Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Майкл Каррикнинг фикрича,«қизил иблислар» ҳозирги янги футболчи сотиб олишни режалаштирмаяпти.
«МЮ»ни ёзда сотиб олиши мумкин бўлган ажойиб футболчилардан ташкил топган рўйхати бор эди. Ҳозир бу рўйхат ишламаяпти. Жуда катта қийинчиликлар юзага келди. Биринчидан, ҳозир ҳеч қайси клуб катта маблағ сарф қилишни хоҳламайди, чунки, тушум анча камайиб кетди. Иккинчидан, футболчиларни маоши камайтирилишига кўндириш керак. Нега? Чунки, ўртача иш ҳақи камаймоқда, аммо футболчилар ҳозирги жамоасидан олиб турган маоши кам ҳақ хоҳлашмаяпти.
Тушунарсиз трансферлар туфайли клубда тартибсизлик юзага келмоқда. Ҳозирча янги футболчилар трансфери борасида музокара олиб борилмаяпти», — деди Каррик.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).