Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [19]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [16]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [15]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар номи маълум қилинди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор Шомуродовнинг амакиси у ҳақда нималар дейди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Илҳом Шомуродов. Бу собиқ футболчини нафақат қашқадарёлик футбол ишқибозлари, балки мамлакатимиз футбол шинавандалари ҳам жуда яхши билишади. Илҳом Шомуродовнинг вилоятимиз бош жамоаси – “Насаф”нинг ютуқларига қўшган ҳиссаси жуда салмоқли ва эътирофга лойиқ. Айниқса, унинг муҳим учрашувларда “аждарлар”нинг жонига аро кириши кўпчиликнинг ёдида илиқ таасуротлар қолдирган. Футболчи жароҳати боис, бутсаларини михга илишга мажбур бўлди. «Nasafnews» мухбири Ренат Эрназаров футболчи билан суҳбатлашди.

Илҳом Шомуродов ҳақида қисқача
Туғилган санаси ва манзили: 1984 йил 28 март, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани
Футбол билан 7 ёшидан шуғуллана бошлаган.
Биринчи мураббийи: Одил Ҳасанов, Термиздаги футбол-мактаб интернатида таҳсил олган
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: «Сурхон» (Термиз) – 2001-2004 йиллар; «Тўпаланг» (Сариосиё) – 2005-2007 йиллар; «Машъал» (Муборак) – 2008 йил. 2012 йил ярим мавсум – “Бунёдкор” жамоасида, 2009 – 2016 йиллар давомида  «Насаф»да тўп тепган.
“Насаф”даги фаолияти давомида: Ўзбекистон миллий чемпионатида бир марта кумуш медали соҳиби, 6 карра бронза медали соҳиби, бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби. 2011 йили ОФК кубоги соҳиби. 2012, 2013, 2015, 2016 йилларда “Насаф” таркибида ОЧЛ мусобақаси иштирокчиси.
Оилали, 3 қиз фарзанднинг отаси.
Мухлислик қиладиган клуби: «Манчестер Юнайтед»
Ёқтирган футболчилари: Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Уэйн Руни.

2015 йилги Олий лиганинг 23-тури доирасидаги «Насаф» – «Навбаҳор» учрашувида мезбонлар йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Мазкур баҳсда Илҳом Шомуродов дубл қайд этган ва “Насаф”нинг 1000-юбилей голини киритган.

Илҳом Шомуродов сўнгги бор,  2016 йилги чемпионатнинг 13-тур доирасидаги сафарда “Нефтчи”га қарши бўлган учрашувнинг 62-дақиқасида майдонга тушган, ушбу ўйин 2:2 ҳисобида якунланган.

Сўнгги голини эса 2016 йилги чемпионатнинг 3-тури доирасида Қаршида бўлган “Обод”га қарши  учрашувда киритган, бу учрашувдаги ягона гол “Насаф”га ғалаба келтирган эди.

Хўш, Шомуродов айни пайтда нима фаолият билан банд. Биз шу ҳақда ва бошқа саволлар билан, “Насаф”нинг собиқ ҳужумчисига мурожаат қилдик.

— Ҳозирги кунда ўзимизнинг туманимиз Жарқўрғонда тадбиркорлик билан шуғулланаяпман. Афсуски, футболдан ўзим хоҳлаганимдан кўра эрта хайрлашишимга тўғри келди. Жароҳатим жиддий бўлмаганда, футболчилик фаолиятимни яна давом эттирган бўлардим. Наилож, тақдир шунақа экан.

— Насаф”нинг тақдири ҳозир ҳам сизга қизиқми?
-Албатта, “Насаф” юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолган. Футболчи сифатида нимага эришган бўлсам, шу клубда эришдим. Шахсан мен “Насаф”нинг тақдирига бефарқ бўла олмайман. Мен учун “Насаф” ҳақидаги ҳар қандай хабар қизиқ. Яхши янгилик бўлса, қувонаман. Ёки тескариси.  Собиқ жамоамнинг ҳар бир ўйинини кузатиб боришга ҳаракат қиламан.

— Илк жамоангиз “Сурхон”нинг ўйинларини ҳам кузатасизми?
— “Сурхон”нинг ҳамма ўйинларини кузата олмайман, аммо айрим ўйинларини томоша қилиш учун стадионга тушиб тураман.

— Жиянингиз Элдор Шомуродов сиздан кейин Шомуродовлар номини яна тез-тез тилга олинишига сабаб бўлаяпти, энди унинг дадаси – Азамат акангизнинг армонлари ушалдими?
— Албатта, Элдор ўзининг ҳаракатлари билан оиламиз шаънини ва юртимиз шаънини баланд кўтаряпти. Бу ҳолат биз учун жуда ёқимли. У ҳақда илиқ гаплар эшитсак, ҳаммамизнинг қалбимиз ғурурга тўлади. Азамат акамнинг ёшлигида футболчи сифатида жуда катта орзулари бўлган. Афсуски, жароҳати туфайли футболни эрта ташлашга мажбур бўлган. Ҳаттоки, акамнинг жароҳати туфайли мени футболга боришимга онам қаршилик ҳам қилган, “битта оилага, битта футболчи етади", деб. Лекин дадам мени қўллаб-қувватлаганлар. Мана энди Азамат акамнинг кўнгли тўқ, ўзининг орзулари ҳам ўғли Элдор орқали ушалмоқда.

— Бизга маълумки, Элдор Муборакнинг “Машъал” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Уни шу академияга илк марта етаклаб келган инсоннинг кимлиги, ҳамма учун қизиқарли…
— Элдорни илк марта “Машъал” академиясига олиб келган мутахассис, айни пайтда “Шўртан” футбол клубида раҳбарлик қилаётган Виктор Георгиевич Алешников бўлади. Виктор Георгиевич ўша пайтда селекционер бўлган ва Элдордаги иқтидорни олдиндан пайқай олган.

— Элдорга оила аъзоларингиздан ким кўпроқ насиҳат қилади?
— Ўзингиз ҳам биласиз, бизнинг оиламизда ҳамма футболнинг ишқибози ва футболни яхши тушунишади. Оила аъзоларимиз тўпланганда, суҳбатнинг аксарият қисми фақат футбол ҳақида бўлади. Элдорни ҳаммамиз бунданда катта ютуқларга эришишини жуда истаймиз. Шунинг учундир унга ҳамма ўзининг маслаҳати ва насиҳатини аямайди. Элдор кўпинча мен билан мулоқот қилади ва тез-тез фикр алмашиб турамиз.

— Сизга маълум, Элдорга Европа клубларидан қизиқиш жуда катта, агар сир бўлмаса унинг кейинги жамоаси қайси бўлиши мумкин?
—  Элдорга Германиянинг “Штутгарт” клуби асосий давогарлардан бири бўлиб турибди, аммо “Ростов” трансферга рози бўлмади. Улар ёзда яна ҳаракат қилишмоқчи. Бундан ташқари ҳам унга бошқа клублардан қизиқишлар бор.

— Биз биламиз, Отабек акангизнинг ҳам ўғли – Ойбек Шомуродов, “Бунёдкор” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади, у ҳақда ҳам маълумот берсангиз.
— Ҳа, Отабек акамнинг ўғли Ойбек 2012 йилдан буён “Бунёдкор” футбол академиясида таҳсил олади. Ойбек ҳозир 16 ёшда (2003 йил 20 ноябрда туғилган). У ҳозир “Бунёдкор”нинг ўринбосарлари жамоасидан жой эгаллаш учун ҳаракат қилаяпти. Ҳаракатлари яхши, умид қиламиз ундан ҳам яхши футболчи етишиб чиқади.

— Фарзандларингизнинг бири ўғил бўлганда, футболчи бўлишини ҳоҳлармидингиз?
— Албатта хоҳлардим, аммо мажбур қилмасдим. Бизнинг оилада шундай, ҳеч кимни футболчи бўлишига мажбурлашмайди, балки ўзида қизиқиш ва интилиш бўлса, қўллашади. Аммо мен ҳозир уч нафар қиз фарзандимни тарбия қилаяпман. Аллоҳга шукур, бахтиёрман. Қизларимдан биронтаси ҳали футболчи бўлишини айтмади (кулади).

— Собиқ ҳужумчи сифатида фикрингизни айтсангиз, яхши ҳужумчи бўлиш учун нима керак?
— Биласизми, мен ҳам бу ҳақда умумий қилиб айтишим мумкин. Яхши ҳужумчи бўлиш учун тинимсиз меҳнат қилиши керак, албатта талант ҳам бўлиши керак. Яхши ҳужумчида маънавият ҳам яхши бўлиши керак. Энг муҳими, орзу қилишни ва унга эришиш учун интилишни билиши керак.

— Олимпия терма жамоамиз ўйинларини кузатиб бораяпсизми? ОТЖнинг бу чемпионатдаги имкониятлари ҳақидаги фикрингиз.
— Албатта кузатиб боряпман. Дастлабки ўйинда ҳаяжон бўлди, яъни совуққонлик етишмади. Иккинчи ўйинда улар анча ўзларига келиб олишди ва имкониятлари даражасида тўп тепишди. Ўйлайманки, эндиги ўйинлари ўтганларига кўра ҳам яхши чиқади. Биз жуда-жуда хоҳлаймиз ОТЖнинг олимпиада йўлланмасини қўлга киритишини. Бунга уларнинг имкониятлари ҳам салоҳияти ҳам етарли деб, ҳисоблайман. Уларни барча оила-аъзоларимиз билан телеэкран орқали қўллаб-қувватлаб турамиз. Ишонамизки, укаларимиз буни уддалашади.

— Самимий суҳбат учун катта раҳмат.

Ренат Эрназаров суҳбатлашди.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 19:53, 14.01.2020. Ўқилди: 10531 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.