"Валенсия"нинг аргентиналик ҳимоячиси Эсекьель Гарай ва унинг турмуш ўртоғи Тамара Горро коронавирус сабабли икки ойдан кейин ўз фарзандлари билан кўришиш бахтига муяссар бўлишди.
Бу ота-она коронавирусга чалинганлиги сабабли, ўз фарзандлари билан кўриша олмаётган эди. Улар соғайганидан кейин ҳам ўз фарзандлари билан дийдор кўришиш кейинроққа қолдирилганди, чунки, фарзандлари бошқа шаҳарда эдилар, Испания эса шаҳарлараро қатновлар бекор қилинганди.
"Ва ниҳоят! Икки ойдан сўнг биз яна фарзандларимиз билан биргамиз. Ушбу видео жуда ҳам қадрли ҳисобланади, шунинг учун уни интернетга жойлашга қарор қилдим. Ҳиссиётларимни айтиб бериш учун сўз топа олмаяпман. Боламни қачон бағримга босишимни билмаслигим сабабли қўрқдим", - деб пост қолдирди футболчининг турмуш ўртоғи ўзининг "Instagram"даги саҳифасида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).