Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сиёсатчига айланган футболчилар: Омадсизлар клуби (3-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилик кўплаб бошқа соҳа ва касблардан фаолиятнинг эрта якунланиши билан фарқ қилиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳамма Златан Ибраҳимович эмаски, деярли 40 ёшда ҳам топ клублар эътиборида қолаверса. Одатда футболчи майдондаги ҳаракатларига нуқта қўйгач футбол атрофида қолишда давом этаверади.

"Бутсасини михга илган"лар учун мураббийлик энг кўп учрайдиган танловлардан бири. Аммо, шундайлар борки ўзларини бошқа жуда қизиқ аплуаларда синаб кўради. Масалан -- сиёсатда. Бугун шундай футболчилар ҳақида ёзмоқчиман.

Авваламбор ўзини сиёсатга урган тўптепарларни иккига бўлиш керак. Муваффақиятга эришганлар ва омадсизлар. Дастлаб, ўзини бир мунча сиёсатдон сифатида синаб, кейин бу позициядан чекинганлар ҳақида тўхталсак.

6. Пеле

Зико ҳақида қисқача тўхталганимизда Пеле ундан сўнг Спорт ишлари вазири бўлгани ҳақида айтгандим. Футболчилик даврида эришган машҳурлик билан бундан ортиғини ҳам кутса бўларди, албатта. Боиси, 70-80 йилларда ва ундан кейин ҳам Пеле -- Бразилияда энг кўп тилга олинадиган ном эди. Уни мамлакатнинг бўлажак президенти сифатида кўрадиганлар кам эмасди, ҳатто. Бироқ, Эдсон Насименту футболни тугатибоқ ўзини сиёсатга урмади. Аввал бизнес билан шуғулланди.

1995 йилда эса коррупцияга қарши аёвсиз кураш ваъдалари билан Спорт вазири лавозимини эгаллади. У бунда бирмунча муваффақиятларга ҳам эришди. Маҳаллий экспертлар айнан Пеле олиб борган тозалаш ишлари сабаб кейинчалик футболда яна бир "олтин авлод" бўй кўрсатганини эътироф этишади. Бироқ, ташаббус ўз соҳибининг бошига етади, деганларидек, Пеленинг ўзи ҳам кейинчалик коррупцияга алоқадорликда айбланди. Гарчи амалда ҳеч нарса исботини топмаган бўлсада, у вазир сифатидаги фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Пеле ҳалигача Бразилиядаги энг нуфузли шахслардан бири бўлиб қолмоқда. У эндиликда саломатлиги боис сиёсат билан фаол шуғулланмасада унинг қўллови ёки бошқача айтсак, "оқ фотиҳа"си кўплаб замондош сиёсатчилар учун табаррук саналади.

7. Каха Каладзе

Грузия -- ҳозир юртимизда ҳам ушбу митти ва айни вақтда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан айтарли муваффақиятларга эришган мамлакатга қизиқиш юқори.  Бу мамлакатдаги тизим ҳақида гап кетганда машҳур блогерларимизнинг оғзидан бол томади. Бунинг асослари етарлича.

Очиқ ва шаффоф иқтисод-у сиёсат, коруппция ва жиноятчиликка кескин тоқатсиз муҳит ҳамда қонун устиворлигининг қатъий амалда экани -- Гуржистон ўлкасини илдамлатаётган факторлар.

Мамлакат сиёсий ҳаётида турли соҳа вакиллари фаол. Жумладан спортчилар, хоссатан футболчилар. Кахабер Каладзе улар орасидаги энг машҳуридир.

Грузияда ҳаммаси аввалдан шундай бўлмаган. Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган барча мамлакатлар сингари бу ерда ҳам 90-йилларда сўнгги сўзни кўпинча ҳукумат вакиллари эмас, жиноят олами унсурлари айтишарди. 2001 йилда Каладзелар оиласида мудҳиш воқеа юз берган. Кахабернинг укаси Леван ўғрилаб кетилди. Жиноятчилар 600 минг доллар миқдорида пул талаб қилишди. Баъзи маълумотларга кўра, тўда айтилган маблағни олгач ҳам ўз сўзида турмаган. Леван дом-дараксиз йўқолди. Фақатгина 2005 йилда унинг жасади топилди.

Бу воқеа Кахани ўзгартириб юборди. Аввалига ҳатто, пасспортини ўзгартирмоқчи, Грузияни бутунлай тарк этмоқчи бўлди у. Бироқ, ўзини қўллаб-қувватлаб турган минглаб мухлислар ҳаққи ҳурмати оёқда қолди. Футбол ўйнади. "Милан"да уни ҳали-ҳамон илиқ таассуротлар билан эслашади.

Футболчиликдан сўнг ижтимоий фаол позицияни ушлаган Каладзе "Грузия орзуси" муҳолифат ҳаракати аъзосига айланди. 2012 йилда парламент аъзоси этиб сайланди. Шу йили Бош вазир ўринбосари, Энергетика вазири рутбасини ҳам қабул қилиб олди. То 2017 йилгача ортиқча сиёсий доғларсиз бу лавозимда ишлаган Кахабер шу йили мамлакат пойтахти Тбилиси мэрлигига ўтказилган сайловларда ғолиб чиқиб янги лавозимни қабул қилиб олди. У бугунгача Тбилиси учун жавобгар сифатида ишлаб келмоқда.

Тўртинчи қисмда гап Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Либерия президенти Жорж Веа ҳақида боради.

Ориф Толипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:22, 18.05.2020. Ўқилди: 4064 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик