Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

03/07 20:00 Шўртан - Қизилқум
04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол қандай ривожланади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Терма жамоамиз натижалари қайсидир жиҳатдан яхшилана бошлаганда ёки клубларимиз рейтинги ошса, баъзида стадионлар томошабинларга тўлиб, қизиқиш кўпаётганини ҳис қилсак ё футболимизга янги раҳбарият келганида қандайдир оптимистик кайфият чулғаб олади - футбол ривожланяпти. Ростан ҳам шундай бўладими? Баъзида мутахассисларимиз аслида футбол ривожланаётганини, шунчаки, биз омилар буни яхши тушунмаётганимизни айтмоқчи бўлишади.

Баъзи шартлар остида футболнинг ривожланиши қандай рўй беради, умуман ривожланиш деганда, нимани тушуниш керак, аслида бу ҳам жуда аҳамиятли масалалардир.

Масалан, Шимолий Корея бир палла жуда яхши саралаш кампаниясини ўтказди, жаҳон чемпионатига чиқди. Футбол ривожландими? Йўқ албатта, футбол ривожини фақат маълум палладаги натижа билан боғлаш хатодир. Футбол нуқтаи назаридан жуда тўғри қарорлар, лойиҳалар ҳам якунда ривожланишга олиб келмаслиги мумкин.

Сабаби шундаки, нафақат спорт, умуман ҳар қандай мамлакатдаги ҳар қандай соҳа бошқа соҳалар билан «шестерна тишлари» каби чамбарчас боғлиқ ҳолда силжийди. Менимча, ҳеч қаерда бошқа соҳаларда жуда узоқлашиб ривожланган алоҳида бир соҳани ҳам, бошқа соҳалардан сезиларли ортда қолиб кетган алоҳида бир секторни ҳам кўрмайсиз.

Японияни оласизми, Бельгияними ёки бошқа, уларнинг бирортаси фақат футболнигина кўтариш лойиҳаси ёрдамида ривожланиб кетишмаган. Уларда умуман ҳамма соҳа ривожлангани учун футбол ҳам бунга эргашиб, олдинга қараб кетган. Маълум паллалардаги ўсиш ва пасайишлар эса, шунчаки, айни ўша пайтдаги тўғри ва нотўғри қарорлар эвазига бўлади, холос. Ҳа, баъзида жуда тараққий этган, аммо футболда у қадар яхши бўлмаган мамлакатларни ҳам биламиз. Бунинг сабаби, ўша ердаги футболнинг ўрни пастлиги холос. Ҳар қандай ривожланган мамлакатда ўша ернинг аҳолисининг аксарият қисми қизиқадиган соҳа албатта ривожланган бўлади.

Мираброр Усмонов футбол тепасига келиб, умумий моддий базани, шароитларни анча юқорига кўтарди. Ўз-ўзидан турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг натижаларига таъсир қилди, ЎФФ салобатли ва нуфузли ташкилотга айланди, Осиё ва ФИФА миқёсда эътирофларга сазовор бўлдик. Умид Аҳмаджонов келиб, масалан, Суперлигамиздаги трансляциялар масаласида олдинга ҳаракатларни кўрдик, терма жамоамиз йиғинларида ва уларни ташкил қилишда эътибор кучайгандек бўлди. Албатта, Равшан Эрматов ҳам бу йўлда ўз ҳиссасини қўшиши турган гап, балки қайсидир жабҳаларда аввал қилинган хатолар тузатилар, етишмай турган мурватларни топиб, ўз ўрнига қўяр?

Билмадим, лекин юқоридаги абзацда саналган ишларнинг барчаси футбол раҳбарияти томонидан амалга оширилган тўғри ишлар, холос. Тўғри ишлар бор, нотўғри ишлар бўлади, бу қайсидир паллада футболимизни силжитади тўғри, аммо агар том маънода ривожланиш ҳақида гап кетганида, буни Аҳмаджоновдан, Усмоновдан ёки Эрматовдан кутмаганимиз дуруст.

Ривожланиш бу моддий шароит, эътибор ёки техник база эмас, ҳатто илмий тараққиёт ҳам эмас. Ривожланиш бу энг аввало муносабатлар тараққиётга эришишидир. Футбол юқорида айтганимдек, худди «шестерна занжири» мисоли бошқа соҳалар билан муносабатга киришади, худди шу муносабатлар асосида, ривожланади. Агар гўёки футболга боғлиқ бўлмагандек туюлган иқтисодиёт, таълим, эркинлик, тиббиёт, қурилиш, бошқарув, маркетинг - умуман бошқа ҳар қандай соҳа, биргаликда ривожланиб бормас экан, ЎФАдан шунчаки, ортиғини кутаётган бўлиб қоламиз, холос.

Қонун устуворлиги ва коррупция йўқолса, футболдаги келишувлар ва «откатлар» барҳам топади, иқтисодий барқарорликка эришсак, тадбиркорлар кучайиб, хусусий клублар ташкил топади, аҳоли ижтимоий томондан яхшиланса, тирикчиликдан ортиб футбол кўришни, тирикчиликдан орттириб футболга пул сарфлашни бошлайди ва ҳоказо.

