Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:30 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия ўйинлари афсоналари: «Мўйловдор акула»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Америкалик сузувчи Марк Эндрю Спитц тўққиз карра Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Тренерлар унинг машҳур мўйлови сузувчи тезлигига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида қатъий маслаҳатларига қарамасдан спортчи уни олдирмай юриши учун Маркни “мўйловдор акула” деб аташарди.

Марк икки ёшлигидаёқ Гонолулудаги маҳаллий пляжда ҳар куни сузарди. 1956 йилда унинг оиласи Сакраментога кўчиб ўтишди. У бу ерда 8 ёшлигида сузиш бўйича маҳаллий спорт секциясига қатнай бошлади. Кейинроқ «Santa Clara Swim Club» ўсмирлар клубига аъзо бўлди. Унинг устози Маркдан ташқари яна олтита Олимпия чемпионларини тарбиялаган Шерм Чавур эди.



Марк Спитц Мехикода 1968 йилда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсида 100 метрга баттерфляй ва эркин усулда сузиш йўналишида иштирок этди. Унгача ҳеч ким сузиш мусобақаларининг икки турида иштирок этишга журъат этмаган. Шунга қарамасдан америкалик сузувчи сув спортининг бу ҳар икки турида ҳам олтин медалларни қўлга кирита олди. Чунончи, Марк АҚШ терма жамоасининг эркин услубда 4х100 ва 4х200 метр масофада кечган эстафетадаги ғалабасида ҳам ҳал қилувчи ҳисса қўшган. Шу билан бирга юқорида қайд этилган яккалик йўналишларида бронза медалларига эгалик қилган.



1968 йилдан 1972 йилгача Марк Спитц жуда кўп мусобақаларда ғолиб бўлди, бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатди. 1971 йилда Америка Қўшма Штатларининг буюк ҳаваскор спортчиларга бериладиган Ж.Салливан номидаги мукофот соҳиби бўлди.

1972 йил Мюнхенда ўтказилган Олимпиадада Марк Спитц шахсий биринчиликда тўртта (100 ва 200 метрга эркин, 100 ва 200 метрга баттерфляй услубида сузиш) олтин медални ҳамда жамоа ҳисобида учта (4х100, 4х200 метрга эркин услубда ва 4х100 метрга аралаш эстафетада) олтин медални қўлга киритди. Ўзи қатнашган ана шу етти мусобақанинг ҳаммасида у жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди.

33 карра жаҳон рекордчиси, 9 карра Олимпиада чемпиони – Марк Спитцнинг бу натижаларига Майкл Фелпсдан бошқа ҳеч ким яқинлаша олмаган.



Марк Спитц 1969, 1971 ва 1972 йилларда жаҳоннинг энг яхши сузувчиси деб эътироф этилган. Сузувчи 1972 йилда Олимпия ўйинларидан кейин катта спортни тарк этган. Бироқ у кутилмаганда 1992 йилги Олимпиадада иштирок этишга журъат қилди. Ниятининг ниҳоятда жиддийлигини ҳатто машҳур мўйловини қирдириб ташлаганидан ҳам билиш мумкин эди.

Лекин у ёш спортчилар билан баб-барава кураша олмаган. АҚШ терма жамоаси аъзоларини Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаларида 100 метрга баттерфляй услубида сузишда 55,5 сония натижасини кўрсатиш керак бўлган, Макс эса 58,03 сония натижасини қайд этди. Шундан сўнг у катта спортни узил-кесил тарк этган.

Аммо унинг спорт оламидаги хизматлари унутилмади. ХХ ва ХХI асрлар тўқнаш келганида ўтмиш юз йилликнинг энг яхши спортчилари аниқланаётган пайтда уни жаҳоннинг йигирманчи аср энг яхши олтита спортчиси қаторига киритишган ва асрнинг дунёдаги энг яхши сузувчиси деб эътироф этилган. Ўша пайтда Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам Марк Спитцни ХХ асрнинг жаҳоннинг беш энг яхши спортчиларидан бири деб эълон қилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:03, 01.06.2020. Ўқилди: 2760 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик