Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10037 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Агар қўлимда тилла балиқча бўлганида...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг «Онлайн интервью» дастурида иштирок этди. Унда мутахассис  терма жамоанинг келажакдаги режалари, футболчиларнинг спорт формаларига кириб олиши учун қанча вақт керак бўлиши, шунингдек, бош жамоамиз нега ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишда яна қўшни мамлакат жамоалари билан чекланиб қолаётгани ҳақидаги мавзуларида сўзлади.

Коронавирус пандемиясининг таъсири ҳақида

— Вадим Карленович, ФИФА март ва июнь ойидаги расмий ва ўртоқлик ўйинларини бекор қилди. Бу футболчиларнинг тайёргарлигига қанчалик таъсир қилди.
— Бу фақат бизга эмас, балки рақибларимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Албатта, бу умумий футболга салбий таъсир кўрсатади. Аввало, тайёргарликни бошлаш учун аниқ санани билиб олишимиз керак. Ҳозирча қачон ўйинлар ўтказилиши маълум эмас. Айни дамда бир нима дейиш қийин.

— Карантин вақтда терма жамоа аъзолари билан гаплашиб турибсизми? Масофадан туриб уларни қандай бошқариб турибсиз?
— Ўйинчилар билан гаплашиб турибман. Кейинги режаларимизни муҳокама қилдик, аммо кейинги ўйинимиз қачон эканини билмаймиз. Шунингдек, аввалроқ гаплашганимизда, футбол мавсум тўхтаб турганидан фойдаланиб икки ҳафталик йиғин ташкил этиш вариантини ўйлаб кўрдик. Албатта, буни Ўзбекистондаги футболчилар билан билан амалга оширмоқчи эдик. Бу ўйинчилар учун фойдали бўлар эди. Аммо ҳозир барча карантинда бўлгани учун буни амалга ошира олмадик. Профессионал футболчилар индивидуал равишда ҳар куни шуғулланиб туриши керак. Акс ҳолда бунақа катта танаффус уларга салбий таъсир қилади.

— Сиз “Бунёдкор” клуби бош мураббийи ҳам ҳисобланасиз. Жамоа футболчилари билан алоқада бўлиб турибсизми?
— Худди сиз каби улар билан ҳам видео орқали гаплашиб турибмиз. Албатта улар ҳам индивидуал тарзда машғулотларни бажаришмоқда. Улар шароит топиб югуришмоқда, жисмоний формани ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо футболда фақатгина тош кўтарган ҳолда айрим мушакларни чиниқтириш билан иш битмайди. Футболда барча мушаклар бирдек ишлаши керак. Шунингдек, улардан ортиқча вазн тўпламасликни сўраяпмиз.

Ўзбекистон чемпионати ҳақида

— Карантин режими бекор қилинганидан кейин ўйинчи керакли формага кириб олиши учун қанча ват талаб этилади?
— Ўйинчи индивидуал жиҳатдан формага кириши учун 2-3 ҳафта етарли бўлиши мумкин. Жамоавий ўйин тонусига эса фақат учрашувлар орқали кирилади. Шунинг учун дастлабки турларда кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин.

— Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистонда ушбу мавсумни охирига етказишга улгурамизми? Олдимизда Суперлига, Ўзбекистон кубоги ва миллий терма жамоанинг ўйинлари кутиб турибди.
— Барчаси мавсумни қачон қайта бошлашимизга боғлиқ. Масалан, мавсумни май ойи сўнгида қайта давом эттирадиган бўлсак, барча ўйинларни ўтказишга улгуришимиз мумкин.

Ўртоқлик ўйинлари ҳақида

— Сўнгги пайтларда Ўзбекистон терма жамоаси асосан қўшни мамлакатлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилмоқда. Бундан 1-2 йил аввал эса Сенегал, Марокаш, Уругвай, Эрон каби жаҳон чемпионати иштирокчилари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказилаётган эди. Нима учун ҳозир кучлироқ жамоаларга қарши ўйинлар ташкил этилмаяпти?
— Мен яқинда терма жамоани қабул қилиб олдим. У пайтда жамоанинг тузилган режалари мавжуд эди. Боз устига, дарҳол ЖЧ саралаш баҳсларида иштирок эта бошладик. Бугунги кунга келиб эса имконияти бор термалар билан келишяпмиз. Европа жамоалар билан ўртоқлик ўйини ташкил қилиш қийинлашди. Чунки Европада миллатлар лигаси каби янги мусобақалар ўтказилиб, уларда деярли бўш вақт қолмаяпти. Боз устига, коронавирус пандемияси туфайли уларнинг ҳам режалари бузилиб кетди.

Биз режалаштирган ўйинларга тўхталадиган бўлсам, 26 март санасига Қозоғистон билан Тошкентда ўйнаб, шундан сўнг Яманга йўл олишимиз керак эди. Дастлаб улар таклифимизга розилик бериб, сўнгра негадир ўз фикрларидан қайтишди. Шунинг учун тезда рақиб топишимиз керак эди. Ўйлашимча, Арманистон терма жамоаси Қозоғистондан кучсиз эмасди. Бу биз учун фойдали ўйин бўлар эди, афсуски, бу баҳс бекор бўлди. Мен Уругвай, Сенегал каби кучли жамоалар билан ўйнашга ҳамиша рози бўлганман. Ҳаттоки Бразилия ва Аргентина билан жон деб ўйнаган бўлардик. Аммо вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз.

— Сиз ўртоқлик ўйинларига танланадиган рақиб борасида Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўз таклифингизни берасизми?
— Мен таклиф беришим мумкин, аммо кўп нарса рақибларга ҳам боғлиқ. Агар биз Аргентина ёки Бразилия бўлганимизда, етакчи жамоалар ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш анча осон бўлар эди. Кучли жамоалар биз билан ўйнашга рози бўлиши учун уларда манфаат бўлиши керак. Ўз вақтида мусобақаларда яхши иштирок этганимизда Ҳиндистон билан биз билан ўртоқлик ўйинини ўтказишни хоҳлаб, яхшигина пул таклиф қилганди. Аммо мен бу таклифга рад жавобини бергандим. Бундай ўйиндан бизга ҳеч қандай наф йўқ. Кучли жамоаларга эса биз пул тўлашимиз керак. Агар қўлимда тилла балиқча бўлганида, ундан Бразилия, Аргентина, Голландия билан ўртоқлик ўйини ўтказишни сўраган бўлар эдим. Афсуски, менда бундай имконият йўқ.

ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кураш ҳақида

— Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, афсуски, Осиё чемпионати орқали Токио-2020 йўлланмасини қўлга кирита олмади. Бу жамоадан нечта ўйинчини миллий терма жамоага жалб қилмоқчисиз?
— Бу жамоа сафидаги етакчи ўйинчиларнинг барчаси миллий терма жамоага номзод ҳисобланади. Уларни кузатиб борамиз. Улар ўз клублари сафида яхши ўйин намойиш этиб, ўсишга эришишса, уларни миллий жамоага албатта таклиф этамиз. Олимпиячиларимиз сафидан қанчалик кўп футболчи терма жамоадан мустаҳкам ўрин эгалласа, миллий жамоамиз шунчалик кучаяди.

— 2022 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имкониятларимизни қандай баҳоласиз?
— Мақсадимиз ўзгармаган — аввало ҳозирги гуруҳдан кейинги босқичга чиқиб олишимиз зарур. Шундан кейинги яна гаплашишимиз мумкин. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳамиша ўз олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйиб келган. Мен буни тўғри деб ҳисоблайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз бу мақсадга эришиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Мураббийлар штаби эса ЖЧга чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бунга шубҳа йўқ. Бундан ташқари, кўп нарса клубларда ишлаётган мураббийларнинг профессионализмига, ўйинчиларни мусобақаларга тайёр олиш маҳоратига ҳам боғлиқ. Мавсумни қанча тез қайта бошласак, шунча яхши бўлади. Менга маълум бўлишича, Хитой ва Саудия клублари ўз базаларида шуғулланишни бошлаб юборишган. Биз эса ҳали машғулотларни бошламадик. Муаммо шунда.

— Суҳбатимиз сўнгида ўзбекистонлик мухлисларга тилакларингиз.
— Аввало бундай шароитда мухлисларга сабр тилаган бўлардим. Ҳозир барчамизга осон эмас. Халқимиз сабрли ва ақлли — бундан хурсандман. Вазиятни яхши ҳис қилиб турибди. Тезроқ нормал ҳаётга қайтиб, футбол билан шуғулланишимизни кутяпмиз. Футбол эса инсонларга ҳамиша қувонч ҳадя этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:03, 05.05.2020. Ўқилди: 7019 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.