«Барселона» Родригони қўлга киритиш йўлини топди
«Барселона» клуби «Спортинг» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш учун курашда «Манчестер Юнайтед»дан устун келмоқчи.
Catalan Radio тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчини 80 миллион еврога сотиб олиб, бу пулни бир неча ой мобайнида тўламоқчи.
Аммо "Барса" уни дарҳол «Валенсия»га мавсум охирига қадар ижарага беришни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига эса "кўршапалаклар" ҳужумчиси Родригони қўлга киритмоқчи. Каталонияликлар ушбу ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи.
«Манчестер Юнайтед» Фернандешнинг трансфери борасида «Спортинг» билан келиша олмади. Бруну ушбу мавсумда 24та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 13та голга узатма берди.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 23:01, 28.01.2020. Ўқилди: 8395 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар