Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Артуро Видалнинг келажаги аниқ бўлди

“Барселона” жамоасининг чилилик яримҳимоячиси Артуро Видал қишки трансфер ойнаси очилиши билан сотувгақўйилади.

“Calcio mercato” нашри берган маълумотларга қараганда, клуб футболчини борасидаги исталган таклифлар учун очиқ эканлигини эълон қилган. Айни дамда Видал учун Италиянинг “Интер” ва “Ювентус” жамоаларидан таклифлар мавжуд.

“Барселона” ярим ҳимоячининг трансферидан 20-25 миллион евро атрофида ишлаб олишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этишга қарши эмас. Боз устига Италиядан тушган таклифлардан бирини қабул қилиши ҳақида ўз ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилган.

Eслатиб ўтамиз, Видал ушбу мавсумда 13 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

“Барселона” Канте учун курашдан чиқди

Каталония супер клуби “Челси” ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. “MundoDeportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, “Челси” ўз ярим ҳимоячисини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Католонияликлар эса, 28 ёшлик футболчи учун бу суммани тўлашни исташмади ва Канте учун курашдан чиқишганини расман эълон қилишди.

Айни дамда Канте учун ПСЖ, “Ювентус” ва “Реал Мадрид” жамоалари қизғин кураш олиб боришмоқда ва имконият Мадрид клубида яҳшироқ. Гап шундаки, Кантенинг ўзи “Реал” сафида тўп суришни авзал кўрмоқда.

Eслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Нголо “Челси” либосида АПЛ бахсларининг 10 та учрашувда иштирок этди ва 3 та голга муаллифлик қилди.

“Ливерпуль”дан бомба трансфер

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси қишки трансферлар чоғида яна бир катта трансферни амалга оширишга ҳаракатни бошлаб юборди.

Таниқли “Bild” нашри берган маълумотларга қараганда клуб дунёнинг энг иқтидорли фуболчиларидан бири Кай Ҳаверцни “Ливерпуль”га олиб келиш ишларини бошлаб юборган.

Германиялик иқтидорни “Байер” қишки трансфер ойнаси чоғида қўйиб юбормоқчи эмас. Айни дамда бутун жамоа унинг аторида қурилган бўлиб, Ҳаверцнинг жамоада қолиши жуда муҳим.

Шу сабабли, клуб раҳбарлари футболчининг агенти билан учрашди ва трансферни келаси йил ёзда амалга ошириш борасида келишувга эришган. Катта эҳтимол билан ушбу трансфер “Ливепуль” учун 50-60 миллион фунт стерлингга тушадиган кўринади. Футболчи билан шахсан Юрген Клоппнинг ўзи қизиқиб қолгани боис, раҳбарият ҳар қандай холатда ҳам трансфердан воз кечмоқчи эмас.

Eсалтиб ўтамиз, “Ливерпуль” қишки трансферлар чоғида ўзининг илк трансферини амалга оширди. Қитъадошимиз иқтидорли Такуми Минамино жамоа сафига келиб қўшилди.

“Валенсия” “шаҳарликлар” ҳимоячисига кўз тикди

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси раҳбарлари “Манчестер Сити” қанот ҳимоячиси Жоа Конселуни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

ТМWнашри томонидан тарқатилган ахоборотларга қараганда испан клуби ҳимоячини ижарага олишни истамоқда. Конселу учун “Валенсия” бегона эмас. Қаҳрамонимиз 2014-2018-йиллар давомида “кўршапалаклар” сафида омадли тўп сурган.

Айни дамда португалиялик фулбек Манчестер шаҳрида деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Манбанинг хабар беришича, агар клуб раҳбарияти рози бўлса, “Валенсия” ижара шартномасига мавсум сўнггида харид қилиш бандини ҳам қўшиб қўймоқчи. “Валенсия”нинг таклифига “Манчестер Сити” ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ, бироқ тез орада бу трансфер ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Eслатиб ўтамиз, Жоа Конселу ўтган ёзда клуб сафига “Ювентус”дан келиб қўшилган ва жамоа унинг трансфери учун 65 миллион евро тўлаган эди. Футболчи ва жамоа ўртасидаги шартнома эса, 2025-йилда ўз якунига етади.

“Манчестер Сити” “Арсенал”дан тавон пули талаб қилмоқда

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Микел Артетани жамоа бош мураббийи этиб тайинлашга яқин тургани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

“SkySport” нашри берган маълумотларга таянадиган бўлсак, “шаҳарликлар” Артета учун “Арсенал”дан тавол пули талаб қилмоқда. Маълум бўлишича, клуб ва испаниялик мутахассис ўртасида тузилган шартномада айнан шу банд мавжуд экан. Мураббий ўз шартномаси тугашидан аввалроқ бошқа клубни бошқаришни истаса, унинг янги жамоаси “Манчестер Сити” учун 2 миллион евро тўлаб бериши лозим.

“Арсенал” клубининг расмий сайти бу сумма тўланишини ва мураббий тез орада расман эълон қилиниши ҳақида баёнет бериб ўтди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:51, 20.12.2019. Ўқилди: 12545 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик