Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду синдроми билан оғриган Азар ёки "Реал"нинг муаммоси нимада?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқиндагина Эден Азарнинг “Барселона” ва “Манчестер Сити”га қарши учрашувларни ўтказиб юбориши борасида хабарлар тарқалди. Очиғи,бундай янгиликдан сўнг, бельгиялик футболчи ва унинг янги клубига ҳавас қилишнинг иложи йўқ. Шунга қарамай, Эден “Реал Мадрид”нинг ягона муаммоси эмас...

Аслида “Реал Мадрид”нинг асосий муаммоси ҳали-ҳануз Роналдунинг йўқлиги бўлиб турибди. Португалиялик жамоадан кетгач, клуб унинг ўрнини руҳан ва жисмонан босишга қодир футболчини олиб келишни уддалай олмади. Эден Роналду кетгач орадан бир йил ўтиб жамоага таклиф этилди. Келинг,тан олайлик, Азарнинг Роналду билан ўхшаш қирралари деярли йўқ эди. У ҳеч қачон мавсум давомида 40 та гол урмаган. Бундан ташқари, Азарнинг майдондаги асосий функцияси сўнгги зарбани бериш эмас, сўнгги пасни ижро этишдан иборат. Эден қайсидир маънода иш бериши мумкин эди, бироқ ундаги жароҳатлар бунга тўсқинлик қилди. Агар жароҳатлар бўлмаганида ҳам ўйлашимча жуда катта эффект бермаган бўлар эди. Сабаби, бельгиялик футболчи жамоага ижобий таъсир ўтказиши учун марказда гол-одам ҳаракат қилиши керак.

Очиғи, Карим Бенземанинг ўйин услуби бироз ўзгачароқ. У жамоавий ўйинни хуш кўрувчи ақлли ҳужумчи. Унда “қотиллик” инстинкти деярли мавжуд эмас. Ҳозир “Реал Мадрид” мухлисларининг қошлари чимирилиб кетган бўлса, ажаб эмас. Келинг,сўзларимни статистик маълумотлар билан исботлаб бераман.

Айни дам Ла Лигада дарвозага зарба йўллаш борасида “Реал Мадрид” (407 та зарба) яққол етакчилик қилмоқда, бироқ киритилган голлар сонида эмас. Масалан, жамоа 407 та зарба орқали 46 та гол киритган бўлса, “Барселона” 322 та зарбадан 62 та гол “ясашга” муваффақ бўлмоқда.

Барча танқид қилаётган “Барселона”нинг ҳужум чизиғи деярли икки баробар савиялироқ ўйин кўрсатмоқда. Қайсидир маънода Роналдунинг кетиши якунловчи зарбалардаги аниқликка таъсир ўтказмоқда. Шунингдек, португалиялик футболчи даврида “Реал Мадрид” ўзи иштирок этган учрашувларнинг атиги 8 фоизидагина ҳисобни очмаган экан. Бу кўрсатгич бугунги кунда 23 фоиздан ошиб кетди.

 

Муаммо фақат Роналдунинг йўқлигида эмас аслида. Муаммо шундаки, “Реал Мадрид” худди олдинда Роналду бор деган фикр билан ўйнаётганида. Жамоа ҳужум чизиғидаги футболчилар учун шу қадар кўп вазят яратиб беряптики, худди олдинда Габриел Батистута ёки Филиппо Инзаги ўйнаётгандек гўё. Аслида Карим чакки ҳужумчи эмас. Криш кетгач у ҳам ўз мавқеини анча тиклаб олди, бироқ у юқорида айтилганидек,супер якунловчи эмас. У тўп билан марказдан қанотга ўтиши, бир ёки иккита ҳимоячини чалғитиши мумкин, бироқ керакли паллада керакли жойда пайдо бўлишда ҳали-ҳам оқсамоқда. Унинг голлари сони ортиши вазият ўнгланганини билдирмайди. Шунчаки, ҳужумчи энди марказда ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Баъзан бу наф берса, баъзан Карим вазиятларни кўкка совурмоқда.

