Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1116 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бесамар трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Топ клублар асосан ўз ўйиннини кучайтира оладиган, савияли футболчиларни харид қилишга интилади. Шундай бўлсада, гранд клубларда ҳам тушунарсиз трансферлар кўзга ташланиб туради. Бугун ана шундай трансферлар ҳақида сўз боради.

Жулиан Фобер


2009-йилда «Реал Мадрид» томонидан харид қилинган франциялик қанот ҳимоячисининг нима учун сотиб олингани жумбоқлигича қолмоқда. Фобер клубга келганида, Салгадо, Рамос, Роббен сингари футболчилар жамоада тўп сурар, қанот футболчисига умуман эҳтиёж йўқ эди. Тоғри, «Бордо»да тўп суриб юрган чоғлари Фобер чакки ўйин кўрсатмаётган эди, бироқ «Вест Ҳем» сафига бориб қўшилгач ортириб олган жароҳати уни  6 ойга футболдан узоқлаштириб юборади. Жароҳатидан тикланиши билан «Реал Мадрид» Фоберни 1,5 миллион евро эвазига сотиб олади. Бу тақдирнинг футболчига қилган совғасидек бир гап эди. Футболчи «қироллик клуби» сафида атиги 2 бор майдонда кўриниш беради ва контракт сўнггида эркин агент сифатида Мадридни тарк этади.


Марко Марин



«Челси» жамоаси ўзининг тушунарсиз трансферлари билан анча донг таратгани ҳеч кимга сир эмас. Марко Марин хариди ҳам шулар жумласига киради десак, адашамган бўламиз. «Аристократлар» ярим ҳимояда Оскар, Азар, Лукас, Мата, Мозес сингари футболчилар тўп сурар, Марко учун клуб заҳира ўриндиғида ҳам жой йўқ эди. Ўз миллий терма жамоасидан ҳам чақирув олмайдиган ўртамиёна футболчи учун 8 миллион евро тўлайди ва каттагина маош кўрсатилган 5 йиллик шартнома таклиф этади. Марко Лондонда атиги бир мавсумгина тўп суради ва қолган 4 та мавсумни ижара асосида турли клубларда ўтказади. Бу орада «Челси» бир неча бор мураббийларни алмаштирган бўлсада, бирорта мутахассис Марин учун таркибдан жой топилмади.

Обертан



«Манчестер Юнаед» тарихидаги энг тушунарсиз трансферлардан бири сифатида тарихда қолган франциялик футболчининг рўйхатда бўлиши табиий. «Бордо» жамоасида ҳам асосий таркибдан жой олишни уддалай олмаган Обертан ижара асосида «Лориан» клубига қўйиб юборилади. Ижара сўнггида эса, футболчининг бошиқга бахт қуши қўнади ва уни ЪМанчестер Юнайтед” сотиб олади. Франциялик футболчининг арсеналида катта тезликдан бошқа ҳеч нарса йўқлиги боис, тезда чуқур заҳирадан ўрин олади. «Манчестер Юнайтед» сафида 2 йил давомида атиги 14 та ўйинда иштирок этган ҳужумкор ярим ҳимоячи бирорта гол киритишни уддалай олмаган бўлсада, АПЛ ғолиби сифатида «Олд Траффорд»ни тарк этишга муваффақ бўлди.

Филипп Кристанваль

20 ёшидаёқ «Монако»нинг асосий фигураларидан бирига айланган ва мамалакат биринчилигида ғолиб чиққан Филип Кристанвални барча янги Лоран Блан  деб атар, ҳимоячининг келажаги порлоқ эди. Ўша даврлар учун фантастик сумма эвазига (17 миллион евро) «Барселона» томонидан харид қилинган Филипнинг клубга умуман кераги йўқ эди. Шундай бўлсада, Кристанвал Католониядаги илк мавсумида асосий таркибдан ўрин олди, бироқ тактик заиф футболчи эканлигини кўриниб қолди. «Барселона» постига Луи ван Гал келгач, барчаси тубдан ўзгариб кетди. Голландиялик мураббий Филипни умуман ўз рўйхатидан чиқариб юборди. Марказий ҳимоячилар жароҳат олса, Филип Кокуни майдонга туширар, Кристанвални унутиб қўйгандек эди гоё. Бундай руҳий босимни кўтара олмаган Филип ортга қайтди ва 30 ёшга тўлмай туриб бутсаларини михга илиб юборди.

Нелсон Ривас


«Ривер Плейт» жамоаси томонидан харид қилинган ҳимоячи шу қадар ўқувсиз эдики, хатто тўпни тўғри тўхтатишни билмас эди. Шундай бўлсада, клуб скаутлари ҳимоячини «Интер»га жуда арзон нахрда таклиф қилишади. Энг қизиғИ шундаки, «Интер» айнан марказий ҳимоячига эҳтиёж сезгани боис, колумбиялик футболчини харид қилади. Ўзининг илк мавсумида бутун Италияда кулгуга сабаб бўлган Риваснинг ишлари юришмади. Иккинчи мавсумда эса, тўлиқ заҳирага михланиб қолди. Унинг тактик ва теҳник нўноқлиги ўзи иштирок этган 13 та ўйинда шу қадар кўзга ташланиб қолдики, хатто у ҳақида латифалар тўқишни бошлаб юборишади. «Интер» уни «Ливорно», «Днепр» синари клубларга ижарага берган бўлсада, маошини ўз ёнидан тўлаб борди. Ўзи учун порлоқ келажакни ишлаб олган қаҳрамонимиз эркин агент сифатида МЛСга йўл олди. 3 йил давомида атиги 10 та ўйинда майдонга тушган  Ривас шартомаси якунлангач Колумбияга қайтиб кетди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:04, 01.12.2019. Ўқилди: 4206 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.