Оддий мисол, Халқ таълими вазирлигига ўзига яраша замонавий, халқаро тажрибага эга бўлган Шерзод Шерматов раҳбарлик қилиши маълум бўлганида, кўпчилик хурсанд бўлгани, шу билан энди бу соҳа гуркираб кетишини тахмин қилгани эсингиздадир? Албатта, назаримда, Шерматовнинг олдинги раҳбарлардан ер билан осмонча фарқи бор, у инсоннинг малакасига ва ростан ҳам шу соҳани ривожлантирмоқчи эканига шубҳа йўқ. Лекин қаранг, ҳатто у ҳам, баъзи масалаларни тилга оляпти, «нуфузли мактабларга ўқишга жойлаштириш учун қўнғироқлар бўлиши»ни тан олган ҳолда, бу билан кураш, буни тамоман бартараф қилишнинг иложи йўқлигини ҳам айтмоқда. Нега? Сабаби, Шерматов шу соҳанинг раҳбари бўлгани билан, бошқа соҳалар билан чамбарчас боғлиқ бўлган жиҳатлар бор. Жуда кўп масалалаларда ҳисоблашилади, ён берилади, тан олинади, вақтга эҳтиёж сезилади.

Кимдир барибир пора эвазига боласини мактабга жойлайди, кимдир ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга чорлайди ва ҳоказо. Сабаби, бу муаммолар фақат халқ таълими муаммолари эмас, умуман жамиятнинг, барча соҳаларда кўзга ташланадиган иллатлардир. Бу иллатларни фақат бир соҳада тозалаш умуман иложсиздир.

Футбол ҳам шу. Футболдаги муаммолар фақат футболники эмаски, айнан футбол қарорлари, футболча қарашлар ёрдамида унга барҳам берилса... Келишилган ўйинлар футболнинг муаммоси эмас, деярли барча соҳада нимадир келишилади, ноҳалолликка йўл қўйилади. Футболчини сотиб, бор пулни клубга туширмай, «откат олиш», ҳомийлик маблағларини «туя қилиш» фақат футболнинг муаммоси эмас, барча соҳаларда откатлар бор, ўзлаштиришлар бор афсуски. Мураббийлар ёки футболчилар алдовга ўч бўлиб кетмаяпти, одамлар алдовга ўч бўлиб кетяпти, яъни муаммолар биз билгандан анча чуқурроқ.

Жамият учун энг хавфли жиноятлар нима, биласизми? Қотиллик, ўғриликми? Фоҳишаликми? Йўқ, жиноят кодексидаги белгиланган жазога қараб, оғир ва енгилга ажратмаган бўлардим. Масалан, фоҳишалик аслида умуман жиноят саналмайди. Арзимас жарима билан қутулиш мумкин. Лекин ҳозирча, жамиятимиз бу иллатдан нафратланади, ўз сафига қўшмайди, тўғрими? Яъни бу алоҳида олам бўлиб, ўз муносабатлар дунёси бор - аслида, бу фаҳш жамият билан доимий мулоқотда яшамайди. Ҳеч ким боласи фоҳиша бўлишини истамайди, фоҳишахонага боришини истамайди. Демак, бу иллат билан ҳеч қандай қонун бўлмаса ҳам, жамиятнинг ўзи курашиб юраверади. Маълум даражада ривожланиб кетишига йўл қўймайди. Худога шукр.

Лекин баъзи жиноятлар борки, аслида барча китобларда жуда оғир экани ёзилса-да, кодексларимизда икки хонали рақамларда қамоқ муддатлари билан қўрқитилса-да, йўқ, афсуски, жамиятимиз буни иллат сифатида кўрмайди, бундай одамлардан нафратланмайди. Масалан, порахўрлик - ҳаммамиз бунинг иллат эканини, ўша поралар аслида бизнинг чўнтагимиздан, бизнинг ҳаётимиз ёмонланиши ҳисобига унинг чўнтагига оқиб бораётганини, зарари фоҳишаникидан бадтарроқ эканини биламиз. Лекин уйимизнинг тўрига таклиф қиламиз, у билан яқинлашишга уринамиз, ўша даражага ўз ақли билан етиб келганини-ю, демак ўша ишларни қилишга ҳақли эканига ҳам рози бўлиб кетаверамиз. Ҳавас қиламиз. Яъни, жамият бундай жиноятлардан ирганмас экан, қонундан ташқари ҳолатда ўзи ҳам курашмас экан, бартараф этиш доим муаммо бўлиб бораверади. Бундай жиноятлар доим хавфлироқдир.

Келишилган ўйинлар, тотализатор каби муаммоларни фақат ўзимизга қарши ишлатилаётгани учунгина ёмон кўриб, бошқа пайт унинг иштирокчиларини оддий «учар», «устамон» сифатида қабул қилиб кетаверар эканмиз, муаммо анча чуқур, назаримда.

Масалани бу қадар мужмалга олиб келганимизнинг сабаби, футбол қандай ривожланади, деган саволга аниқ жавобимни йўқлигидир. Лекин бунинг аломатини биламан. Сизга ҳам айтиб қўйишим мумкин. Буни билиш учун бу соҳада мутахассис бўлишингиз, футболга қизиқишингиз, кузатиб боришингиз, уни таҳлил қилишингиз ҳам шарт эмас. Осон йўли бор.

Шунчаки, атрофингиздаги ўзингизга алоқадар бўлган, ўзингизнинг ақлингиз етган соҳага эътибор беринг, агар ривожланаётган бўлса, билингки, футбол ҳам ривожланяпти...

Қаҳрамон Асланов

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 18:23, 21.07.2019. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.