Эътибор қаратган бўлсангиз керак, сўнгги пайтларда “Реал Мадрид”нинг ҳужумларидаги кескинлик йўқолиб бормоқда. Айниқса, позицион ҳужумлар чоғида жамоада кескин паслар ёки юқори темп умуман кўринмаяпти. Оқибатда, клуб ўз ҳужумларини яхши тайёрланманган зарбалар билан якунлашга мажбур бўлмоқда. Масалан, Эден учун ҳам гол киритиши учун 12 та уриниш керак бўлди. Ваҳоланки,зарбаларнинг 11 таси жарима майдончасининг ичидан йўлланган эди.

Айни дамда Эден –“Реал Мадрид” учун чинакам фалокатга айланиб улгурди. Бельгияликнинг омадсизлигини фақат жароҳатлар билан боғлаш ноўрин. Унинг ўзидан ҳам ўтган жойлари мавжуд. Масалан, Эден “Реал”га ўтгач, ўз карьерасидаги максимум даражага чиққанини ҳис этди ва ўзини эркин қўйиб юборди. Уни Испаниядаги энг қиммат меҳмонҳонада хордиқ чиқараётган суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, футболчи ўша машҳур: “таътилда ҳамма нарса мумкин” сўзларини айтди.

Инсонийлик жиҳатидан олиб қаралса, Эденга ачинишингиз турган гап, бироқ мавсум олди воқеаларни бир ёдга олинг?! Футболчи янги жамоасига ортиқча вазн билан етиб келган, профессионал тестдан ўта олмагани, 100 миллионлик футболчининг янги жамоасидаи суратини фотошопда тайёрлашгани, мотивациясиз мавсум ва бошқа кўплаб биз билмаган муаммолар футболчини 4 бор жароҳат олишига сабаб бўлгани бор гап. Футболчининг сўнгги жароҳати уни камида 2 ой сафдан чиқишини таъминлаб берди. Бу деярли Азар учун мавсум тугади дегани.

Очиғи, “қаймоқранглилар”нинг ҳужумдаги нўноқлигини Эден Азар билан боғлаш ноўрин. Шунчаки Эден Азарни сотиб олишдан “Реал Мадрид” қандай фойда кўргани тушунарсиз. Боз устига, "Реал"нинг нурсиз мавсумида барчанинг кўнглига илиқлик берган ёш Винисиуснинг ўрнига худди у сингари ҳаракат қиладиган янги бразилияликни олиб келди. Бунисига нима дейсиз? Умуман изоҳсиз қарорлар кўпайиб бормоқда.

 

Очиқчасига айтганда

Умуман олганда, “Реал Мадрид” сўнгги мавсумларда борган сари ўзи учун зарарга ишлайдиган қарорларни қабул қилишда давом этмоқда. Эден Азар иқтидорлими? Ҳа унда оламиз! Бензема ҳужумкор футболчи ва ажойиб 9-рақам эгасими? Бўлмаса-чи, найзанинг учида у ҳаракат қилади! Биз қайси жамоамиз? “Реал Мадрид”! Биз нимани истаймиз? Жуда кўп гол киритишни! Шунча голни ким уради? Бунисини билмаймиз! Жамоа қанчалар кучли футболчилардан ташкил топган бўлмасин, таркибида Левандовски, Месси,Роналду ёки ҳатто Холанд сингари якунловчи бўлмас экан, жамоадан юқори сифатли ўйин кутиш жуда мушкул. Агар, буни англаб туриб ҳам тўпурар ҳужумчисиз ҳаракат қилинса, ушбу клуб якунда барча фронтдаги совринларни рақибларига топшириб қўйиши аниқ.

Я.У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:32, 24.02.2020. Ўқилди: 12402 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик