Бугун 28 март, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукндаги энг сўнгги маълумотлар билан таништиришда давом этамиз

«Тоттенҳем» трансфер бозорида фаоллашди

Куни кеча ўз қанот ҳимоячисини «Атлетико Мадрид»га сотган «Тоттенҳем» клуби унинг ўрнига бошқа футболчини нишонга олди.
«Шпорлар»нинг эътиборни «Рома» клуби ҳимоячиси Алессандро Фолорензига қаратишган. Ҳозирда «Рома» жамоси устози билан келиша олмаётган италиялик футболчи бошқа жамоада тўп суриш иштиёқида ёнмоқда. Боз устига, «Тоттенҳем» клуби мавсум олдидан савияли қанот ҳимоячисини сотиб олмаса, ҳимояда муаммолар туғилиши турган гап. «Икки клуб ўртасидаги музокаралар тез орада старт олади», - деб хабар тарқатмоқда «Миррор» нашри.

«Барселона» давом этади

«Барселона» клуби трансфер бозорида қандай қилиб бўлсада пул ишлашга ҳаракат қилмоқда. Улар бу йилги трансферлар чоғида   футболчи сотиш борасида рекордларини янгилашлари мумкин. Гап шундаки, «Барселона» яқиндагина «Эйбар» клубидан 4 миллион еврога ҳарид қилинган Марк Кукуреляни сотувга қўйди.  Уни қўлга киритишни истаётган клублар 10 миллион евро тўлашлари шарт. Шундай бўлсада, футболчи учун икки клуб жиддий кураш олиб бормоқда. Улардан бири «Милан» бўлса, иккинчи «Боруссия Дортмунд» клуби.
«Барселона» ўз футболчисини сотиш орқали ўз трансфер нишонини кескин ўзгартирмоқчи. «Барса» «Бетис» клуби ҳимоячиси Хуниор Фирпо билан музокаралар олиб бороқда. Улар футболчини Хорди Албанинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

«Реал Мадрид» ва Погба сериали давом этади

Шу кунларда «қироллик клуби» жамоанинг янги харидлари борасида келишувга эришди. Унга Пол Погба сотиб олинадиган бўлди. Энди франциялик футболчининг трнасфери амалга ошиши учун «қаймоқранглилар» Бейл, Себалос, Иско, Хамесни сотиб юборади. Ундан тушган пулларга эса Погабанинг трансфери амалга оширилади. «Клуб сифатли ярим ҳимоячига жуда муҳтож бўлгани ва шахсан Зиданнинг илтимосига кўра ушбу қарорга келинди», - деб хабар бермоқда «Марcа» нашри

Неймар кариерасини давом эттириши мумкин бўлган клублар номини айтди

«Мундо Депортиво» нашри тарқатган хабарларга қараганда, бразилиялик футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоада қолмайди ва у агенти билан 3 та клуб вариянтини кўриб чиқмоқда. Агарда футболчини «Барселона» харид қилмаса, Неймарнинг келажаги Туриннинг «Ювентус» клуби билан боғланиши мумкин. Гап шундаки, унинг отаси ва клуб раҳбарияти бир неча кунлардан бери учрашувлар ўтказмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Италияда тўп суриш орқали бўлсада ЙЧЛда ғолиб чиқишни ният қилмоқда.
Футболчи учун 3 – вариянт сифати унинг агенти Германиянинг «Бавария» клубини тавсия этган. Манба тарқатган хабарларга кўра, Мюнҳен клуби раҳбарлари футболчи билан бир неча бор яширин учрашган ва уни  ўз клубига чорлаган. Шунчаки футболчининг жуда юқори тавон пули сабабли бу трансфер кечроқ амалга ошиши мумкин.

«Милан» футболчисига «АПЛ»дан таклифлар мавжуд

Италиянинг «Милан» жамоаси ярим ҳимоячиси Френк Кессие ўз фаолиятини АПЛда давом эттиришга жуда яқин турибди. Ҳозирда унга бир неча АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда. «Милан» раҳбарияти фил суяги юртидан бўлган футболчининг трансфери ортида 40 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилга. Ҳозирда  футболчи учун «Тоттенҳем», «Вест Ҳем» ва «Эвертон» клублари расмий таклиф билан чиққан.
 «Милан» Кессиенинг ўрнини «Эмполи» клуби футболчиси Исмоил Беннасир билан тўлдиришни ният қилган.

«Барселона» бразилиялик футболчини текинга қўлга киритмоқчи

Бразилиянинг «Сантос» клуби футболчиси Таилсон «Барселона» футболчисига айланиши мумкин. Гап шундаки, 20 ёшли футболчи  клуби билан янги шартнома тузишни истамаган ва «Барселона» клуби агентлари билан учрашиб ўз келажагини тўлиқ ҳал қилган. Агарда томонлар тўлиқ келишувга эришса, Таилсон янги жамоасидаги илк мавсумнинг яримини иккинчи жамоа сафида ўтказади. Бундан ташқари унинг клуб билан тузадиган шартномасида қўшимча бандлар бўлиб, бу футболчи учун ўзини кўрсатишга имкон беради.
«Сантос» клубининг устози Хорхе Сампаоли футболчини жамоада салқаб қолиш учун қанчалар урунмасин Таилсон тезроқ Европага кетиш ишқида ёнмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:37, 19.07.2019. Ўқилди: 11448 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик