Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дуоибадми ё шунчаки ирим?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол - ирим-сиримларга бой спорт тури. Гўёки, XXI асрда турли одатлар ва қарғишлар ўтмишда қоладигандек туюлганди, аммо ундай эмас экан.

Мухлислар, баъзан эса клубларнинг ўзи ҳам омадсизликларда ёмонлик аломатларини сабабчи сифатида кўришмоқда. Қуйидаги мақола билан танишсангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.

1. ДРЕЙК

Лаънати фотосурат

Жорий йилнинг мартида футбол клублари ваҳимага тушиб, ўз ўйинчиларининг рэп қўшиқчиси Дрейк билан тушган суратларини қидиришди. Гап шундаки, ушбу мусиқачи қайсидир спортчи билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойласа, ўша спортчи ёки унинг жамоаси мағлубиятга учраган. Дрейк Конор Макгрегорни Ҳабибга қарши баҳсда, Серена Уильямсни  US Open турнирида, «Торонто»ни хоккей мусобақасида қўллаганди... Ва мана, рэп хонандаси футболга ҳам етиб келди. Дрейк билан суратга тушиш оқибатида Серхио Агуэро ва «Манчестер Сити» (Чемпионлар Лигасида), Жейдон Санчо ва «Боруссия Дортмунд», Пьер-Эмерик Обамеянг ва «Арсенал» («Эвертон»га қарши баҳсда), Левен Курзава ва «ПСЖ» («Лилль» билан ўйинда, 1:5), «Ювентус» («Аякс»га қарши ўйинда) ва бошқалар жабр кўришди.

2. «Крус Асуль»

Қон қарғиши (Comizzo Curse)

Ҳаммаси Мексика лигасининг 1997 йилги финалида, «Крус Асуль» ва «Леон» жамоалари ўртасидаги баҳсдан бошланди. Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида «Леон» дарвозабони Анхель Комиццо оёғи билан рақиб жамоа ҳужумчиси Карлос Эрмосильога зарба берди. Форвард шифокорлар ёрдамидан воз кечиб, боши қонга беланган ҳолда пенальтини ижро этди ва зарба йўллашда адашмай, «Крус Асул»ни саккиз карра чемпионга айлантирди. Шундан сўнг бу клуб бирор марта чемпионликни нишонламади, КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ҳамда Либертадорес кубоги финалларида ютқазди. Жамоа ишқибозлари ўзларига «қон қарғиши теккан» деб ҳисоблашади.

3. «Америка де Кали»

Хўжайин дуоибади

1948 йили Колумбия клуби раҳбарлари йиғилишида жамоани профессионал лигага ўтказишга қарор қилишди. Хўжайинлардан бири Бенжамин Урреа ушбу ғояга қарши чиқиб, шундай деди: «Улар жамоа билан истаганларини қилишлари мумкин, аммо қасам ичаман, ҳеч қачон чемпион бўлолмайдилар». Клуб профессионал даражадаги дастлабки совринни қўлга киритишни 31 йил кутди. 1979 йилда эса журналист Рафаэль Медина ва хонанда Антонио Дель Вивар жамоага ниҳоят кубок баҳсларида омад кулиб боқиши учун, дуоибадни йўқотиш мақсадида ўзига хос маросим ўтказишди.

4. Мик Жаггер

ЖЧдаги омадсизлик «сабабчиси»

Фанатларнинг фикрича, британиялик рок мусиқачи 2010 йилдан буён қайси термага мухлислик қилса, ўша жамоа омадсизликка учрамоқда. Ҳаммаси ЖАРда ўтказилган мундиалда, Голландия ва Бразилия термалари ўртасидаги учрашувдан сўнг бошланганди. Жаггер ўша ўйинга Жанубий Америка шарафини ҳимоя қилган жамоа либосида ташриф буюрганди. 2014 йили Мик гуруҳ босқичида Италия ва Португалияга, ярим финалда Бразилияга ишқибозлик қилганди. Воқеаларнинг кейинги ривожи маълум. Россияда ўтган ЖЧда Жаггер ўз натижасини мустаҳкамлади: ярим финал доирасида Франция билан беллашган Бельгияга ҳамда Хорватияга қарши баҳс юритган Англияга мухлислик қилди.

5. Ҳабиб Нурмагомедов

Афсонавий жанг таъсири

Россиялик спортчи Конор Макгрегор билан жангдан сўнг айрим футбол ва хоккей клубларига мухлислик қилди. Аммо бу мадад ушбу жамоаларга ижобий таъсир кўрсатмади. Барчаси «Анжи» - ЦСКА ўйинидан бошланган, ўшанда асли келиб чиқиши доғистонлик бўлган Ҳабибни ирландиялик рақиби устидан қозонган ғалабаси билан табриклашганди. Ўша учрашувда «армиячилар» устунликка эришишди. Кейинчалик Нурмагомедов «Спартак» ва «Арсенал» ўртасидаги учрашувда москваликларни қўллаб-қувватлади, бироқ тулаликлар фаворитни мағлубиятга учратишди. Кейинчалик ЦСКАга қарши баҳсда СКАга ишқибозлик қилиш орқали Ҳабиб омадсиз мухлис эканини яна бир бор исботлади: петербургликлар ютқазишди.

