Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

РПЛ. «Ростов» - «Краснодар». 110 дақиқа ўйин, баҳсли пенальти ва дуранг!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Россия чемпионатининг 25-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Ростов" ва "Краснодар" клублари ўзаро тўқнаш келишди.

Краснодарликлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Маркус Берг яқин масофадан "Ростов" дарвозасини ишғол қилди.

Танаффусга қадар ҳудудий устунлик меҳмонлар томонида бўлгани учун Карпин шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун хавфли вазият ярата олишмади.

Шомуродовнинг ўрнига захирадан майдонга тушган мезбонлар футболчиси Долгов ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида яқин масофадан бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Учрашувдаги драматизм қўшиб берилган дақиқаларда давом этди. Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди, аммо ўйин 20 дақиқа давом этди. Бу вақт давомида ҳакам 2 марта VAR билан маслаҳатлашди. Айниқса, иккинчи маслаҳатлашув камида 5-6 дақиқа давом этди. Натижада "Краснодар" дарвозаси томон баҳсли пенальти белгиланди. Ивелин Попов ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, "Краснодар" ўз очколарини 45 очко билан 4-поғонадаги "Ростов"дан 3 очколик фарқни сақлаб қолди. Краснодарликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Россия чемпионати, 25-тур
Ростов – Краснодар 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 13 Берг, 1:1 – 90+11, пенальти Попов.
Ростов – Песьяков, Чернов, Осипенко, Чистяков, Байрамян (Хаджикадунич, 62), Зайнутдинов (Ведерников, 87), Саплинов (Попов, 72), Глебов (Норманн, 71), Ионов, Мамаев, Шомуродов (Долгов, 62).
Краснодар – Сафонов, Мартынович, Петров, Рамирес, Панталеао, Вандерсон (Фернандеш, 75), Ольссон (Кабелла, 75), Газинский (Черников, 64), Уткин (Сулейманов, 57), Вильена, Берг.
Огоҳлантиришлар: Шомуродов (59), Саплинов (65), Мамаев (65), Зайнутдинов (68), Черников (79), Сафонов (89), Сулейманов (90), Фернандеш (90), Долгов (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:18, 02.07.2020. Ўқилди: 6825 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик