Шейкин, Қосимов, Шквирин. Собиқ дарвозабон Павел Бугалонинг ўзбекистонлик футболчилардан иборат орзулар терма жамоаси эълон қилинди
Собиқ дарвозабон Павел Бугало талқинига кўра Ўзбекистоннинг барча даврлардаги рамзий терма жамоаси тузиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилмоқда.
Бугалонинг орзулар терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Юрий Шейкин.
Ҳимоячилар: Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Фарҳод Магомедов, Виталий Денисов.
Ярим ҳимоячилар: Сергей Лебедев, Николай Ширшов, Сервер Жепаров, Миржалол Қосимов.
Ҳужумчилар: Игор Шквирин, Максим Шацких.
Шунингдек, Бугало энг эсда қоларли учрашув сифатида Афро-Осиё Кубоги-1995 доирасидаги сафарда ўтган Нигерия - Ўзбекистон (1:0) ўйинини танлади. Унда Бугало учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Маълумот учун, Павел 1995—2007 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоасида 40 та ўйин ўтказган.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:42, 01.05.2020. Ўқилди: 4332 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар