги ва фантастик картиналар ёқади, асосийси, фильмларни ёлғиз ўзи кўради. Қўрқинчли кинокартиналарга эса асло тоби йўқ. 

Англия таблоидлари хабарига кўра, Агуэро яқин орада янги уй соҳибига айланади. Ҳар ҳолда, ҳужумчи чамаси 4 миллион фунт стерлинг тўлаб, Манчестер марказида қад кўтараётган бинодан хонадонга буюртма берган. Тўғри, Серхио келажакда яшаши мумкин бўлган уй энди қурилмоқда. Эътиборга молик томони, Куннинг янги қўнимгоҳи бинонинг 65-қаватида жойлашган бўлиб, ойнасидан «Манчестер Сити» стадиони - «Иттиҳод» шундоқ кўриниб туради. Бундан ташқари, узоқ Майамида ҳам Кун ихтиёрида ҳашаматли қаср бор. Буниси анча қимматбаҳо - 9 миллион евро. Ки Бискейн кўрфази (Саут-Бич ва Даунтаун Майамидан 20 дақиқалик йўл узоқликда жойлашган ажиб оролча)даги уй 5та ётоқхона ва бир неча меҳмонхонани ўз ичига олган. Энг асосийси - очиқ денгиз, хушҳаво табиат. Ҳужумчи таътил кунларини айнан Майамида ўтказишга одатланган.

Агуэро уйларинг тахминий баҳоси - 15 миллион фунт

Автомобиллар

Қимматбаҳо машиналар - таниқли футболчилар учун оддий харид. Агуэро ҳам темир «тойчоқ»қа пул сарфлашдан чўчимайдиганлар тоифасидан. Аргентиналик тўп-урарнинг автопаркида турли русумли автоларни кўриш мумкин -Lamborgini Avantador, Range Rover, Audi R8, Nissan GTR...

Агуэро автогаражининг тахминий баҳоси - миллион фунт

Хобби

Агуэро вақтини ўғли билан мароқли ўтказиш, кино кўриш ва қимматбаҳо машиналарда сайр қилишдан ташқари, сув билан боғлиқ ҳар нарсани жуда-жуда қадрлайди. Дейлик, катерда ёки яхтада денгиз бўйлаб сузиши мумкин. Тўғри, катта сув транспорти ўзига тегишли ёки йўқлиги маълум эмас. Фақат шуниси тайин: гўзал яхтадан 1 кун ижара асосида фойдаланишнинг баҳоси - 9 минг доллар. Футболчи ихтиёрида яна сув мотоцикли ҳам бор. Кун бунисида яйраб «учади». Унинг асосий хоббиси - ба-лиқ ови. Серхио қармоқда балиқ тутишга чарчоқ ёзиш манбаи сифатида қарайди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 17:10, 26.05.2019. Ўқилди: 4402 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик