Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1499 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Драган Черан «Насаф»да қанча маош олганини ва бошқа кўплаб сирларни ошкор қилди (интервью)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ортда қолган йилда Ўзбекистонда энг яхши легионерга айланган "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан куни кеча Белград шаҳрида «Mozzartsport.com» нашри учун катта интервью бериб ўтди. Қизиқарли суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Яқинда Интернетни титкилаб ўтирар эканман, Ўзбекистон чемпионатидаги император серб эканлигини билдим. Шунингдек, унга Ўзбекистон фуқоролигини таклиф қилишганини ҳам ана шунда билиб олдик. У ўтган мавсум давомида жамоавий ва шахсий совринларнинг барчасини қўлга киритишни уддалади. Биз у билан Инстаграм тармоғи орқали боғландик. Драган бизни ҳайрон қолдирганча, мулойимлик билан таклифимизга рози бўлди ва биз у Белградга келганидан сўнг учрашдик.

 

— Агарда менга кимдир келажакда Ўзбекистонга йўл оласан ва у ерда йилнинг энг яхши футболчисига айланасан деса, ишонмаган бўлар эдим. Барчанинг ўзига хос принциплари мавжуд. Мен ўз бахтимни Осиё қитъасида топдим. Балки бу тақдирдир? Яна ким билади дейсиз?! Менда ҳеч қачон «Партизан» ёки «Стар» сафига бориб қўшилиш орзуси бўлмаган. Сербиянинг кучли жамоаларини захира ўриндиғини бойитишга имкон бўлсада, буни истамаганман. Доимо хавфсиз вариантни танлаш орқали қишлоқдаги энг кучли футболчи бўлишни танлаганман…

 

Қандай қилиб Ўзбекистонга бориб қолдингиз?

— Ўша пайтда мен «Вардар» жамоаси футболчиси эдим. Биз ЕЧЛнинг саралаш босқичига тайёргалик кўраётган эдик. Асосан Қозоғистон ва Ўзбекистондаги клублари билан ишлайдиган агент Синиша Бранкович менга қўнғироқ қилди. Мен бу инсонни олдин сира учратмаганман ва менда ҳеч қачон мененжер бўлмаган. Агент менга Ўзбекистон клубига таклиф қилди. Ўша пайтда Ўзбекистон футболи ҳақида Ривалдо, «Бунёдкор», Сколари ва футболга тикилаётган пуллар ҳақида бир неча йил аввал эшитган маълумотларимдан бошқа қандай маълумотга эга эмас эдим.

 

 

У ерда қандай пайдо бўлдинг?

— Бахтимга Бранкович таклиф қилган «Насаф» жамоасида сербиялик Деян Больевич бор экан. У мен билан боғланди ва келишимни ва бу ерда менга ҳужумчига талаб бор эканлигини айтди. Мен спектикман. Футбол ўйнаётган давлатингни ўзгартиришнинг ва у ерда қолишнинг учун ҳар мавсумда камида 10 ёки 20 та гол киритишни уддалаш лозим. Ҳужумчи бўлганинг учун сенинг ҳаракатларингни гол билан баҳолашади. Бундан ташқари, бегона юртда ўйинга таъсир кўрсата олишинг лозим. Бу руҳан катта босим остида қолиб кетишга сабаб бўлади. Барчасини енгиб ўтишим учун "Насаф"даги илк йилимнинг 3 ойини сарфладим.

 

Ўзбекистон ҳақида Google орқали маълумот қидирдингми?

— Мен 10 кун давомида қарор қабул қила олмадим. Албатта, интернетдан маълумотлар қидирдим, бироқ жамоанинг расмий сайтидан бошқа ҳеч қандай керакли маълумотни излаб топиш насиб этмади. Шундай бўлсада, Больевичнинг сўзлари устунлик қилди ва у мени кўндиришга муваффақ бўлди.

 

Қандай қилиб у ерга ўтдинг?

— Бошқа ҳаёт, ўзгача маданият… мен у ерда кўрган барча нарсалар кўникиб қолганларимникидан тубдан фарқ қилар эди. «Насаф» сафига бориб қўшилишим билан клуб Больевичдан мен сабабли воз кечгани маълум бўлди. Мен унга қўнғироқ қилдим ва унинг ёрдами эвазига унинг ўрнини эгаллай олмаслигимни айтдим ва бирга Сербияга қайтишни таклиф қилдим. У эса, бу шунчаки футбол ва тақдир эканлигини айтиб мени қолишга яна бир бор кўндирди.

 

Биринчи кунлар қандай ўтди?

— Жамоада яна бир серб бор экан. Огнен Красич. Айни дамда у «Воздовац» клубида тўп сурмоқда. У билан биргаликда мослашиш жараёнини ўтказдик. У аввал Қозоғистонда тўп сургани учун рус тилини ўрганган экан, менга ҳам ўргатди. Ўзим ҳам рус тилини Озарбойжонда анча-мунча ўзлаштирган эдим. У ерда асосан ўзбек ва рус тилларида сўзлашишади. Баъзилар икки тилни қўшиб ҳам мулоқат қилади. Пойтахт Тошкентда эса, баъзилар инглиз тилида ҳам эркин сўзлашади.

 

Жамоа номини "Насаф" дединг. шаҳарнинг номи нима?

— Қарши. Бу саҳрода жойлашган шаҳар. Шу сабабли, келганимдан сўнг бир неча кун ўтиб кетгим келган эди. Бизнинг замонавий базамиздан чиқишингиз билан барча жой қум ва тупроқдан иборат эканлигига кўзинг тушади. Бу инсонни депрессияга тушириб қўядиган сокин шаҳар. Уни ўз кўзинг билан кўришинг керак, мен тасвирлаб бера олмайман.

 

Демак кун бўйи клуб лагеридан чиқмаган экансанда?

— Ҳа, бунинг ҳам ўзига яраша устунликлари мавжуд эди. Машғулотлар, тикланиш ва яна машғулотлар. Барчаси шу қадар яхши бошландики мен илк 11 та учрашувда 13 та гол киритишга муваффақ бўлдим. Ярим мавсум давомида шу қадар яхши таасссурот қолдирдимки, менга 2 йиллик шартнома таклиф қилишди.

 

Сен оилали инсонсан. Аёл киши сен айтган шароитга қандай дош берди?

— Тўғриси, у жуда қийналди. Бегона юрт. Ўзгача инсоналар. Кўнгилочар бирорта машғулот топиш жуда қийин. Бизда ой давомида атиги бир нечта дам олиш кунлари бўлар, уни ҳам рус миллатига мансуб инсонлар билан ўтказар эдик. Бу ҳақида аёлим билан эслашни ҳам истамайман ҳам.

 

Маҳаллий одатлар қандай? Ўзбеклар қандай инсонлар?

— Ўзбеклар бирор бир сўз айтишдан ҳам олдин ўйлаб оладиган халқ. Улар динга берилган десам, тўғрироқ бўлади. Улар оилавий борди-келдига катта урғу беришади ва инсонлар билан доимо мулоқотда бўлишни хуш кўришади. Ўзбекистонда ҳам биздаги сингари динга бироз бепарволар мавжуд, бироқ меҳмондўстлигини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбекларда кичик футболчилар доимо катталарга яхши муомалада бўлади ва улар билан мулойим муомала қилишга ҳаракат қилади. Агарда, баъзи ёш футболчиларда салбий жиҳатлар кўзга ташланса, мураббийлар уни дарров ўринбосарлар таркибига ўтказиб юборади. Бундай жазодан сўнг, футболчи ўзини босиб олгачгина, ортга қайтарилади.

 

Ўзбекистонда қандайдир қизиқарли одатлар мавжудми?

— Ўзбекистон бутун дунё учун классик ўлка. Уларда бир қизиқ одат бор экан. Мавсум бошида стадионда қўй сўйилар экан. Агар мавсум кутилганидек, омадли чиқмаса, унинг ўрталарида бу иш яна бир бор такрорланади. Бундай одат Туркияда ҳам мавжуд.

 

Сизнинг биринчи клубингиз қандай эди?

— «Насаф» яхши йўлга қўйилган ва замонавий клуб эди. Унинг ҳомийси ҳақидаку, гапирмаса ҳам бўлади. Жамоанинг йиллик бюджети 6 миллион еврога тенг. Бу жиддий пуллар. Шундай бўлсада, кўп нарса шаҳар ҳокимга ҳам боғлиқ. У спортга қизиқиши ёки қизиқмаслигига қараб клубга пул ажратади. Жамоадаги бир ярим мавсумим ажойиб тарзда ўтди, сўнг шаҳар мери ўзгарди. Янги ҳоким спортга пул сарфлашни истамади. Шу сабаблигина у ердан кетдим. Бу жамоа Европа лигасининг аналоги бўлган ОФК кубогида зафар қучган. Ўзбекистоннинг клублари кучли бўлгани боис, бу юрт бу мусобақада бошқа иштирок этмайди. Ўзбек футболчиларининг кучли эканлиги боис, улар бор эътиборини ОЧЛга қаратишган.

 

Футболчи Ўзбекистонда неча пул маош олади?

— Бу ўзингизга боғлиқ. Улар аввалига сизни таркибга киритишади ва бир неча ой давомида кузатишади. Агар улар истаган ўйинни намойиш этсангиз, ойлик маошингиз 15-20 минг еврони ташкил этади. Бу «Насаф» сингари клублардаги нарх. Маҳаллий футболчилар анча кам маош олишади. Шунга қарамай, ўз маошларидан доимо хурсанд эканлигини яшириб ўтиришмайди.

 

«Пахтакор»га қандай келдинг?

— Биз ОЧЛда деярли ўлим гуруҳидан жой олдик. Хависи бор «Ас-Садд», «Персеполис» ва Дубай шаҳри жамоаси бор эди. 10 очко билан ҳам 3-ўринда қолиб кетдик.  Кейин клубда молиявий муаммолар бошланди. Кўп ўтмай, менга ортиқ пул тўлай олмасликлари ҳақида маълум қилишди. Чиройли хайрлашдик. Ўша пайтда менда Таиланд ва «Пахтакор»дан таклиф тушди. Мен Ўзбекистонда қолишни афзал кўрдим.

Манба: stadion.uz

Интервьюнинг давоми бор. Иккинчи қисмида Черан "Пахтакор"даги фаолияти, Эктор Купер уни Ўзбекистон терма жамоасига таклиф қилгани ва бошқа қизиқарли саволларга жавобларни ўқийсиз. 

Киритилди: 18:37, 13.01.2020. Ўқилди: 24009 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.