Суперлига 13-тур учрашувларининг деярли барчаси жонли трансляция қилинади
28-29 июнь кунлари Coca Cola Суперлигада 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Тур доирасидан ўрин олган ўйинларнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Мазкур турда деярли барча учрашувлар жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган. Фақат “Насаф” — “Сурхон” баҳси Спорт телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилиши режалаштирилган.
13-тур
28 июнь, жума
18:00 ДИНАМО — БУНЁДКОР (Спорт ТВ)
19:00 АГМК — МЕТАЛЛУРГ (Маҳалла ТВ)
20:00 ҚИЗИЛҚУМ — НАВБАҲОР (Спорт ТВ)
29 июнь, шанба
18:00 ЛОКОМОТИВ — СЎҒДИЁНА (Маҳалла ТВ)
18:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР (Спорт ТВ)
20:00 НАСАФ — СУРХОН (Спорт ТВ – ёзиб олинган ҳолда якшанба, 15:40)
20:00 БУХОРО — АНДИЖОН (Маҳалла ТВ)
“Бунёдкор” – “Динамо” учрашуви эса ҳар икки томоннинг таклифига кўра Самарқандда ўтказилади. Иккинчи даврадаги баҳс эса Тошкентда бўлиб ўтади.
Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:29, 18.06.2019. Ўқилди: 4867 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар