Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2551 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги маълумотлар билан таниширишда давом этамиз.

“Наполи” иккита трансферни амалга оширади

Италиянинг “Наполи” жамоаси тез орада бир йўлла иккита футболчининг трансферини эълон қилиши кутилмоқда. Унга кўра, Неаполликлар “Селта” ярим ҳимоячиси Станислав Лаботки ва “Леппциг» ярим ҳимоячиси Даниел Даммени ўз сафига қўшиб олади.

Никола Скири берган хабарларга кўра, “Наполи” жамоаси словакиялик футболчи учун “Селта”га 20 миллион евро бадал пули тўлайди ва футболчи билан уч ярим йиллик шартнома имзолайди. Шартнома бандаларгиа кўра, Лаботкининг Неапол шахридаги йиллик даромади 1,8 миллиой еврони ташкил этади. Шунингдек, “Наполи” немис клубига футболчи учун 13 миллион евро тўлайди. Клуб бу сумманинг 3 миллионини турли бонуслар тариқасида қўшиб бериш борасида келишувга эришган. Германиялик футболчи “Наполи” сафида йилига 1,7 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.

“Реал Мадрид” футболчиси ижарага берилди

Мадриднинг “Реал” ҳимоячиси Хесус Вальехо яна жамоа қароргоҳини тарк этди ва навбатдаги ижара асосида Испаниянинг “Гранада” жамоаси сафига бориб қўшилди. Бу ҳақида Испаниянинг Марcа нашри хабар тарқатмоқда.

23 ёшли футболчининг бу умумий ҳисобдаги 4-ижара жамоасига айланди. Эслатиб ўтамиз, Хесус ўз тенгдошлари ўртасида ўтказилган сўнгги Европа чемпионатининг олтин медаллари эгаси саналади.

“Эвертон”да ўзгаришлар

 

Ливерпуль шахрининг “Эвертон” клуби қишки трансферлар чоғида бир нечта асосий футболчиларини сотувга қўйиши мумкин”,- деб хабар тарқатмоқда "The sun" нашри.

Манба берган маълумотларга қараганда, раҳбарият “Ливерпуль”га бой берилган учрашувдан сўнг, Клуб барча етакчи футболчиларни сотиб юборишга қарор қилган. Биринчилардан бўлиб жамоани январ ойида Гулфи Сигурдсон тарк этиши мумкин. Италиялик мураббий исландиялик футболчи билан хайрлашишга тайё эканлигини маълум қилган. Айни дамда ярим ҳимоячининг трансфермаркет порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этмоқда.

Шунингдек, Женк Тосун, Тео Уолкот, Морган Шнайдерлен ва дарвозабон Жордан Пикфордлар ҳам тез орада ўзларига бошқа жамоа излашларига тўғри келади. Карло Анчелотти клуб раҳбарлари томонидан янги жамоа шакиллантириш учун етарлича маблағ олса, келаси мавсумда “Эверон” кучли тўртликдан жой олиш учун курашга киришиши таҳмин қилинмоқда.

Сулшер Погбанинг ўрнини беркитмоқчи

 

ESPN нашри тарқатган хабарларга кўра, “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер қишки трансферлар чоғида “Аякс” ярим ҳимоячиси Донни Ван Де Бекни харид қилишни истамоқда. Мураббийнинг фикрича, айнан Ван Де Бек жамоадаги муаммолий нуқталардан бирига айланган ярим ҳимоядаги бўшлиқни тўлдиришга қодир.

Маълумотларга қараганда, мураббий, клуб спорт директори Эд Вудвор билан 22 ёшли футболчининг трансфери борасида келишиб олган. Унга кўра, клуб ярим ҳимоячининг трансфери учун 50 миллион евро ажратишга тайёр.

“Аякс”нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши боис, клуб ўз етакчиларини жамоада ушлаб қолишдан ҳеч қандай наф кўрмаяпти. Шу сабабли, уларнинг трансфери борасидаги барча таклфиларни кўриб чиқишга тайёр экалигини маълум қилган. Голландиялик футболчининг ўзи ҳам кучлироқ чемпионатда тўп суришга қарши эмас. Футболчининг агенти берган хабарларга кўра, Дони инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборган.

“Челси” Лондон клуби футболчиси учун даъвогар

“Челси” клубу Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Вест Ҳем” футболчис Исса Диопни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. “Eхspress” нашри берган маълумотларга қараганда, “Аристократлар” Диопни қўлга киритиш мақсадида “Вест Ҳем”га 40 миллион евролик таклиф билан чиқишган. “Болғачилар” “Челси”ига Исса Диопни сотишга қарши эмас, бироқ трансфер суммаси 50 миллион евродан кам бўлмаслигини талаб қилишмоқда. Ҳозирча “Челси” бу борада ўзининг якуний қарорини қабул қилганича йўқ. Футболчининг ўзи тезроқ жамоасини ўзгаритишни истамоқда. Бу ҳақида унинг эгенти “Миррор” нашрига берган интервюсида маълум қилган.

“Интер” футболчиси азалир рақиб жамоасига ўтсиши мумкин

Италиянинг “Интер” клуби ярим  ҳимоячиси Матео Политано қишки трансфер ойнаси чоғида ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақида “Le Gazzeta Della Sport” нашри хабар тарқатмоқда.

Айни дамда ярим ҳимоячи Антонио Конте қўл остидаги ҳаракатларидан қониқмаяпти. Боз устига Политано “Интер”да етарлича ўйин амалиётига эга ҳам бўлмаяпти. “кўк-қоралар” ўз футболчисини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга қарши эмас.

Айни дамда Политано билан “Фиорентина” ва “Милан” клублари жиддий қизиб қолган. Манба берган маълумотга кўра, Политанонинг агенти  “Милан” жамоаси вакиллари билан учрашишга ҳам улгурган ва илк музокаралар омадли якун топган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:59, 09.01.2020. Ўқилди: 11800 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.