6. Аарон Рэмзи

«Ажал голи»

Европаликлар уэльслик футболчининг миллионлар ўйинида «ажал элчиси»га айланганини кўп таъкидлашади. 2011 йили жароҳатдан қутулиб, катта футболга қайт­ган Рэмзи ушбу воқеани гол билан нишонлади. Эртасига бутун дунёда таниқли бўлган шахслардан бири вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Оқибатда фанатлар Аароннинг голлари ва машҳурлар ўлими ўртасида боғлиқлик бор, деган фикрга келишди. Сўнгги 8 йил мобайнида Рэмзининг голлари машҳурлар ҳаётига таъсир ўтказган 19та ҳолат аниқланди. «Қурбонлар» орасида Стив Жобс, Уитни Хьюстон, Пол Уокер, Борис Березовский, Робин Уильямс, Муаммар Каддафи, Люк Перри ва Кит Флинт кабилар бор.

7. «Дерби Каунти»

Лўлилар қарғиши

Мазкур жамоа ўз стадионини қуриш мақсадида ўша ҳудуддаги лўлиларни ҳайдашга мажбур бўлганди. Жабрдийдалар эса айбдорни қарғашди: «Дерби» ҳеч қачон Англия кубогини қўлга киритмасин». Бунга қадар жамоа турнир ярим финалига хотиржам етиб бораётганди. Орадан деярли 50 йил ўтиб, 1946 йили, кубок финали арафасида клубнинг айрим футболчилари қарғишдан қутулиш мақсадида лўлиларга мурожаат этишди. Томонлар нима ҳақида гаплашишгани номаълум, аммо финал жуда қувноқ кайфиятда ўтди: дастлаб ўйналаётган тўп ёрилди, кейин эса «Дерби» қўшимча бўлимларда учта гол уриб, кубок соҳибига айланди.

8.«Хиберниан»

Арфа сабабли...

Шотландиянинг «Хиберниан» клуби мамлакат кубогига эга чиқишни 114 йил кутди. Сўнгги марта шундай шарафга узоқ 1902 йили эришганди. Шу узоқ муддатли «қуруқ» давр ичида жамоа Шотландия кубоги финалида 10 марта имкониятни бой берди, бироқ тўрт марта чемпионат ва уч марта Лига кубогида зафар қучди. Муваффақиятсизликни мусиқий асбобга йўйишди. Ўз вақтида маҳаллий стадион реконструкция қилинган, ўшанда жамоанинг келиб чиқиши Ирландиядан эканлигини англатувчи арфа сурати жанубий трибуналардан олиб ташланганди. Бунинг учун лўлилардан бири клубни қарғаган экан. Узоқ вақт арфа стадионда кўриниш бермади, ваҳоланки, дуоибад шартларига кўра, мусиқий асбоб бўлмаса, Шотландия кубогида ютуқ ҳам бўлмайди! 2015 йили «Хиберниан» эмблемасини ребрендингдан ўтказишга қарор қилиб, ниҳоят, арфа суратини қайтарди ва орадан саккиз ой ўтиб, клуб мамлакат кубогини қўлга киритди.

9. Австралия термаси

Руҳоний қарғаган

ЖЧ-1970 саралаш баҳсларида Австралия миллий жамоаси ўзини суғурта қилиш мақсадида Мозамбикдаги руҳонийдан рақиб - Родезия (Зимбабве) термасини дуоибад қилишни сўради. «Яшил қитъа» вакиллари кейинроқ қарғиш учун ваъда қилинган минг фунтни тўламай, жуфтакни ростлашди. Жуда айёрона қадам! Кейинчалик кенгурулар юрти вакилларини 2004 йилгача мундиалдаги омадсизликлар таъқиб этди. Телебошловчи Жон Сафари Мозамбикка бориб, махсус диний маросимлар орқали ўша руҳонийнинг руҳини чақириб, ундан узр сўрагач, қарғиш бартараф этилди. Шундан сўнг Австралия термаси ЖЧ-2006га йўл олиб, турнирнинг 1|8 финал босқичигача чиқишни уддалади.

10. «Васко да Гама»

Мавжуд бўлмаган қурбақа қарғиши

1937 йили «Васко да Гама» камтарона «Андараи» клуби билан ўйинга ташриф буюрди. Меҳмонлар гарчи учрашувдан аввал майдон эгаларини камситмаслик тўғрисида келишувга эришган бўлсаларда, жавобсиз 12та гол уришди. Шундан сўнг, фанатлар ўртасида гап-сўзлар тарқалди: эмишки, «Андараи» мураббийи Арубиньо «Васко» стадионига бориб, у ерга қурбақани кўмиб, клубни 12 йиллик қарғиш билан жазолаган - ўтказиб юборилган голлар сонига ҳамоҳанг тарзда. Бразилия гранди, гарчи таркиби кучли бўлсада, чемпионатнинг бир неча мавсумида муваффақиятсизликка учраб, бундан ташвишлана бошлади. Вазиятни ўнглаш учун нималар қилишмади дейсиз, бироқ стадиондаги қурбақани топишнинг иложи бўлмади. Шу боис «Васко» раҳбарияти Арубиньога илтимос билан чиқди. «Андараи» мураббийи эса бу мурожаатни табассум билан қарши оларкан, ҳеч қандай қурбақа воқеаси бўлмагани, аммо кўнгли тозалиги учун қарғишни ечишга тайёрлигини таъкидлади. «Васко да Гама» кейинги мавсумни мағлубиятсиз ўтказди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:29, 28.05.2019. Ўқилди: 2796 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик