Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёдаги энг кучли зарба эгаси ким?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кучли зарбага эга футболчиларнинг жамоада тутган ўрни беқиёс. Дарҳақиқат, биргина кучли ва аниқ зарба бутун бошли ўйиннинг натижасини белгилаб бериши мумкин. Бугуун футбол оламида энг кучли зарба эгалари ҳақида сўз боради.

Стивен Рид


Ирланиялик ҳимоячи ўз фаолияти давомида айтарли ютуқларга эриша олмаган бўлсада, унинг биргина зарбаси футбол тарихида қолишига етарли бўлди.

2005-йилнинг 31-декабрь санасида «Уиган» дарвозсини узоқ масофадан ўққа тутган Стивен ўз жамоаси учун ўта муҳим бўлган ғалабани келтиради. Маълумотларга қараганда, Рид томондан йўлланган зарба соатига 195 километр тезликда дарвзанинг тўққизлигидан жой олган экан. Ҳимоячи учун ажойиб натижа!

Роберто Карлос



Бу қанот ҳимоячисини эслаб ўтмасликка ҳаққимиз йўқ. Карлос ўз фаолияти давомида барча дарвозабонларни чап оёғидаги зарбаси билан ҳавотрда ушлаб турган десак, адашмаган бўламиз. Айниқса, 1997-йилда бўлиб ўтган Францияга қарши учрашувда узоқ масофадан киритилган голга алоҳида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Ҳисоб-китобларга қараганда, Карлоснинг жаримадан йўллаган зарбаси соатига 198 км тезликда дарвозадан жой олган. Футбол тарихидаги энг чиройли голлар 10 талигидан жой олган зарба Роберто Карлос исмини тарихда абадий қолишини таъминлади.

Лукас Подолски



2010-йилда бўлиб ўтган ЖЧ доирасида Австралия дарвозасини ишғол қилган Подолскининг зарбаси сотиг 202 км тезликда дарвозадан жой олади. Тўғри, бу гол у қадар чиройли бўлмаслиги мумкин, бироқ аян Подолски мундиал учрашувларда зарба тезлигини соатига 200 кмдан оширишни уддалаган биринчи футболcиҳга айланди. Ушбу реcорд биринчи йил давомида ўзгармай турди, бироқ қуйида номи зикр қилинадиган футболчи унинг натижасиданда ўзиб кетишга муваффақ бўлди

Рони Эберсон

Португалиянинг «Спортинг» клуби футболчиси 2006-йилда жарима зарбасини шу қадар кучли зарб биллан тепид-ки, тўп дарвозага соатига 210 км тезлик билан учиб борди. Яқин бурчакка йўлланган снарияндни ушлаб қолишнинг иложи йўқ. эди. Афсуски. кейинчалик ўз фаолиятини Бундеслигада давом эттирган қаҳрамонимиз гранд клубларнинг радаридан йўқолиб қолди. Эберсон ўз фаолияти давомида бир неча бор кучли зарбалар эвазига дарвозани ишғол қилганига қарамай, ўзи рекордини янгилай олмади.

Ҳалк



Дунёдаги энг кучли жисмоний тайёргарликка эга футболчилардан бири саналадиган Ҳалкнинг зарбалари кўплаб дарвозабонларнинг тушларига кириб чиққан бўлса, ажаб эмас. Дарҳақиқат, бразилиялик футболчи табият ато этган имкониятлардан унумли фойдалишни биладиганлардан бири эди. Айниқса, «Порту» сафида тўп сурган чоғларида футболчи ўзининг энг пик формасига чиққан, унинг «ёввойи» зарбалари футболчини бир зумда машхур қилиб юборди. Ана шундай снариядлардан бири 2011-йилда «Шахтер» жамоаси дарвозасини силкитиб юборган эди. Аниқ ҳисоб-китобларга кўра, зарба тезлиги соатига 214 км тезликни ташкил этган экан. Орадан 8 йил ўтган бўлсада, бирорта футболчи Ҳалкнинг натижасини қайтара олмади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:41, 30.10.2019. Ўқилди: 18401 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик