Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6465 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ клублардаги энг кучсиз дарвозабонлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кейлор Наваснинг ажойиб ўйин намойиш этаётганига қарамай, Флорентина Переc томонидан «Реал Мадрид»га олиб келинган Тибо Куртуанинг ишлари юришмаяпти. Хатто Зидан уни ўйин пайтидаёқ заҳирага олишга мажбур бўлди.

Куртуа қанчалар кучли дарвозабон бўлмасин, унинг даражаси «Реал Мадрид»никига сира мос келмаяпти. Хўш яна қандай дарвозабонлар топ клублар ишончини оқлай олмаган? Бугун ушбу саволга жавоб топишга уруниб кўрамиз.

Гомес

Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси томонидан 2008-йилда 8 миллион евро эвазига ҳарид қилинган дарвозабондан мухлисларнинг умиди катта эди. «Шпорлар» айнан ўша йили муолиявий янги даражага кўтарилган ва жамоа чемпионлик учун кураш олиб бора оладиган даражага кўтарилиши таҳмин қилинган эди. Бразилиялик дарвозабон жамоани янги даражага кўтарилишида ёрдам бериши керак эди, бироқ ҳаммаси ўзгача тус олди. Узоқ масофадан келаётган тўпларни ушлаб қолишда қўпол хатога йўл қўйишни хуш кўрувчи киппер ўта муҳим учрашувларда жамоасига бир неча бор панд бериб қўяди. Футболчининг тавон пули жуда қиммат бўлгани учун «Шпорлар» унинг барча хатоларига кўз юмган бўлсада, 2010/11-йилги мавсум ЕЧЛ ўйинлари доирасида «Реал Мадрид»га қарши баҳсдаги хатосини кечира олмади ва уни асосий дарвозабонликдан маҳрум этишди. Орадан кўп ўтмай Гомес «Уотфурд» жамоасида фаолиятини давом эттирди.

Антонио Адан

Ушбу дарвозабон «Реал Мадрид»да Икер Касильяснинг ўрнини эгаллаши кутилган эди, бироқ Адан топ даражадаги дарвозбон эмаслиги дарров кўзга ташланиб қолди. Жозе томонидан Икерни сафдан олиб ташлаш мақсадида Аданга бир неча бор имкон берган бўлсада, қаҳрамонимиз ўз бўйидан баландга сакрай олмади. Умумий ҳисобда Адан 18 бор «қироллик клуби» сафида майдонга тушган бўлса, 19 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Энг ачинарлиси шундаки, ўзининг дебют учрашувидаёқ кулгули вазиятда тўп ўтказиб юборган ва жамоанинг мағлубияти учун асосий сабабчига айлананади. Орадан кўп ўтмай, «қаймоқранглилар» футболчини «Бетис»га сотиб юборишдан бошқа чора топа олишмади.

Кевин Трапп

Париж клуби дунёнинг энг бой жамоаларидан бирига айлангач, италиялик посбон Салваторе Сиригуни жамоага таклиф этади. 4 мавсум давомида ўртача ўйин кўрсаган дарвозабондан кўнгли тўлмаган Париж клуби келажаги порлоқ Кевин Траппни 10 миллион евро эвазига ҳарид қилишга қарор қилгпнидан хабарингиз бор.

Германиялик посбоннинг ПСЖга ёрдам беришига барча ишонган бўлсада, Трапп илк учрашувлардаёқ барчанинг ҳафсаласини пир қилди. Ўзининг жамоадаги илк 5 та учрашувида 3 бор қўпол хатога йўл қўйган киппер ЕЧЛ доирасида «Реал Мадрид»дан жуда кулгули холатда тўп ўтказиб юборади. Траппнинг илк мавсумининг сўнгида, клуб Алфонсо Ареолани сотиб олади. Алфонсо тезда Траппни асосий дарвозабонликдан ортиқча қийинчилисиз озод этади. Париж клуби Кевин Траппни иккинчи дарвозабон бўлишини ҳам истамайди ва «Айнтрахт»га қайтариб юборади.

Клаудио Браво

33 ёшида ҳам 18 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» томонидан ҳарид қилинган дарвозабон Гвардиола ўйин услубига мос тушиши таҳмин қилинган эди. Дарҳақиқат, Браво «Барселона» жамоасида ҳужум бошлаб берар, тўп билан муносабатда бўлиш борасида беназир эди. Афсуски, АПЛнинг шиддати Бравони шошириб қўйди. Қаҳрамонимиз шу қадар кўп қўпол хатоларга йўл қўйдики, асосий таркибдаги ўрнини клубнинг 3-дарвозабони саналган Кабалерога бой бериб қўйди. Орадан кўп ўтмай, Шейҳлар жамоага 40 миллион евро эвазига Эдерсонни олиб келишди ва ушбу зонадаги муаммолар анча бартараф этилди.

Лориус Кариус

Ушбу дарвозабон ўйин давомида жуда ишончли кўринсада, кўпинча муҳим учрашувларда жамоани қийин аҳволда қолдиргани билангина мухлислар ёдида қолган десак, адашмаган бўламиз. Айниқса «Ливерпуль»нинг ЕЧЛ финалида «Реал Мадрид»га қарши ўйини унинг шоусига айланиб кетган эди. Кариус ўйиндан сўнг, мухлислар олдида кўз ёш тўккан бўлсада, ўша куни ўзининг асл даражасини бутун дуёга кўрсатиб бўлган эди. Ўз фаолиятидаги энг муҳим учрашувда қўпол хатоларга йўл қўйган дарвозабон туфайли «Ливерпуль» бразилиялик Алиссонни сотиб олди ва Кариусни «Фенербаҳче»га қўйиб юборди. Алиссон нималарга қодир эканлигини барчага қисқа муддатда кўрсатиб қўйган бўлса, Кариус ҳали-ҳамон «калла қўйишда»давом этмоқда

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:22, 28.10.2019. Ўқилди: 6517 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.