Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Коронавирусга чалинган футболчиларнинг аҳволи қандай?

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Коронавирус юқтириб олган футболчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот бериб ўтади.

Бежизга футболчилар ишбу вирус учун энг қулай “ўлжа”га айланишмаяпти. Тинимсиз парвозлар, оғир юкламалар, кам уйқу ва доимо минглаб инсонлар қуршовида бўлиш организмнинг толқишига ва вирусни қабул қилишига олиб келмоқда. Бугун сўнгги кунларда ушбу дарт билан оғриётган футболчи ва мураббийларнинг аҳволи билан таништириб ўтамиз.

Микел Артета

 

Мураббий “Олимпиякос”га қарши учрашувдан сўнг вирус юқтириб олдими ёки кейинми буни аниқлашнинг иложи йўқ. “Арсенал” жамоавий карантинга чиқарилгач, унинг турмуш ўртоғи Микелнинг яхши эканлиги ва бу шунчаки шамоллаш эканлиги маълум қилинди.

Артетанинг оила аъзоларида ўтказилган тестлар салбий натижа берди. Ҳаммаси жойида. Артетанинг оиласи ҳафвдан йироқ. Артетанинг ўзи ҳам анча тузалиб қолганини маълум қилган. Энди уни икки бор кетма-кет тестда ҳам салбий натижага эришса, уни ҳам карантиндан чиқариб юборишлари маълум қилинган. Аслида 37 ёшли мураббий АПЛдаги коронавирус билан оғриши мумкин бўлганлар ичида энг сўнгги поғонада бораётган эди. Сабаби, ушбу вирус асосан ёши катта инсонларга тезроқ юқиши фанда ҳам исботланди. Маълумотларга қараганда, 98,8 фоиз ёшлар ушбу вирусни енгиб ўтишга қодир. Катта ёшдагилар бундай статистика билан мақтана олмайди.

Даниел Ругани

 

Ҳимоячи тинмай дам олаётгани ва филм томоша қилишдан чарчаганидан ёзғиринган бўлсада, унинг соғлиғИ яхшиланиб бормоқда. Афсуски, Италиядаги вазият борасида бундай деб бўлмайди. Мамлакатнинг деярли 30 фоизини ташкил этувчи қарияларнинг ушбу касалликка мойилиги боис, давлат коронавирусни енгишда қийналмоқда. Аслида пнивмония оғир ҳасталик. Яхшиямки, футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказишди ва касалликнинг илк босқичдаёқ бартараф этишга муваффақ бўлинди. Маълумотларга қараганда, футболчининг аҳволи кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Айни дамда барча керакли чоралар кўрилган ва унинг соғайиб кетиши учун кутишгина қолди холос. Унда ҳам Артета сингари симптонлар йўқ ва у ҳам карантиндан чиқишга руҳсат беришларини кутмоқда.

Гарай, Мангала, Гайя

 

Ўз футболчиларининг коронавирус билан оғриб қолгани учун “Валенсия” Бергамоликлардан хафа эмас. Сабаби, жавоб учрашувида Гарай ва Мангала “Аталанта”га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаган. Аслида Испанияга бу касаликни “Аталанта” олиб келди деган қарашлар ҳам йўқ эмас, бироқ бу исботланмаган. Бергамоликлар билан иккинчи учрашувда майдонга тушган Гаянинг бугунги кунда аҳволи анча яхши

Қизиғи шундаки, футболчилар топширган тест ижобий чиққан бўлсада, уларда ҳозирча ҳеч қандай симптонлар аниқланмаган. Шу сабабли, клуб уларни ўз уйларида карантинда сақламоқда. Футболчилар ҳам оила аъзоларини эҳтиёт қилиш мақсадида ёлғиз ҳаёт кечиришмоқда.

Каллум Хадсон -Одои

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Хадсон-Одои атиги икки кун касал бўлди, бироқ бугунги кунга келиб унинг аҳволи анча яхши. Ёш ва бақувват организм касални қачон юқтиргани ва қандай енгганини шифокорлар тушуна олмай қолмоқда. Каллум касални тўлиқ енгган бўлсада, унга клуб карантиндан чиқишга имкон бермаяпти.

Шунга қарамай, “Челси” ўз футболчиларнинг барчасини карантиндан чиқармаяпти. Маунтнинг ўзбошимчалиги учун клуб тез орада жазолаши кутмоқда. Лондон клуби вазиятга жидий ёндашишда давом этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:54, 18.03.2020. Ўқилди: 9765 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик