Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • -:-
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

«Манчестер Юнайтед» «Лилль» вингерини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда [0]

«Манчестер Юнайтед» Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчисини сотиб олмоқчи [0]

«Вулверхэмптон» бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу инглиз матбуоти учун кутилмаган қарор бўлди [0]

АПЛнинг икки гранди Кефрен Тюрам трансфери учун курашга қўшилди [0]

«Милан» клуби Рубен Аморим билан бош мураббийлик борасида музокара ўтказди [0]

Мюллер «Бавария»га раҳбарият аъзоси сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди [0]

Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди [0]

«Реал» Камавинганинг нархини сезиларли даражада пасайтирди [0]

Кукурелья «Барселона» машғулотларида Лионель Месси билан боғлиқ бўлган махсус қоида ҳақида гапирди [0]

Суперлига клублари ЖЧ–2026 саралаши учун қанча пул ишлаб топади? [0]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: “Биз хақли равишда ғалабага эришдик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Cоcа-Cола Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:1) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи бўлиб ўтган беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

• Биз бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга тайёргарлик кўрган эдик. Кўрсатма бўйича бехато ўйнашимиз керак эди. Майдонда ҳаракат қилган барча футболчиларимиз вазифани аъло даражада бажаришди. Биз бугун жуда катта босим остида ўйнашимизни яхши билардик. Намангалик мухлисларнинг ўз жамоаларни қандай қўллаб-қувватлашларини ҳамма билади. Рақибимизнинг ўйинини яхши ўргангандик. Шунинг учун жуда эътиборли ва хатосиз ҳаракат қилишимиз керак эди ва биз буни уддаладик. Бундан ташқари қарши ҳужумларда кўпроқ вазиятлар яратдик агар улардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келиши ҳам мумкин эди. Аммо бунга футболчиларимизда совуққонлик етишмади. Биз бугун хақли равишда ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик. Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бу турнирда биз ўз олдимизга юқори вазифани қўйганмиз. Кубок учун охиригача курашамиз.

• “Навбаҳор”нинг ўйинини қандай тасаввур қилгандингиз? – Ва амалда қандай бўлди?

• Бугунги ўйинни рақибимиздан кутган эдим. “Навбаҳор” жамоаси натижа учун шошилишини ва асабийлашишини кутган эдик. Уларнинг қанотлардан узоқ узатмалар орқали ҳаракат қилишини ўрганган эдик. Шунинг учун биз 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Биламиз “Навбаҳор” жамоасида қанотлар фаол ҳаракат қилади. Уларнинг барчасида тўпни ошириб бериш аъло даражада. Ундан ташқари Касьяннинг юқорида яхши ўйнашини яхши билар эдик. Шунинг учун бугун 3 марказий ҳимоячи билан ҳимоявий ўйин ўйнадик. Биз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимиз керак эди аммо бу бизда бироз оқсади.

• Ярим финалда қайси жамога қарши ўйнашни истар эдингиз?

• Бу саволингизга қуйидагича жавоб бераман. Мавсум бошида кўпчилик бизга ишонмаган эди. Бизда асосий мақсад ўз мавқеини сақлаб қолиб, Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашади деган фикрлар бўлганди. Лекин ҳозир биз ярим финалдамиз жамоамиз учинчи ўрин учун курашмоқда. Шунинг учун биз фақат олдинга қараб ҳаракатланамиз. Ярим финалда эса қайси жамоага қарши майдонга чиқишимизнинг фарқи йўқ. Ёш жамоамизнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни қониқтиради. Биз охиригача курашамиз. Ярим финалга чиққан жамоалар орасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Мавсум бошидаги асосий мақсадимиз ёш футболчиларимизни савиясини ошириш ва ўз мавқеимизни сақлаб қолиш эди. Ҳозир эса шу жамоамиз ярим финалга чиқди. Шунинг ўзи ҳам катта натижа деб биламан. 

• Биринчи даврада “Навбаҳор” жамоасига қарши кечган ўйинда мағлубиятга учраган эдинглар. Ҳозирги ва аввалги “Навбаҳор” ўртасидаги фарқни сездингизми?

• Менинг фикримча биринчи даврадаги жамоа ҳозиргидан кучлироқ эди. Бошқа жамоани муҳокама қилишни истамайман лекин натижалар шуни кўрсатмоқда.

• Ҳар йили мавсум охирида жамоангизнинг тажрибали футболчилари рақобатдош жамоалар таркибига ўтиб кетади. Аммо жамоа ҳеч етакчиларнинг кетаганлигини билдирмайди. Бунинг сири нимада?

• Менинг фикримча бу кўпчиликнинг меҳнати ва бизга яратиб берилган шароитлар туфайли деб биламан. Бу ерда фақат мен эмас барча мураббийларнинг хизмати ва клубимизнинг олиб бораётган сиёсати сабаб деб биламан. Бундан ташқари ёш футболчилар кўпроқ ўйнашга интилишади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш керак ва тўғри футбол ўйнашни ўргатишимиз керак. Буни амалда бизнинг футболчилар исботлашмоқда. Ҳозир биз кубок ололмасак ёки натижа кўрсата олмасак биздан ҳеч ким ҳафа бўлмайди. Чунки жамоамиз ҳали ёш. Лекин шу жамоани сақлаб қолиб уларнинг тажрибасини оширсак келаси мавсумда рақобатбардош жамоага айланамиз.

• Биринчи саволим жамоанинг ўратача ёши неччида? Иккинчи саволим дарвозабонингиз олдин қайси жамоаларда ўйнаган? Учинчи саволим бизнинг жамоаларга четдан мураббий олиб келинишига қандай қарайсиз?

• - Жамоамизмнинг ўртача ёши 22 ёш. 

• - Абдувохид Неъматовга келадиган бўлсак у ўзимизнинг футбол мактабимиз тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йили футбол мактабимизнинг U-18 жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бундан ташқари ўтган мавсумда у асосий жамоа билан бирга шуғулланган эди ва ҳозир у бизнинг ишончимизни оқламоқда. Бугун ҳам унинг кўрсатган ўйини мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

• - Мураббийлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистонга келадиган хорижий мураббийлар ўзбек футболига нимадир бера олиши керак. Мана шундай мураббийларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватласак бўлади. Бундай мураббийлар келади лекин ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Ўзимизнинг мураббийларимизнинг ҳам хорижий мураббийлардан кам жойи йўқ ва улар буни исботлашмоқда.

• - Суперлига жамоалари таркибида Наманганлик футболчилар тўп суришмоқда шулардан бири “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчи Ислом Рашидхонов бугун кўринмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ислом Рашидхонов жароҳати туфайли бугун майдонга тушмади. Шунинг учун учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. “Локомотив” жамоасига қарши кечган ўйинда жароҳат олганди шунинг учун биз уни алмаштиришга мажбур бўлган эдик. Биз унга ишонамиз. У жисмонан бақувват бўлмасада лекин футболни ақл билан ўйнайди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:30, 23.08.2019. Ўқилди: 3576 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик